Небраска — АҚШнинг марказий қисмидаги штат. Миссури дарёси ҳавзасида. Майдони 200,3 минг км². Аҳолиси 1,7 млн. киши (2002), шундан 66% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Линколн шаҳри; энг йирик шаҳри ва саноат маркази — Омаха. Штат қудудининг катта қисми Буюк текисликларда, ғарбий чеккасида Қояли тоғларнинг тармоқлари (энг баланд жойи 1654 м) бор. Иқлими мўътадил континентал иқлим. Январнинг ўртача температураси —5°, июлники 24°. Йиллик ёғин 500–700 мм. Йирик дарёлари — Миссури ва Платт. Тоғ ён бағирларида ўрмонлар бор. Н. — аграр-индустриал штат. Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотининг ярмидан кўпроғини чорвачилик беради. Чорвачилик, асо-сан, гўшт етиштиришга ихтисослашган. Н.нинг шарқий қисмида деҳқончилик нисбатан ривожланган. Асосий экинлари: маккажўхори ва буғдой. Тез-тез қурғоқчилик бўлиб туради. Штатнинг ғарбий қисмидаги даре водийсида суғориб деҳқончилик қилинади. Озиқ-овқат саноати ривожланган. Рангли металлургия ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари бор. Н.да озрок, нефт қазиб олинади[1].

Небраска
Небраска
Штат
Nebraska bayrog`i Nebraska tamg`asi
Небраска байрог`и Небраска тамг`аси

Штат лақаби:
(Cорнҳускер Стате)

Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Пойтахт Линcолн
Энг йирик шаҳарлар Омаҳа
Линcолн
Беллевуэ
Майдон

   • Бутун
   • % сув

АҚШ: 16-ўринда

200,345 км²
0.62 %

Аҳоли

   • Бутун (2021)
   • Зичлик
   • Сенат ўринлари
   • Электорал овозлари

АҚШ: 38-ўринда

1,758,787
8.6 киши/км²
3
5

ЙИМ

   • ЙИМ
   • ЙИМ/киши

АҚШ: 36-ўринда

$68,183 миллион
$39,013

Иттифоққа кириш

   • Сана

37-бўлиб

1-март 1867

Вақт УТC-6 (CСТ) / -7 (МСТ)
Қисқартма НC [37]
Штат гули Голденрод

(Солидаго гигантеа)

Штат дарахти Cоттонwоод

(Популус делтоидес)

Небраска - Америка Қо`шма Штатлардан бири. Пойтахти - Линcолн шаҳри. АҚШ иттифог`ига 1-март 1867-йилда кирган, ундан олдин - Небраска Территорй.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил