Namoz

Намоз (форсча: نماز) – ислом кўрсатмалари бўйича бажариладиган махсус ибодат тури; исломдаги беш рукндан бири. Намоз мусулмонларга меърож кечаси (қаранг Исро ва меърож) фарз қилинган биринчи ибодатдир. Бир кеча-кундузда 5 маҳал (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон) намоз ўқиш фарз ҳисобланади. Намоз ўқиш „Аллоҳу акбар“ деб такбир айтиш билан бошланиб, сано, Қуръон оятларидан тиловат қилишда дуолар ўқиш, рукуъ, сажда, тиз чўкиб ўтириш, салом беришларни ўз ичига олади. Намознинг бир неча турлари мавжуд. Масалан, фарз, вожиб, суннат, нафл, ишроқ, таҳажжуд, қазо, шукри вузу, жаноза ва бошқа қўшимча намозлар борки, уларни адо этиш мусулмон кишининг ихтиёрий ибодати саналади. Фарз, вожиб, суннат намозлари эса адо этилиши шаръан талаб этилувчи намозлар сирасига киради.
Намоз ўқиш учун намозхоннинг бадан ва кийимлари ҳамда ўқиш жойи пок бўлиши шарт. Намоз қиблага – Маккадаги Каъба ибодатхонасига қараб ўқилади. Уни ўқишда махсус тўшама – жойнамоздан фойдаланиш одатга айланган. Намозни киши бир ўзи ёки жамоа бўлиб ўқиши мумкин, лекин жума кунидаги жума намозини масжидда жамоа билан ўқиш тавсия этилади. Жамоа бўлиб намоз ўқиганда намозхонлар қатор туради, улардан бири (имом) имомликка ўтади. Намоз пайтида гапириш, ейиш, ичиш, кулиш, йўталиш (узрсиз), турли ҳаракатлар қилиш ва бошқа мумкин эмас. Касал ва ногиронлар намозни ўзларига қулай ҳолатда ўқийдилар.
Исломдаги мазҳаблар кўрсатмаларида намоз ўқиш қоидаларининг бир-биридан фарқ қиладиган жиҳатлари бор. Ўзбекистонда намоз, асосан, ҳанафийлик мазҳабига мувофиқ ўқилади[1].
Жараён
Таҳорат қилиб бўлгандан кейин намоз ўқилади.
1. Қиблага юзланиб[2], қўлларни кўтариб"اَللهُ اَكْبَرُ" (Аллоҳу акбар) дейилади.
2. Сано дуоси ўқилади.
3. Аввал Фотиҳа сурасини, сўнгра бошқа бирор сура (зам сура) ўқилади.
4. „Аллоҳу акбар“ деб руку қилинади ва рукуда 3 маротаба: „سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ“ „Субҳана роббиял-аъзийм“ (Улуғ Роббим покдир!) дейилади.
5. Рукуъдан бошни кўтариб:
„سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، رَبَّناَ وَ لَكَ الْحَمْدُ“ „Сами’аллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана-а валакал ҳамд“ (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтувчини эшитди. Эй Парвардигоримиз! Сенга ҳамд(лар) бўлсин) дейилади.
6. „Аллоҳу акбар“ деб сажда қилинади ва саждада 3-марта „سُبْحَانَ رَبِّيَ الْأَعْلَى“ „Субҳана роббиял аъла“ (Энг олий зот бўлмиш Парвардигорим барча айбу нуқсондан покдир) дейилади.
7. „Аллоҳу акбар“ деб саждадан бошни кўтариб ўтирилади ва: „رَبِّ اغْفِرْ لِي“ „Роббиғ-фирли“ дейилади.
8. Бироз жалсада бўлиб, „Аллоҳу акбар“ деб иккинчи марта сажда қилинади ва саждада „Субҳана Роббиял-аъла“ дейилади.
9. „Аллоҳу акбар“ деб иккинчи ракатга турилади.
Намозни бошлашдан олдин адо этилиши лозим бўлган тўққизта шарт бордир:
1. Ислом.
2. Ақл.
3. Тамйиз (эсни танишлик).
4. Таҳоратли бўлиш.
5. Нажосатлардан покланиш.
6. Авратни ёпиш.
7. Намоз вақтининг кириши[3].
8. Қиблага юзланиш.
9. Ният.
Намоз турлари
| Намоз номи | арабча: | Маъноси/ Таржимаси |
Намоз вақти/ Қай ҳолатда ўқилиши |
Масъулияти/ |
Ракатлар сони |
|---|---|---|---|---|---|
| Аср | صلاة العصر | Вақт Ўрта намоз | Кечки маҳал. Инсон сояси ўзидан икки баробар катталашганда ўқилади. | Фарз | 4 |
| Аср намозини ўз вақтида ўқиш зарур. | |||||
| Витр | وتر | Суннат/Вожиб | |||
| . | |||||
| Жумъа | صلاة الجمعة | Жаъмланувчу намоз | Жума куни | Фарз/Суннат | 4,2,4 |
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Қибла Компас“.
- ↑ ҳттпс://намозвақтлари.cом
Ҳаволалар
| Викиомборда „Намоз“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Викииқтибосда Намозга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Ўқиш учун
- Смитҳ, Жане И.; Ҳаддад, Йвонне Язбеcк. Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф Америcан Ислам, 1ст, Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1993 — 162–163-бет.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |