Нагоя (япон тилида那古屋[1]) – ҳукуматга бо'йсунадиган ва аҳолисининг сони бо'йича Япониянинг то'ртинчи йирик шаҳаридир.Япониядаги энг катта портлардан бири ва Аичи префектурасининг ма'мурий маркази. 2005-йилда Нагоя Бутунжаҳон Экспо ко'ргазмасига мезбонлик қилган. Шаҳарнинг майдони 326,43 км2, аҳолиси 2 271 171 киши ва зичлиги ҳар километрга 6969,86 та одам то'г'ри келади.

Нагоя
名古屋市
вилоят аҳамиятига эга шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
35°07′0″Н 136°56′0″Э / 35.11667°Н 136.93333°Э / 35.11667; 136.93333
Мамлакат Япония
{{{туман_тури}}} Айти
Ҳукумат
 • Мер Такаси Кавамура
Асос солинган 1614
Илк эслатилиши 1610
Майдон 32,643 км2 (12,604 кв ми)
Маркази баландлиги 250 м
Расмий тил(лар)и японча
Аҳолиси
 (2014)
2 271 171
Зичлиги 6969,86 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9
Телефон коди +81 52
Почта индекс(лар)и 23100-223100-2
Nagoya 名古屋市 xaritada
Nagoya 名古屋市
Нагоя
名古屋市

Умумий ма'лумот

Нагоя аҳолиси сони бо'йича Японияда Токио,Ёкагама ва Осакадан кейин то'ртинчи о'ринни эгаллайди.Г'арбда қадимги Япония пойтахти Киото ва шарқдаги замонавий пойтахт Токио о'ртасидаги оралиқ мавқега эга бўлгани сабабли, ба'зан Тюкё (япон тилида 京 中 京: Кё:, "о'рта пойтахт") деб номланади. Нагоя мамлакатнинг муҳим савдо ва саноат маркази ва Чубу минтақаси бо'либ, у ерда муҳим транспорт ё'ллари Г'арбий ва Шарқий Япония билан кесишади. ХХВИИ асрдан бошлаб шаҳар тарихий Оварининг провинсиясининг маркази бо'либ хизмат қилган ва самурайларнинг қароргоҳига айланган.

Нагоя шаҳри

Шаҳар тимсоли

Нагоянинг эмблемаси айлана ичига о'ралган иэроглиф ("саккиз") дир. Бу шаҳарнинг о'рта аср ҳукмдорлари, Овария провинциясидан бўлган Токугава кланининг латерал филиалининг қадимий рамзи.Япония маданиятида 8 рақами чексизликни англатади, шунинг учун эмблема Нагоянинг чексиз ривожланиши ва гуллаб-яшнашини англатади. Эмблема 1907-йил октабрда тасдиқланган.

Nagoya shahri timsoli
Нагоя шаҳри тимсоли

Нагоянинг байрог'и оқ матодан иборат бо'либ,унинг ёни қизил тимсолдан ишланган.

Географияси

Нагоя Хонсю оролининг марказий қисмида, Овария провинсиясида Мино текислигида жойлашган.Майдони 326,43 км2[2]. Шаҳарнинг жанубини Исе Бай сувлари ювади. Нагоядан жанубга иккита йирик дарёлар оқиб о'тади: шимолдан Шонай ва шарқдан Темпаку. Иккаласи Исе ко'рфазига оқади. Шунингдек, шаҳарнинг маркази бо'йлаб, шимолдан жанубга, ХВИИ аср бошларида, Нагоя қал'аси қурилиши пайтида қазилган Ҳорикаwа каналининг сувлари ҳам мавжуд. Нагоянинг релефи шартли равишда уч зонага бо'линади: шарқий тепаликлар, марказий плато ва шимолий, г'арбий ва жанубдаги аллювиал текисликларга. Нагоянинг шимолий, г'арбий ва жанубидаги ҳудудлар Кита, Ниши, Накамура, Накагава ва Минато шаҳарларини, шунингдек Минами ва Ацута қисмларини о'з ичига олади. Ушбу жойлар дарё водийларида ва ог'изларида аллувий то'планиши натижасида ҳосил бўлган.

Панорама Нагоя

Тарихи

Замонавий Нагоя ҳудудидаги одамлар яшайдиган жойлар палеолит давридан бери мавжуд бўлган. Биринчи минг йилликнинг бошларида бу жойлар нисбатан зич жойлашган эди. ХХВИИ асрга келиб, замонавий шаҳарнинг ҳудуди бир нечта аҳоли пунктларидан иборат эди, уларнинг энг каттаси Ацута шаҳри эди. У худди шу номдаги Шинто ибодатхонасида, Исе императорлик мақбарасидан кейин иккинчи о'ринда турарди.Ушбу аҳоли пунктининг г'арбий қисмида Кувана порти бўлган - о'ша пайтдаги Япония пойтахти Киотодан мамлакатнинг шарқий вилоятларигача бўлган ё'лда муҳим транспорт маркази бўлган. 1610-йилда Япония сёгуни Нагоя қал'асини қуришга буйруқ берди. Қал'а икки йилда қуриб битказилди.О'шандан кейин бу қал'а провинсиянинг маркази вазифасини о'таган. 1889-йил 1-октабрда Нагоя округи шаҳар мақомини олди. О'ша пайтга келиб, у 3,34 км майдонни эгаллаган бо'либ, унда 150,700 га яқин аҳоли истиқомат қилган.

Ма'мурий бо'линиши

Ма'мурий жиҳатдан, Нагоя 16 туманга бо'линади (ку): Нака-ку, Кита-ку, Минами-ку, Ниси-ку, Хигаши-ку, Чикуса-ку, Накамура-ку, Меито-ку, Накагаwа-ку, Мидори-ку, Морияма-ку, Темпаку-ку, Мизуҳо-ку, Ацута-ку, Минато-ку ва Шова-ку. Шаҳар мери-Такаси Кавамура.

Та'лим

Нагояда 21 та университет мавжуд. Энг машҳури Нагоя штат университети. 1939-йилда ташкил этилган ушбу университет нафақат Ачи префектурасидаги, балки Марказий Япония минтақасидаги энг йирик университетдир. Ушбу университетнинг то'рт нафар олими Нобел мукофотига сазовор бо'лишган[3] Бундан ташқари, Нагоянинг таниқли университетлари ро'йхатига Нанзан ва Тюко университетлари киритилган. Шунингдек, Нагояда ко'плаб коллежлар ва умумий о'қув муассасалари мавжуд.

Марказий Бино

Манбалар

  1. ↑ Также известны старые равнозначные написания: Андоза:Ланг-жа2 и Андоза:Ланг-жа2.
  2. ↑ „Статистические данные с сайта города Нагоя“ (деадлинк). 2009-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-03-14 санасида архивланган)
  3. ↑ „歴史/各種データ | 大学の概要/学部・研究科“ (жа). www.нагоя-у.аc.жп. 2018-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-сентябр.