Нажд — Саудия Арабистонидаги вилоят. В—ВИ-аср ўрталарида арабларнинг кинда қабиласи қўл остида бўлган. ВИИ— ИХ-асрларда Араб халифалиги, кейинчалик Арабистон ярим оролда мавжуд бўлган давлатлар таркибида. ХВИИИ асрда ваҳҳобийлар ҳаракати маркази бўлган. Улар бу ерда Нажд амирлигини тузганлар (ХВИИИ-аср охири — ХХ аср боши, танаффуслар билан). Биринчи жаҳон урушидан сўнг Нажд амирлиги Шимолий ва Марказий Арабистонни бирлаштириш курашига раҳнамолик қилган, натижада Ҳижоз, Нажд ва бирлашган вилоятлар давлати (1932-йилдан Саудия Арабистони) пайдо бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил