Murid
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мурид (араб.— ҳоҳловчи) — пир ёки эшон (муршид)га қўл бериб, сўфийлик йўлига кирган шахс. Тасаввуфда тариқат муршидларидан дарс олувчи шогирд маъносида ишлатилади. М.-муршидлик муносабатлари М.нинг ўз пирига сўзсиз итоат этиши, хизмат қилиши ва унинг изидан боришини тақозо қилган. Умуман, М. атамаси сўфий ва ҳатто оддий мусулмон маъноларини ҳам англатади. МУРИДИЙЛИК, муридизм — тасаввуфнинг Кавказда тарқалган шакли. У тасаввуф таълимотининг зоҳидлик, муршидлик ва имомлик ғояларига асосланган. М. ХИХ асрнинг 20-йилларида бағдодлик йирик сўфий Холид Сулаймон, ширвонлик шайх Исмоил ва бухоролик уламо Хос Муҳаммад орқали Шимолий Кавказга тарқалди. Маҳаллий қози Курали Муҳаммад (Муҳаммад Ярогский) ва Жамолиддин унинг назарий асосини яратишди. Кейинчалик Шомил уни яхлит тариқат шаклига кўтарди. М. Доғистон ва Чеченистонда ташкил топган давлат — имомлик (имомлар: Ғози Муҳаммад, Ҳамзатбек, Шомил)нинг динийсиёсий ва ҳарбий асосини ташкил қилиб, Кавказ урушлари даврида тоғликларнинг Россия империясига қарши олиб борган курашларида ғоявий мафкура сифатида хизмат қилди. Лекин тоғликларнинг мустақиллик учун олиб борган курашлари муваффақияцизликка учраган. Чор ва совет Россияси даврида М. диний мутаассибликка асосланган реаксион таълимот деб қораланди.
Адабиёт
- Казиев Ш., Имам Шамил, М., 2001; Дегоев В., Имам Шамил: пророк, властител, воин, М., 2001.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |