Википедияда исми Назар ва фамилияси Матчонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Назар Маткаримович Матчонов (1.1.1923 — 30.7.2010) — Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси (1970—1978)[2].

Назар Маткаримович Матчонов
Файл:Назар Маткаримович Матчонов.жпг
 Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси
 
Мансаб даври
1970-йил 28-декабрдан – 1978-йилгача
Ўтмишдоши Ёдгор Насриддинова
Вориси Иномжон Усмонхўжаев
 Ўзбекистон Компартияси Бухоро вилоят қўмитасининг биринчи котиби
Мансаб даври
1962-йил май – 1965-йил март
Ўтмишдоши Аҳмадали Ризаев
Вориси Қаюм Муртазоэв
 Бухоро вилоят ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1961-йил – 1961-йил
Ўтмишдоши Ирисқул Ниёзметов
Вориси Сергей Ташкулов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1-январ 1923-йил
Хива, Хоразм ХСР[1].
Вафоти 30-июл 2010-йил(2010-07-30)
(87 ёшда)
Тошкент
Сиёсий партияси ВКП (б) / КПСС
Таълим Тошкент қишлоқ хўжалиги институти
Касби Ветеринар
Илмий унвони Ветеринария фанлари доктори (1969)
Мукофотлари
Унвони профессор (1971)

Таржимаи ҳол

Ҳунарманд оиласида туғилган.

Таълим

1949-йилдан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Ветеринария фанлари доктори (1969), профессор (1971).

Меҳнат фаолияти

1949—1959-йилларда туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош ветеринария врачи, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ветеринария бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 1959—1960-йилларда Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, 1960—1961-йилларда Ўзбекистон КП Бухоро вилоят қўмитаси котиби, 1961-йилда Бухоро вилоят кенгаши ижроия қўмитаси раиси, 1962—1965-йилларда Ўзбекистон КП Бухоро вилоят қўмитасининг биринчи котиби, 1961-1962 йилларда Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, 1965—1970-йилларда Ўзбекистон КП Марказий комитети котиби, 1970—1978-йилларда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми раиси, 1966—1978-йилларда Ўзбекистон КП Марказий комитети бюросининг аъзоси. СССР Олий Кенгаши 7-8 чақириқ депутати вазифаларида ишлаган. 1978-йил декабрдан нафақага чиққан.

1978—1989-йилларда Ўзбекистон ССР фанлар академияси зоология ва паразитология институти директори, 1989—1991-йилларда Ўзбекистон ССР фанлар академияси зоология ва паразитология институти гелминтология лабораторияси бош илмий ходими каби илмий вазифаларда ҳам ишлаган.

Манбалар

  1. ↑ [1]
  2. ↑ Государственная власть СССР. Высшие органы власти и управления и их руководители. 1923—1991 гг., 28-апрел 2017-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 13-сентябр 2017-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()