Nuh
Нуҳ (арабча: نوح) — Қур’онда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Инжилдаги Нойга тўгри келади. Қур’онга кўра, Аллоҳ Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юборган. Нуҳ ўз қавми ичида узоқ умр кўрди, яъни, 950 йил яшади (Анкабут сураси, 14-оят). У турли илохларга, бутларга сиғинган қавмини тўғри йўлга бошлаб, фақат Аллоҳга ибодат қилишга даъват этди. Лекин қавм унинг сўзига кирмади, уни масхара қилди. Нуҳнинг даъватига ҳатто ўзининг хотини ва бир фарзанди ҳам ишонмади. Шунда Нуҳ Аллоҳдан ёрдам беришни, кофирларни жазолашни сўради (Шуаро сураси, 118-119-оятлар). Аллоҳ унинг илтижосини қабул этиб, Нуҳга кема ясашни ва барча жониворлардан бир жуфтдан олиб кемага жойлаштиришни буюрди. Кейин осмондан жуда кўп ёмғир ёғдирди, ернинг ҳамма томонидан ҳам сув чиқартирди. Осмон суви билан ер суви қўшилиб улкан тўфон пайдо бўлди. Тўфонда барча кофирлар ҳалок бўлди, фақат кемадагилар соғ қолдилар. Тўфон бошланишидан олдин Нуҳнинг фарзандларидан бири кемага чиқмади. Нуҳнинг оталик меҳри қўзғаб, ўғлини кемага чиқишга ундади. Аллоҳга куфр келтирган фарзанд эса, отасига рад жавоб айтиб имон келтиришдан яна бош тортди ва тоққа чиқиб жон сақламоқчи бўлди, лекин у ҳам ҳалокатга учради (Ҳуд сураси, 45-47-оятлар). Сув пасайгандан кейин кема Жудий тоғи устида тўхтади. Кема тоғ тепасига келиб тўхтаб, ер тўфон сувини ютиб битиргач, Аллоҳ Нуҳни кемадан ерга тушишга буюрди. Нуҳ ва унга иймон келтирган кишилар кемадан тушишди. Бу замин Мусил деган юрт эди. Нуҳ қиссасини баён қилувчи Нуҳ сураси ҳам нозил бўлган.[1]
| Нуҳ (арабча: نوح ) | |
|---|---|
| Файл:Қуран1.гиф | |
| Бошқа динларда : | Ной
|
| Жинси : | эркак |
| Туркум: | Элчи |
| Манзили: | Мусил |
| Фарзандлари: | Сом, Хом, Ёсиф, Канон |
Адабиёт
- Пайғамбарлар қиссаси, Т., 1993.
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |