Namangan
Наманган | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°58′0″Н 71°34′0″Э / 40.96667°Н 71.56667°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Наманган вилояти |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | 16 |
| Илк эслатилиши | ХВ |
| Майдон | [cонверт: инвалид нумбер] |
| Маркази баландлиги | 476 м |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек |
| Аҳолиси (2021) |
640,1 минг |
| Миллий таркиб | ўзбек, рус, тожик,қирғиз,корейс,қозоқ ва ҳк. |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 69 |
| Почта индекс(лар)и | 130100 — 130117 |
| Автомобил коди |
16 (эскиси 1998—2008), 50 - 59 (янгиси 2008) |
Наманган шаҳри– Наманган вилоятида жойлашган шаҳар. Водийнинг шимолида, Шимолий Фарғона канали билан Намангансой кесишган ерда, 450 метр баландликда жойлашган. Майдони 30,3 минг км². Июл ойида ўртача ҳарорат Селсий шкаласи бўйича 26,3°, январ ойида — 2,3°. Аҳолиси 700 минг киши атрофида (2022)[1].
Тарихи

Фарғона водийсининг қадимий пойтахти Ахсикат (Ахсикент) 1620-йилдаги қаттиқ зилзила натижасида вайрон бўлганлиги сабабли унинг аҳолиси ҳозирги Наманган шаҳри ҳудудига кўчиб ўтган. Наманган шаҳри туз кони („Намак кон“) яқинида вужудга келган бўлиб, шаҳар номи илк бор ўрта асрларга оид тарихий хужжатларда тилга олинади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг „Бобурнома“ (ХВИ аср) асарида Наманган қишлоғи ҳақида гапириб ўтган. В. П. Наливкиннинг сўзи („Қўқон хонлигининг қисқача тарихи“, Қозон, 1886) ёзишича, Наманган 1643-йилга мансуб вақф ҳужжатларида учрайди. ХВИИИ асрда Наманган шаҳри Қўқон хонлигига тобе бўлган. Бироқ вилоятни бошқарувчи бек қароргоҳи сифатида ўз аҳамиятини сақлаб қолган. У фақат шаҳар аҳолисигагина эмас, балки шаҳар атрофидаги туманлар аҳолисига ҳам хизмат қилувчи ҳунармандчилик маркази бўлган. Деҳқонлар Наманган бозорларида ип ва газламалар, мис идишлар, заргарлик буюмлари ва меҳнат қуролларини сотиб олишган. Шаҳарда меъморчилик сезиларли даражада тараққий этган.
Хўжа Амин мақбараси (ХВИИ аср), Мулла Қирғиз мадрасаси (1911–1912) ва Ота Валихон тўра масжиди (ХХ аср) каби меъморий ёдгорликлари ҳозир ҳам мавжуд. 1817—1822-йилларда Наманган аҳолиси кучи билан катта Янгиариқ канали қазилиб, сув таъминоти яхшиланади. 1842–1845-йилларда шаҳар баланд девор билан ўраб олинган. 1813–1814- йилларда Наманганга келган рус офицери Ф. Назаров бу ерда шаҳар ҳокимининг девор билан ўралган саройида анча катта гарнизон борлигини аниқлаган. Қўқон хонлиги ҳукмронлигининг сўнгги кунларигача Наманган бек қароргоҳи бўлиб келган. Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида Фарғона маъмурий вилояти тузилгач, Наманган унинг уезд шаҳарларидан бирига айланади. 1894–1895-йилларда уезд муассасалари учун давлат бинолари қуришади. ХХ асрнинг бошларида Наманган Ўрта Осиёнинг „эски“ ва „янги“ қисмлардан иборат типик шаҳрига айланади.
1912-йилда шаҳарга темир йўл ўтказилади. 1914-йил заводлар сони 17 тага етади. Бундан ташқари, 2 та ёғ заводи ҳам қурилади. Шаҳардаги ҳар минг кишидан 22 таси саноат ишчиси бўлган. 1916-йилда Наманганда Николай ИИ нинг мардикорликка олиши ҳақидаги фармонига қарши меҳнаткашлар чиқиш қилишган.
Болшевикларнинг босқинчилик уруши даврида Намангандаги корхоналарнинг қарийб 80% ида иш тўхтаб қолади. Урушдан кейин саноат корхоналари қайта тикланиб, ривожлана бошлайди. Мотор таъмирлаш, сут-ёғ, консерва, ғишт, пахта тозалаш заводлари, нон комбинати, электр стансияси ва бир қанча майда маҳаллий саноат корхоналари ишга туширилади. Вилоятда пахтачилик, пиллачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари ривожланиши шаҳарда кенг истеъмол буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари саноатининг ривожланишига ҳам сабаб бўлади. Шу даврда шаҳарда 3 электр стансия, вино ва пиво заводлари, йигирув-тўқув фабрикаси, таъмирлаш-механика устахонаси қурилади. Саноатнинг ялпи маҳсулоти йилдан-йилга ортиб боради. Иккинчи жаҳон уруши йилларида шаҳарда поябзал фабрикаси, тикувчилик корхонаси, гўшт комбинати, маҳаллий ва кооператив саноат корхоналари ишга туширилади. Урушдан кейин енгил, озиқ-овқат, оғир, кимё, металлсозлик, электротехника ва қурилиш саноатлари ривожланади. Шаҳарни электр энергия билан тўла таъминлаш мақсадида 1946-йил Намангансойда 2-ГЕС қурилади. 1949-йилда марказий экскаватор стансияси ташкил этилиб, бу ерда турли хил экскаватор, скрепер, булдозер каби қишлоқ хўжалиги машиналари таъмирланади. Ўрта Осиёда ягона электротехника заводи (саноатда ва рўзғорда ишлатиладиган) электр иситкич асбоблари ишлаб чиқарила бошланади.
Саноати


Наманган республиканинг енгил ва озиқ-овқат саноатлари марказларидан бирига айланади. Бу ерда Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотларининг 15% ини ишлаб чиқарувчи йирик тўқимачилик корхоналари қурилади.
Шаҳарда 36 та қўшма корхона мавжуд. Шулардан Ўзбекистон — Япония „Силк Роад“, Ўзбекистон — Швейсария „Нестле“, Ўзбекистон — Туркия „АснамТекстил“ ва бошқа қўшма корхоналарнинг ҳиссаси салмоқлидир. „Атлас“, „Нотўқимачи“, „Намангангўшцуцаноат“, „Наманганекстрактёғ“, „Наманганмебел“, „Намангандонмаҳсулот“, „Меҳмаш“, „Карбонам“, корхоналари ҳозирги кунда ҳам фаолият кўрсатмоқда. Шаҳарда 400 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес субъектлари бор.
Мустақиллик йилларида шаҳар бутунлай ўзгариб кетади. Илгариги тор кўчалар ўрнида кенг ва равон йўллар бунёд этилади. „Бобуршоҳ“, „Дўстлик“, „Марғилон“, „Оромгоҳ“, „Уйчи“ кўчалари тубдан қайта таъмирланади. Наманган азалдан ўзининг ҳунармандчилиги билан ном қозонган. Шаҳарнинг турли бурчакларида кичик бозорчалар бўлиб, ҳунармандлар, савдогарлар, деҳқонлар ўз маҳсулотларини ана шу бозорчаларда сотиб келишган. Кейинги 10 йил ичида бу бозорлар ўрнида „Чорсу“, „Дўстлик“, „Тахтакўприк“, „Шоҳбекат“, „Жаҳон“ сингари замонавий бозорлар қад кўтарди. Шаҳар марказида Амир Темур, Бобур хиёбонлари, „Тинчлик“ майдони, „Адиблар хиёбони“, Машраб номидаги боғ бунёд этилади. Адиблар хиёбонида Бобораҳим Машрабнинг ҳайкали ва бошқа наманганлик шоир ва ёзувчиларнинг брюстлари ўрнатилади. Бобур боғи ҳудудида „Хотира“ майдони барпо қилинади. Бобуршоҳ кўчасида академик лицейнинг ўқув биноси ва ётоқхонаси, Дўстлик кўчасида транспорт-алоқа коллежининг биноси қуриб фойдаланишга топширилади. Санъат, маданият, тиббиёт, саноат коллежларининг бинолари тубдан қайта таъмирланади ва қайта жиҳозланади. Шаҳар марказида тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази, эндокринология, „Она ва бола“ марказлари, кўпгина маҳаллаларда амбулаториялар ишга туширилади. Аксарият маҳаллаларда гузарлар қурилади. Шаҳарда 21 та автотранспорт ва 7 та алоқа корхонаси, 48 та йирик қурилиш корхоналари, шунингдек, 38 та йирик савдо корхонаси, кўпгина савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.
Географияси
Наманган шаҳри Фарғона водийсининг шимолий қисмида, Тошкентдан 200 км жануби-шарқда (автомобил йўлида тахминан 300 км) жойлашган. Баландлиги — денгиз сатҳидан 476 метр[2][3][4].
Аҳолиси
Аҳолиси 2023-йил 1-январ ҳолатига кўра 678,2 минг кишини ташкил этади[5][6].
Шаҳарда 20 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади, уларнинг аксариятини ўзбеклар ташкил этади. 2011-йил маълумотларига кўра, ўзбек миллати улуши шаҳар аҳолисининг 95,9% ини ташкил этади[7].
Наманганнинг русийзабон аҳолиси улуши СССР парчаланганидан кейин кескин камайиб кетади, уларнинг аксарияти бошқа мамлакатларга (биринчи навбатда Россияга) қайтиб кетади.
2016-йилда Наманган шаҳри аҳолиси сонининг ўсишига шаҳарга Наманган, Уйчи ва Янгиқўрғон туманларида яшовчи аҳолининг бир қисми қўшилиши сабаб бўлган.
Транспорти
Наманган аэропорти шаҳар марказидан 12 км узоқликда жойлашган. Шунингдек, шаҳарда Наманган темир йўл вокзали фаолият олиб боради. 1973-йилдан 2010-йилнинг 3-январига қадар шаҳарда троллейбуслар ҳаракати йўлга қўйилган. Транспорт воситалари қатнайдиган кўчаларининг узунлиги 1010 км. Шаҳарда, шунингдек, Халқаро Аэропорт ҳам фаолият кўрсатади. Вилоятнинг турли туманларига автобуслар қатнови йўлга қўйилган. „Ўздунробита“, „Камалак — ТВ“ ва „ДЕУ Юнител“ қўшма корхоналари хизмат курсатмоқда.
Жамоат транспорт воситалари ҳаракатининг тартибсизлиги хусусий микроавтобуслар йўлга қўйилишига сабаб бўлган.
Улар, асосан, Жанубий Кореянинг Даэwоо компанияси томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган „Дамас“ автомобилларидан иборат. Шунингдек, "Исузу" русумли автобусларнинг шаҳар ва вилоят бўйлаб қатнови ҳам йўлга қўйилган.
Футбол
Футбол Наманганда энг оммабоп спорт турларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон чемпионатларида Наманган вилояти шарафини "Навбаҳор" клуби ҳимоя қилади. Клуб 1974-йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб „Техтилшик“ деб номланган.
„Навбаҳор“ клуби 1996-йилда Ўзбекистон чемпиони, 9 карра (1993—1995, 1997—1999, 2003, 2004 ва 2018) бронза медали соҳиби, Ўзбекистон кубоги соҳиби (1992, 1995 ва 1998) бўлган.
Дин
Ислом
Наманган шаҳри мусулмончилик урф-одатлари мустаҳкам шаҳарлардан бири ҳисобланади. Совет ҳокимияти йилларида ҳам наманганлик ислом уламолари Бухоро ва Тошкентдаги диний муассасаларнинг етакчи лавозимларида фаолият олиб борган, улар Ўрта Осиёдаги энг йирик масжидларда имомлик қилишган. 1990—1992-йилларда шаҳар аҳолиси томонидан ўнлаб масжидлар қад ростлаган. 1997-йилда шаҳарда уларнинг сони 270 тага, Наманган вилояти бўйича эса 690 дан ортади.
Христианлик
Наманган шаҳрида бир нечта христианлик черковлари мавжуд бўлган:
- Архангел Михаил католик черкови;
- Архангел Михаил католик черкови (ҳозир ҳам фаолият юритади);
- Наманган шаҳар Эвангелист баптист христианлар черкови.
Фан ва маданият
Наманган республиканинг фан ва маданият марказларидан бири ҳисобланади. Шаҳарда 2024-йил ҳолатига кўра 10 та олий таълим муассаси мавжуд. Улар: Наманган давлат университети, Наманган давлат педагогика институти, Наманган муҳандислик технология институти (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-04-21 санасида архивланган), Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Наманган тўқимачилик саноати институти (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-07-05 санасида архивланган), Наманган давлат чет тиллари институти, Турон халқаро университети, Университй оф бусинесс анд Сcиэнcе, Импулсе медиcал институте ва КИУТ Наманган филиали. 10 та коллеж, 2 та касб-ҳунар мактаби, 2 та академик лицей, иқтисодиёт лицейи, 51 та умумий ўрта таълим мактаби, 53 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатади. 2002—2003-ўқув йилида университет ва институтларда 11 129, ўрта махсус ўқув юртларида 10 630 нафар талаба, касб-ҳунар мактабларида 498, лицейларда 1608, умумий таълим мактабларида 76 801 нафар ўқувчи таълим олган. Шаҳарда 2 та театр, болалар қўғирчоқ театри, 27 та жамоат кутубхонаси, 5 та клуб, 4 маданият ва истироҳат боғи, 2 та маданият саройи, 6 та маданият уйи, 5 та музей, 2 та болалар мусиқа мактаби мавжуд (2003). 5 та спорт мактаби, бир қанча стадион ва сузиш ҳавзалари ҳам аҳолига хизмат кўрсатади.
Асосий ташриф буюриш жойлари
Бобур боғи

Шаҳар марказида жойлашган Бобур истироҳат боғи ХИХ аср охирида Наманган Россия губернатори шахсий боғи сифатида яратилган бўлса-да, ҳозир у ҳамма учун очиқ. Боғ Фарғона водийсида туғилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур шарафига номланган бўлиб, у кўплаб қадимий чинорлари билан машҳур[8].
Афсоналар Водийси
Аввалги „Машраб“ боғи ўрнида барпо этилган йирик тематик боғ. Бу боғ ҳудудида 3 қаватли ҳунармандлар маркази, 1500 кишилик масжид, 112 та дўкондан иборат савдо маркази ва замонавий меҳмонхона жойлашган. Бундан ташқари мусиқавий фаввора, манзарали дарахтлар, 16 хил замонавий аттраксионлар ҳамда кўл ҳам шу боғ таркибига киради. 10 та хизмат кўрсатиш,

5 та техник бино, 16 та чўмилиш ҳавзаси ва 7 хил сув аттраксионидан иборат бўлган ёпиқ ва очиқ сув ҳавзалари дам олувчилар учун фаолият кўрсатади.
Боғ ҳудудида 1300 машинага мўлжалланган автотураргоҳ, виртуал ўйин хоналари, шунингдек 1000 тагача мижозларга хизмат кўрсата оладиган ресторанлар фаолият юритади. 2400 кишига мўлжалланган амфитеатр ва ёзги амфитеатр вилоятда ўтказиладиган турли тадбирларни ўтказиш учун асосий майдонга айланган.[9]
Мулла Қирғиз мадрасаси
1910-йилда қурилган Мулла Қирғиз мадрасаси маҳаллий меъмор Усто Қирғиз номи билан аталган. Наманганлик бой пахта магнати томонидан асос солинган, шўролар томонидан ёпилган ва ХХ асрда, асосан, адабий музей сифатида фаолият кўсатган[8]. Мадраса мустақилликка эришгандан сўнг маҳаллий аҳоли томонидан қайта тикланган ва тарихий обидалар рўйхатига киритилган.
Мадрасанинг минора ва портали тўлиқ таъмирланиб, оқ, кўк, сариқ ва яшил рангдаги мозаик кошинлар билан безатилган. Шифтларда ҳам, устунларда ҳам ёғочдан ясалган ўймакорлик буюмлари, шу жумладан нозик ўйилган хаттотлик намуналари мавжуд. Ичкарида 35 та хона билан ўралган кичик ҳовли бўлиб, унда 150 га яқин талаба жойлашиши мумкин бўлган.
Хожамин Қабри мақбараси ва Хожа Амин масжиди
Хожамин Қабри мақбараси ва қўшни Хўжа Амин масжиди 1720-йилларга мансуб ва маҳаллий меъмор Усто Муҳаммад Иброҳимнинг асаридир[8]. Уларнинг иккаласи ҳам яқинда таъмирланган. Тўрт томондан очилган портал гумбазли масжидда ХИИ асрда одатий ҳол бўлган, аммо Фарғона водийсида йўқолиб кетган усулда ишлаб чиқарилган теракотадан ясалган мураккаб кошинлар мавжуд[8]. Бинолар намоз учун очиқ, лекин фақат эркаклар кириши мумкин.
Ота Валихонтўра масжиди
Ота Валихонтўра масжиди Намангандаги меъморий ёдгорлик (ХХ аср бошлари) ҳисобланиб, меъмор Мулло Қирғиз лойиҳаси асосида қурилган. Ташқи қисмидаги ғиштлар араб хаттотлиги ёзувлари ва юлдуз шаклидаги ажойиб ўймакорлик нақшлари билан, катта гумбазлар зангори мозаик чизиқлар билан безатилган. Бу масжид 1990-йилларда мунозарали ваҳобийлик оқимига алоқадор бўлган ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ёпилишидан олдин Саудия Арабистонидан маблағ олинган[8]. Ҳозир ушбу масжид Наманган Рассомлар уюшмасининг галереясига айлантирилган бўлиб, у ерда маҳаллий рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда[8].
Янги Наманган
2021-йил 5-март куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Наманган шаҳри таркибида яна бир туман — Янги Наманган тумани ташкил этилиши маълум қилинган. Ушбу туманнинг умумий ер майдони 8223 гектарни ташкил этади. Туман таркибига шаҳардаги 24 та маҳалла ҳудудини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, ушбу маҳаллаларда бугунги кунда 145 минг киши истиқомат қилиб келмоқда[10].
Вазирлар маҳкамаси томонидан 2021-йил 8-май куни „Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори қабул қилинди[11]. Қарорга мувофиқ, Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Ҳужжатда туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилиши қайд этилган[12].
Ҳокимлари
- Ботиров Илҳомиддин Жабборович[13];
- Дадабоев Тўлқин Тўланович (2011-йил июл ойидан)[14];
- Бекходжаэв Баҳодир Маматович (2013-йил 4-июн — 2017-йил 4-июн)[15];
- Абдураззоқов Шавкатжон Шокиржонович (2017-йил июн ойидан)[16].
Манбалар
- ↑ "Наманган" ЎзМЕ. Н-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Тҳе Неw Энcйcлопæдиа Британниcа: Маcропæдиа : Кноwледге ин дептҳ. Энcйcлопæдиа Британниcа, 2002 — 715-бет. ИСБН 978-0-85229-787-2.
- ↑ „Административе-территориал дивисион оф Наманган регион“ (ру). Републиc оф Узбекистан Опен Дата Портал. Қаралди: 2022-йил 10-феврал.[сайт ишламайди]
- ↑ Ҳайдаров, Муродулла (2000–2005). "Наманган" (уз). Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси.
- ↑ Абдулбосит. „Наманган аҳолиси ўтган 1 йилда 56,6 минг кишига кўпайди“. наманган.уз. 2022-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-феврал.
- ↑ Численност населения в Наманганской области в 1990—2020 гг.[сайт ишламайди]
- ↑ „Сайт Наманганского областного хокимията. О городе Намангане.“.[сайт ишламайди]
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 8,5 Иббоцон, Сопҳиэ. Узбекистан. Унитед Кингдом: Брадт Гуидес Лтд, 2020 — 136–137-бет. ИСБН 9-781784-771089.
- ↑ „"Афсоналар водийси" бог'и“. Қаралди: 2023-йил 2-октябр.
- ↑ „Наманган шаҳри таркибида яна бир туман ташкил этилади“. Бугун.уз. 2021-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 5 март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-15 санасида архивланган)
- ↑ „„Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2021-йил 8-май.
- ↑ „Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди“. Бугун.уз. 2021-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-май. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-15 санасида архивланган)
- ↑ Вестник Централной избирателной комиссии Республики Узбекистан, 2010 год, № 1-2 (23-24) (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-08-03 санасида архивланган), с. 328
- ↑ „Узбекистан: Тулкин Дадабаев назначен главой администрации города Намангана“. ИА РЕГНУМ (2011-йил 23-июл). 2017-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
- ↑ „Хокимом Намангана стал Баходир Бекходжаев“. Газета.уз (2013-йил 6-июн). 2017-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
- ↑ „В Намангане сменился хоким“. Газета.уз (2017-йил 9-июн). 2017-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.