Navoiy (shahar)
Навоий — Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги шаҳар. Бу шаҳар Навоий вилоятининг маъмурий, иқтисодий ва маданий марказидир. Ўзбекистоннинг жануби-ғарбида, вилоятнинг шарқий чеккасида, 347 м баландликда жойлашган. Ушбу шаҳарда темир йўл стансияси автотранспорт йўлларининг муҳим тугуни бўлиб, Тошкентдан 509 км узоқликда жойлашган. Аҳолиси — 161 300 кишидан иборат (2024)[3].
Навоий | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 40°05′04″Н 65°22′45″Э / 40.08444°Н 65.37917°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Навоий |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Эргашев Дилмурод [1] |
| Асос солинган | 1958-йил 3-сентабр |
| Майдон | 35 км2 (14 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 382 м |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Аҳолиси (2024) |
161 300[2] |
| Зичлиги | 4608.6 киши/км2 |
| Миллий таркиб | |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998-79 |
| Почта индекс(лар)и | 210100 |
| Автомобил коди | 85 – 89 |
Тарихи
Навоий шаҳри Алишер Навоий шарафига атаб шундай номланган. Шаҳарнинг ҳозирги ҳудуди ўрнида чўл бўлган. Шимолда қадимий Кармана шаҳри жойлашган бўлиб, ўтмишда Бухоро амирлигининг беклиги ҳисобланган. Жанубда темир йўл стансияси ва бир қишлоқ бўлган, ҳозир бу жой Навоий шаҳрининг Вокзалолди ҳудуди деб аталади. 1958-йилнинг сентябр ойида Навоий шаҳри саноатлашган шаҳар сифатида ташкил топди. Шу вақтдан Навоий вилояти ташкил топганга қадар Навоий шаҳри Бухоро вилояти таркибида бўлиб келди.
Зарафшон дарёсининг яқинлиги, йирик қишлоқ хўжалиги ҳудуднинг марказида жойлашганлиги, транспорт билан яхши таъминланганлиги шаҳарнинг тез ўсиш омили бўлди. Навоий Ўрта Осиёда йирик электр энергия ва кимё саноати маркази ҳисобланади. Навоийда 21 та йирик саноат корхонаси мавжуд. Вилоят саноат корхоналари ялпи маҳсулотининг кўп қисми Навоийда ишлаб чиқарилади. Шаҳар саноат тармоқларида электр қуввати, минерал ўғитлар, ип ҳамда ипак газламалар ишлаб чиқарилади. Навоий азот ишлаб чиқариш бирлашмаси, электр-кимё заводи, Навоий кон-металлургия комбинати, ун комбинати, нон комбинатлари, Навоий иссиқлик электр стансияси, Қизилқумсемент корхонаси, пахта тозалаш заводи, машинасозлик заводи (НМЗ), сут, пак қурти заводлари, Синтепон корхонаси, озиқ-овқат ва маҳаллий саноат муассасалари мавжуддир. Шаҳарда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда қурилган 18 дан ошиқ қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан „Агама“, „Зериспарк“ корхоналари самарали ишламоқда. Шаҳар орқали Учқудуқ, Бухоро, Нукус шаҳарларига борувчи темир йўл ўтган. Навоийда 20 га яқин йўналишда автомобил транспорти қатнайди. Навоий халқаро аэропорти шаҳарни Тошкент орқали республика вилоятлари ва 20 дан ошиқ хорижий давлатлар билан ўзаро алоқалар ўрнатишда хизмат қилади. Сармишсой дараси Навоийдан 45 километр узоқликда жойлашган ҳамда у „дунёдаги энг катта тош деворлар галереяси“ саналади[4].

Географияси
Ҳудуди
Навоийнинг ҳудуди 35 км² дир. Шаҳар Навоий вилоятининг жанубидаги Зарафшон дарёси яқинида, Тошкент шаҳридан 360 км жануби-ғарбда жойлашган. Самарқандгача бўлган масофа 140 км, Бухорогача — деярли 100 км. Шаҳардан шимолидан Зарафшон дарёси оқади. Шаҳар чеккасидан 10 км шимолда, Зарафшон дарёси қирғоқларидан ташқарида Нурота тоғлари чўзилган.
Иқлими
Навоийнинг иқлими кескин континентал бўлиб, қишда ҳаво анча совуқ, ёзда бўлса анча иссиқдир. Баҳор ва кузда кўп ёмғир ёғади, аммо ёзда ёғингарчилик кўп бўлмайди.
Навоийда ёзлар узун бўлиб, одатда майдан сентябргача давом этади. Ёз ойларида ҳаво кескин исиши мумкин. Шаҳарда ёз ойларида жуда оз ёғингарчилик кузатилади, айниқса июндан сентябргача. Ёзда ҳарорат +54 °C гача чиқиши, қишда −18 °C гача тушиши мумкин. Аномал совуқ кам учрайди.
Қиш (ўртача суткалик ҳарорат 0 °C дан паст бўлган давр) ўртача ноябрнинг 3-ўн кунлигидан мартнинг 2-ўн кунлигигача давом этади. Календар қишда қисқа (3-8 кун) совуқлар кузатилиши мумкин (кечаси ҳарорат −12 °C гача, камдан-кам ҳолларда −18 °C гача). Ўтиш фасллари жуда қисқа. Июн ва июл ойларида кунлик ҳарорат одатда 45 даражадан ошади (ёз мавсумида ўртача 30-40 кун).
| Навоий (1981—2010) иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | |
| Ўртача максимал, °C | 6,8 | 10,0 | 15,8 | 23,5 | 29,0 | 34,7 | 36,2 | 35,0 | 29,6 | 22,6 | 15,7 | 9,1 | |
| Ўртача минимал, °C | −1,2 | 0,3 | 4,7 | 10,5 | 14,7 | 18,7 | 20,4 | 18,2 | 12,6 | 7,2 | 3,7 | 0,3 | |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 28,1 | 28,6 | 40,9 | 25,9 | 16,0 | 1,7 | 1,8 | 0,5 | 1,8 | 3,6 | 17,7 | 27,3 | |
| Манба: Ўзбекистон гидрометеорология хизмати[5] | |||||||||||||
Маъмурият
Ҳокимлар рўйхати
| Но. | Ҳоким | Бошланиш вақти | Тугаш вақти | Манба |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Баҳодир Жўраев | 2009 | 2013 | |
| 2 | Неъматилло Ахатов | 2013 | 2017 | [6] |
| 3 | Умарбек Халилов | 2017 | 2020 | [7] |
| 4 | Мухиддин Базаров | 2020 | 2022 | [1] |
| 5 | Муратхан Эгамқулов | 2022 | 2023 | [8] |
| 6 | Дилмурод Эргашев | 2023 | ҳ.в. | [9] |
Демографияси
Навоий шаҳрида 161 300 нафар аҳоли истиқомат қилади (2024). Бунда, ўзбеклар — 88,7%, қозоқлар — 3,6%, қорақалпоқлар — 2,3%, руслар — 1,6%, тожиклар — 1,4%, татарлар — 0,6% ва бошқа миллат вакиллари — 1,8%ни ташкил этади[10]. Аҳоли зичлиги — 4608.6 киши/квадрат километр. Навоий Ўзбекистондаги шундай шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда руслар ва умуман русийзабонлар умумий аҳолининг 4% дан ортиғини ташкил қилади.
СССР парчаланиши ва аҳолининг Россия ва бошқа мамлакатларга чиқиб кетишининг кескин кучайиши муносабати билан Навоийда ўзбекларнинг устунлиги ва уларнинг сонининг кўпайиши тенденцияси билан миллий таркибнинг нисбати ўзгарди.
| Аҳолининг ўсиши | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Йил | 2001 | 2005 | 2007 | 2015 | 2016 | 2017 | 2018 | 2019 | 2020 | 2021 | 2022 | 2023 | 2024 |
| Аҳоли | 138 082 | 125 500 | 125 800 | 133 540 | 133 526 | 134 113 | 135 548 | 136 374 | 144 158 | 146 865 | 150 611 | 156 000 | 161 300 |
| ±% й.ў.с. | — | −2.36% | +0.12% | +0.75% | −0.01% | +0.44% | +1.07% | +0.61% | +5.71% | +1.88% | +2.55% | +3.58% | +3.40% |
<грапҳ>{"ахес":[{"формат":"д","грид":фалсе,"пропертиэс":{"ахис":{"строке":{"валуэ":"#54595д"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2}},"грид":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"лабелс":{"алигн":{"валуэ":"ригҳт"},"англе":{"валуэ":-45},"филл":{"валуэ":"#54595д"}},"тиcкс":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"титле":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}}},"сcале":"х","титле":"Йил","тйпе":"х"},{"формат":",д","грид":труэ,"пропертиэс":{"ахис":{"строке":{"валуэ":"#54595д"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2}},"грид":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"лабелс":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}},"тиcкс":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"титле":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}}},"сcале":"й","титле":"Аҳоли","тйпе":"й"}],"дата":[{"формат":{"парсе":{"х":"интегер","й":"интегер"},"тйпе":"жсон"},"наме":"чарт","валуэс":[{"сериэс":"й","х":2001,"й":138082},{"сериэс":"й","х":2005,"й":125500},{"сериэс":"й","х":2007,"й":125800},{"сериэс":"й","х":2015,"й":133540},{"сериэс":"й","х":2016,"й":133526},{"сериэс":"й","х":2017,"й":134113},{"сериэс":"й","х":2018,"й":135548},{"сериэс":"й","х":2019,"й":136374},{"сериэс":"й","х":2020,"й":144158},{"сериэс":"й","х":2021,"й":146865},{"сериэс":"й","х":2022,"й":150611},{"сериэс":"й","х":2023,"й":156000},{"сериэс":"й","х":2024,"й":161300}]}],"ҳеигҳт":170,"легендс":[],"маркс":[{"фром":{"дата":"чарт"},"пропертиэс":{"энтер":{"строке":{"фиэлд":"сериэс","сcале":"cолор"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2.5},"х":{"фиэлд":"х","сcале":"х"},"й":{"фиэлд":"й","сcале":"й"}},"ҳовер":{"строке":{"валуэ":"ред"}},"упдате":{"строке":{"фиэлд":"сериэс","сcале":"cолор"}}},"тйпе":"лине"}],"сcалес":[{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"х"},"наме":"х","ниcе":труэ,"ранге":"wидтҳ","тйпе":"линеар","зеро":фалсе},{"cламп":труэ,"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"й"},"домаинМин":0,"наме":"й","ниcе":труэ,"ранге":"ҳеигҳт","тйпе":"линеар","зеро":фалсе},{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"сериэс"},"наме":"cолор","ранге":"cатегорй10","тйпе":"ординал"}],"версион":2,"wидтҳ":200}</грапҳ> | |||||||||||||
| Манба: Азнатионс.cом[11], Навои.гов.уз[12] ва навстат.уз[13] | |||||||||||||
Маданияти

Навоий йирик илм-маънавият ва маърифат марказларидан. Бу ерда 2 олий ўқув юрти (Навоий давлат педагогика институти ва Навоий давлат кончилик институти), 3 та академик лицей, 18 та умумий таълим мактаби, 1 та музей — Навоий вилоят ўлкашунослик музейи, 3 маданият саройи (Фарҳод маданият саройи, Ширин маданият саройи, Наврўз маданият саройи), маданият ва истироҳат боғлари, кутубхоналар, 3 стадион (Сўғдиёна марказий стадиони, Кимёгар марказий стадиони, Ёшлар спорт мажмуаси марказий стадиони), 3 сузиш ҳавзаси (Делфин, Сув спорти саройи, Аквапарк), касалхоналар, поликлиникалар, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази, тиббий диспансерлар фаолият кўрсатади. 1958—1960-йилларда шаҳар ягона бош план асосида иссиқ иқлим, миллий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда қурилган. Меъмор ва қурувчилардан бир гуруҳи давлат мукофотларига сазовор бўлишган.
Шунингдек, 2001-йилда Алишер Навоий таваллудининг 560-йиллиги муносабати билан Навоийда Алишер Навоий истироҳат боғи очилиб, у ерда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган[14].
Иқтисоди
Навоий шаҳри Ўзбекистоннинг энг саноатлашган шаҳарларидан биридир. Шаҳарда Навоий кон-металлургия комбинати, Навоиязот, Қизилқумсемент ва бошқа саноат ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади.
Қуйидагилар шаҳарда жойлашган:
- „Навоиязот“ АЖ (кимё заводи),
- Навоий кон-металлургия комбинати АЖ („НКМК“ АЖ) ,
- „Қизилқумсемент“ АЖ (Ўзбекистондаги энг йирик семент заводи),
- Навоий машинасозлик заводи,
- олтинни қайта ишлаш заводи,
- электрокимёвий завод,
- пахта тозалаш машинаси,
- озиқ-овқат саноати корхоналари,
- Навоий ГРЕС (вилоят энергетикасининг асоси).
Барча ишлаб чиқариш корхоналари шаҳарнинг ғарбий чегараси яқинидаги саноат зонасида (турар-жойлардан 2 км узоқликда) тўпланган[15].
Транспорти
Навоий — Ўзбекистондаги энг йирик транспорт марказларидан бири. Навоий халқаро аэропорти шаҳардан 12 км ғарбда жойлашган бўлиб, у Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ва Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларидаги аэропортлар, шунингдек, Москва Внуково халқаро аэропорти билан алоқага эга. Навоийнинг жанубида юк ва йўловчи ташишда муҳим аҳамиятга эга бўлган темир йўл вокзали жойлашган. Шаҳар жамоат транспорти Навоийда автобуслар, қатновчи таксилар (Даэwоо Дамас автомобиллари), шунингдек, хусусий ва жамоат таксилари (асосан Даэwоо Нехиа, Даэwоо Матиз, Даэwоо Гентра, Чевролет Лаcетти, Чевролет Cобалт, Чевролет Эпиcа) мавжуд.
Диққатга сазовор жойлари
Бу ерга ва яқин атрофдаги шаҳарларга келган фуқаролар ва сайёҳлар учун севимли дам олиш масканларидан бири бу Жанубий Парк бўлиб, унинг ҳудудида стадион, бассейн ва кинотеатрлар мавжуд.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Навоий шаҳар ҳокимлиги“. Марказ24.уз (2023-йил 20-август).[сайт ишламайди]
- ↑ [1]
- ↑ „ҳттпс://www.навстат.уз/уз/расмий-статистика/демограпҳй-2“.
- ↑ „Навои“ (ўзбек). самаркандтоурс.cом. 2021-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-феврал 2021.(Wайбаcк Мачине сайтида 2021-05-21 санасида архивланган)
- ↑ „Авераге монтҳлй дата абоут аир температуре анд преcипитатион ин 13 регионал cентерс оф тҳе Републиc оф Узбекистан овер период фром 1981 то 2010“. Cентре оф Ҳйдрометеорологиcал Сервиcе оф тҳе Републиc оф Узбекистан (Узҳйдромет). 15-декабр 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-декабр 2019.
- ↑ „Назначен новый хоким города Навои“ (деадлинк). уз24.уз (2013-йил 4-декабр). 2017-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-28 санасида архивланган)
- ↑ „В Навои сменился хоким“. Газета.уз (2017-йил 10-апрел). Қаралди: 2017-йил 28-июл.
- ↑ „Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Навбаҳор ва Конимех туманларига янги ҳокимлар тайинланди“ (2022-йил 10-май). Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ „В Навои сменился хоким“. Газета.уз (2023-йил 27-июл). Қаралди: 25-апрел 2024-йил.
- ↑ „Навои (город)“, Википедия (русча), 2024-08-14, қаралди: 2024-08-20
- ↑ „Популатион оф Навоий“. Азнатионс.cом (28-август 2020).
- ↑ Оффиcиал Wебсите оф Навоий Регион, 2007-06-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-08-28
- ↑ НАВОИЙ ВИЛОЙАТИ СТАТИСТИКА БОСҲҚАРМАСИ
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „О городе навои » Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Официальный сайт хокимията г.Навои » Оффиcиал сите оф Муниcипалитй оф тҳе cитй Навои“. навоий.уз. 2019-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-ноябр.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Навоий (шаҳар)“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-06-03 санасида архивланган) (ўзб.)
- Расмий сайти (рус.)
- Гов.уз
- НГМК.уз