Nefrit
Нефрит (юнонча непҳрос – буйрак; нефритнинг майда тошлари буйрак шаклида бўлганлигидан қадимда ўша тошлар буйракни даволаш хусусиятига эга деб ишонганлар, номи шундан) (геологияда) – минерал, тремолит-актинолит қаторидаги амфиболларнинг микротолали тури, Са2 (Мг, Фе), [Си4Оу]2(ОҲ, Ф) 2) Жуда ингичка толалари чигаллашиб кетган агрегат ҳолида учрайди. Нефритнинг қовушқорлиги ва қаттиқлиги чигал толали агрегатлари микроструктураси билан боғлиқ. Ранги (сутранг-оқ, оч яшилдан яшил ва қўнғир яшилгача) Cр3,Фе2+ ва Ни2+ апалашмаларига боғлиқ. Нефрит кам ҳолларда кулранг, тутунранг, оқ ёки қора рангда учрайди. Қаттиқлиги 5,5—6,5. Зичлиги 2900–3000 кг/м3. Яхши силлиқланади. Нефритдан жуда қадимий даврдан қурол. безак тош, декоратив бадиий буюмлар ясашда фойдаланилган. Амир Темур сағанасига ўрнатилган тош ҳам нефритда ишланган. Нефрит Хитой, Ҳиндистон, Мянма каби мамлакатлар маданий тарихида муҳим ўринни эгаллайди – император ва юқори мартабали тўраларнинг ажралиб туриш белгиси ҳисобланган. Қимматбаҳо заргарлик тошларидан бири. Табиатда серпентенит, пироксенли ва амфиболли кристаллик сланецлар ва бошқаларнинг метаморфизмланишидан ҳосил бўлади. Нефрит, асосан, аллювиа ётқизиқлардан майда тош ва ҳарсажтош кўринишида ажратиб олинади. Йирик конлари Ёркенд, Хотан дарёлари ҳавзасида, Байкал кўли яқинида, Янги Зеландия оролида ва бошқа жойларда топилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |