Multivibrator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мултивибратор (мулти... ва лот. вибро — тебратаман) — икки кучайтиргич (лампа) ли электр тебранишлар генератори. Иккала кучайтиргич ўзаро мусбат тескари алоқа билан боғланган. М.нинг электрон лампалар, транзистор, тиристор ва интеграл схемапардан ясалган бир неча вариантлари бор. М.да тебраниш бирданига бир ҳолатдан (лампа Л1 — очиқ, лампа Л2 — берк) иккинчи тескари ҳолатга (лампа Л, — берк, лампа Л2 — очиқ) ўтади (1расм). М.да Гс дан мингларча кГс частотали тўлқинлар ҳосил қилиш мумкин. Транзисторли М. кенг қўлланади. Агар бир типдаги (р—п—р ёки п—р—п) транзисторлардан фойдаланилса, кучайтиргичлар галмагал уйғонади (Г, вақтда бир кучайтиргич, Т2 вақтда иккинчи кучайтиргич уйғонган ҳолатда бўлади, 2расм). Бундай М. икки фазали М. де-йилади. Кўп фазали (п фазали) М.лар ҳам бор. М. телевидение, радиолокация ва бошқаларда алоқа импулелари олиш, частотани кўпайтириш ва бўлиш ҳамда электр занжирларни контакциз алмашлаб улашда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |