Мумбай (аввалги номи: Бомбай) — Ҳиндистоннинг собиқ пойтахти, ҳозир Маҳараштра штатининг маркази.

Мумбай
Мамлакат Ҳиндистон
Ҳукумат
 • мер Сунил Прабҳу
Зичлиги 20.694 киши/км2

Бомбай, Мумбай (Мумба маъбудаси номидан) — Ҳиндистондаги шаҳар. Маҳараштра штатининг маъмурий маркази (1960-йилдан). Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоғи яқинидаги Бомбай ва Солсетт оролларида жойлашган, кўприк ва кўтармалар билан материкка туташган. Аҳолиси 21.6 млн. киши (2024).

Тарихи

Бомбайни 1532-йилда Португалия мустамлакачилари босиб олган. 1661-йилдан Англия ихтиёрига ўтди. 1668-йилдан инглизларнинг ОстИндия компанияси Бомбайда ҳарбий ва савдо базалар қура бошлади. ХИХ асрда Ҳиндистоннинг муҳим иқтисодий ва ижтимоий марказига айланди. Бомбайда ҳиндистонликларнинг инглиз мустамлакачиларига қарши сиёсий чиқишлари бўлиб ўтган (1908—1946). Бомбай мамлакат шаҳарлари орасида аҳолисининг сони бўйича биринчи, иқтисодий ва маданий мавқеи жиҳатидан иккинчи ўринда. Шаҳарда турли диндаги ҳар хил миллат вакиллари (маратҳлар, гужоратлар, секхлар, балужлар, оташпараст форелар) яшайди[1].

Иқтисодиёти

Бомбай Ҳиндистоннинг Арабистон денгизи соҳилидаги энг катта порти. Бир йиллик юк ортиб тушириш 30 млн тонна Бомбайда йирик товар, фонд, пахта биржалари, миллий ва чет эл банклари, суғурта компаниялари жойлашган. Ички ва халқаро авиация йўллари бор. Мамлакатнинг асосий экспорт ва импорти Бомбай орқали ўтади. Четга марганес ва бошқа рудалар, пахта, ип газлама, тери ва чарм, мойли ўсимлик уруғлари чиқарилади. Четдан машина ва ускуналар, кўмир, нефт, ғалла келтирилади. Саноати етарлича ривожланган. Бомбай мамлакатнинг асосий саноати хусусан, тўқимачилик марказларидан бири (мамлакат ип газлама саноатининг қарийб 3/4 қисми Бомбайда), шунингдек банк молия маркази; Бомбайда нефтни қайта ишлаш, машинасозлик, ёғочсозлик, полиграфия, озиқ-овқат саноати тармоқлари мавжуд.

Бомбай бинолари европача ва ҳиндча услуб билан асосан ХИХ-ХХ асрларда қурилган. Бомбай оролидаги форт (қалъа) шаҳарнинг маркази ҳисобланади. Бу ерда давлат муассасалари, банклар, университет (18С7) ва бошқа бор. Бомбай марказида катта Крофорд бозори (1871) жойлашган. Бомбай яқинида Тарапур АЭС бор.

Манбалар

  1. ↑ „Бомбай“ (август 2022).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар