Nasaviy (tarixchi)
Qiyofa
Насавий, Шиҳобиддин Муҳаммад аннасавий (? —1249) — тарихчи, Ашхобод яқинидаги Хуран-диз қалъаси ҳокими (1219—21). Н 1220—24 йилларда мўғуллар истилосига қарши кураш олиб борган. 1224-йилдан Жалолиддин Мангубердининг шахсий котиби бўлган, унинг ҳарбий юришларида қатнашган. 1241-йил араб тилида „Сийрат ас-султон Жалолиддин Мангуберди“ („Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти тафсилоти“) номли асар муаллифи. Асарда Мовароуннахрни босиб олиниши билан боғлиқ во-қеалар баён этилган. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг ижтимоийсиёсий аҳволи тўғрисида қимматли маълумотлар бор. Асар ХИИИ аср охирларида форс тилига таржима қилиниб, Теҳронда, унинг арабча нусхаси Париж, Қоҳирада, русча таржимаси Бокуда ва ўзбек тилида Тошкентда (1999) нашр этилган.
Манбалар
- Шаҳобиддин Муҳаммад аннасавий, Султон Жалолиддин Мангубер-ди ҳаёти тафсилоти, Т., 1999.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |