Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Nukus

Koordinatalari: 42°28′0″N 59°36′0″E / 42.46667°N 59.60000°E / 42.46667; 59.60000
ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Нукус
шаҳар
42°28′0″Н 59°36′0″Э / 42.46667°Н 59.60000°Э / 42.46667; 59.60000
Мамлакат Ўзбекистон
Шаҳар Нукус
Ҳукумат
 • Ҳоким Абатбай Данияров
Асос солинган 1930-йил 12-ноябр
Аввалги номлари Окус, Нукас, Нукуз
Майдон 222 км2 (86 кв ми)
Иқлим тури кескин континентал
Расмий тил(лар)и қорақалпоқ, ўзбек
Аҳолиси
336,431 [1]
Зичлиги 1518,4 киши/км2
Миллий таркиб қорақалпоқ, қозоқ, ўзбек, рус ва бошқалар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 61
Почта индекс(лар)и 230100
Автомобил коди 95
Nukus xaritada
Nukus
Нукус

Нукус (қорақалпоқча: Нóкис) — Ўзбекистондаги шаҳар (1932-йилдан), Ўзбекистоннинг субекти ҳисобланган Қорақалпоғистон республикасининг пойтахти, Қорақалпоғистон республикаси ҳудудининг марказий қисмида, Амударёнинг ўнг соҳилида, 109 м баландликда. Жанубий ва шарқда Қизилқум чўли билан ўралган, шимолда Амударё делтаси билан туташган. Қорақолпоғистон Республикасининг илм-фан, маданий ва сиёсий маркази.

Аҳолиси 336,4 минг киши. Ўртача ҳарорат июнда 27°, январда —6,9°, максимал ҳарорат 46°, минимал ҳарорат —32°. Темир йўл стансияси мавжуд. Нукусдан Тошкентгача 1265 км. Қизкетган канали шаҳарни кесиб ўтади. Майдони 222 км².

Тарихи

Нукус номи қорақалпоқларнинг Нукус номли эски қабиласи номидан келиб чиққан. Нукус халқ орасида „Тўққиз одам“ деган манони билдириши ҳақида кўп айтилади.

Нукусда бизнинг эрамизга қадар 3-4 аъсирларда одамлар яшашни бошлаган. 19 асирда Қарабойли бўйларида Нукуснинг экки Қўрғони бўлгаънлиги ҳаққидаъ саёҳатчи Вламбери 1863 йили Хивадан Қонғиротга Амударё бўляб кемадаъ сузиганидаъ кўргаъни ҳаққида айткан Нукус уруғлари Саримай ўзани буйларида яшаган буннан эртароқдаъ эсаъ Арол Денгизи буйларида яшаган. Архелогиялиқ қаъзилмаларга қаъраганда Қаъдимги Шурша қаъласи деб аталган Қўрғоннинг урнида қурилган Бу қўрғон 4 асирда аввалги Хоразим даъвлати ушун муҳим эрлардан бири саналган бу хаърбий қўрғон сифатида фойдаланилган Хораъзим чегараси ва Амударё сув юлларини назорат қилган, қўрғон ён аътропида Қорақолпоқлар яшаган. Ҳозирга қаъдар қўрғон ўрни саъқланиб қолгаън [2]. Нукус 1932-йилдаги кичик аҳоли пунктидан 1950-йилларга келиб кенг хиёбонлари ва йирик жамоат биноларига эга йирик, замонавий шаҳарга айланди.

Советлар ҳукмронлиги даврида Нукус шаҳри Қизил Армиянинг Кимёвий тадқиқот институти, кимёвий қуроллар бўйича йирик тадқиқот ва синов марказига айлантирилган. 2002-йилда Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги Новичок моддаси учун асосий тадқиқот ва синов майдончаси бўлган Кимёвий тадқиқот институтини 6 миллион долларлик маблағ ёрдамида ҳамкорликда таҳдидларни камайтириш дастури доирасида демонтаж қилди[3][4].

Совет ҳукумати ҳокимият тепасига келгандан сўнг Тўрткўл шаҳри Қорақалпоғистон автоном вилоятининг маъмурий марказига айланди. 1932-йилда Нукус шаҳри расман ташкил топди. Шу даврдан бошлаб шаҳар Қорақалпоғистон иқтисодиёти, давлат бошқаруви, сиёсати ва маданиятининг марказидир[5] .

Аҳолиси

Аҳолиси 336,4 минг киши (2023); 1974-йилда 88 минг; 1959-йилда 39 минг; 1939-йилда 10 минг); асо-сан, қорақалпоқлар; қозоқ, ўзбек, рус, корейс, татар ва бошқа ҳам яшайди.

Саноат ва транспорти

Ҳозирги Нукус шаҳри ўрнида ХИХ асрнинг 60-йилларида Нукус овули мавжуд бўлган. 1870-йиллардан Нукусда савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, балиқ овлаш бирмунча ривожланди, Амударёнинг сув режимини назорат қилувчи гидрологик пост қурилди. Рус мустамлакачилари Нукусда 1500 кишилик гарнизонни жойлаштирди. 1877-йил рус-тузем мактаби очилди. ХХ асрнинг бошларида Нукус овули Амударёнингўнг со-ҳилидаги энг йирик аҳоли пунктларидан бирига айланди. 1930-йил 12-ноябрда Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг марказини Тўрткўл шаҳридан Нукус овулига кўчириш ҳақида қарор қабул қилинди. 1932-йилдан Нукусда янги маъмурий бинолар қурилиши бошланди. 1939-йил Республика маъмурияти Нукус шаҳрига кўчиб ўтди.

Шаҳарнинг йирик автомагистраллар тугунида жойлашганлиги унда кўп тармоқли саноатининг тез ривожланишига сабаб бўлди. Нукус — Тошҳовуз, Нукус — Ғузор автомагистраллари халқаро аҳамиятга эга. 345 км ли Навоий — Нукус темир йўли, Нукус билан Хўжай-лини боғлайдиган кўприк. 243 км узунликдаги Туямўйин — Нукус, 112 км узунликдаги Нукус, Тахтакўпир сув узатиш тармоутари қурилди. Республика саноати умумий маҳсулотининг 20% ни Нукус шаҳар саноат корхоналари беради. Шаҳарда 50 дан зиёд саноат корхонаси бор. Металлсозлик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, енгил, ёғочсозлик ва полиграфия саноати тармоклари мавжуд. Нукусда юрилиш материаллари саноати яхши ривожланган, йирик панелли уйсозлик ва силикат-бетон заводлари, қурилиш материаллари комбинатлари, ғишт, кабел заводлари, мармар ишлаб чиқариш бўйича Қорақалпоқ—Италия қўшма корхонаси бор. Нон, гўшт, сабзавот-консерва, тегирмон ва аралаш ем комбинатлари, сут-ёғ, вино-арақ ва пиво-лимонад заводлари, бозорлар ишлаб турибди. Нукусда ширинмия доривор ўсимлиги илдизини йиғадиган ва пресслайдиган тиббий корхона мавжуд. Бу корхонанинг маҳ-сулоти АҚШ, Канада, Япония, шунингдек, Европа мамлакатларига экспорт қилинади. Енгил саноат корхоналарига Ўзбекистонда ягона ўтов-кигиз комбинати, тикув ва трикотаж фабрикалари, маиший хизмат кўрсатиш комбинати киради. Шаҳарда ўзбек, қорақалпоқ. ва рус тилларида газета-китоблар босадиган матбаа комбинати, мебел фабрикаси бор. Нукусдан турли юналишларда автобуслар қатнайди. Нукус ҳаво йўллари орқали Ўрта Осиё ва Қозоғистон, Европа мамлакатлари шаҳарлари, Москва, Минералние Води, Киев, Волгоград, Боку, Остона, Кизилўрда, Тошкент ва Ўзбекистоннинг барча вилоят марказлари билан боғланган.

Маданият ва таълим

Нукус — Қорақалпоғистоннинг илм-фан ва маданият маркази. Нукусда Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон Бадииёт акадимясиларининг Қорақалпоғистон филиаллари, Ўзбекистон теривенерология, онкология, шунингдек, чорвачилик илмий тадқиқот институтларининг филиаллари, педагогика институти, Қорақалпоғистон университети, ўқитувчилар малакасини ошириш институти ва бошқа олий ўқув юртлари ишлаб турибди. 43 умумий таълим мактаби, бир қанча академик лицей, 2 спорт, 2 мусиқа мактаблари, 18 ўрта махсус билим юрти, клуб, кутубхона, спорт мажмуи, маданият саройи мавжуд. Нукус телестудияси ўз дастурларидан ташқари, Москва, Тошкент, Ашхобод телекўрсатувларини ҳам олиб кўрсатади. Шаҳарда 5 касалхона, поликлиника, дорихоналар ва консултация пунктлари, тез ёрдам стансияси бор. Бер-дақ номидаги давлат мусиқали драма театри, филармония, санъат музейи ва бошқа музейлар, 5 минг томошабинга мўлжалланган амфитеатр, марказий стадион, 57 спорт зали, ботаника боғи мавжуд.

Нукус Ўзбекистоннинг ёш ва куркам шаҳарларидан бири. Шаҳар 1936-йилги бош план асосида курила бошлаган эди. 1965-йил янги бош плани бўйича (меъмор А. М. Эркабоев ва мухандис Т. З. Зиёев) Нукус кўкаламзорлаштирилган тўғри тўртбурчакли даҳаларга бўлинган.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси ва шаҳарнинг 70 йиллиги муносабати билан Нукус „Дўстлик“ ордени билан мукофотланди (2003-йил 11-сентабр)[6].

Диққатга сазовор жойлари

Нукусда Нукус санъат музейи (Игор Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи деб ҳам аталади) ва Давлат музейи жойлашган. Давлат музейида археологик тадқиқотлар натижасида топилган одатий экспонатлар, анъанавий заргарлик буюмлари, либослар ва мусиқа асбоблари, ҳудуднинг йўқолиб бораётган ёки йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, Орол денгизи муаммосига оид кўргазмалар мавжуд. Санъат музейи 1918-йилдан 1935-йилларга оид замонавий рус ва ўзбек санъати коллексияси билан машҳур. Сталин бу даврдаги барча носовет санъатини йўқ қилиш учун бор кучини сарфлади ва кўпчилик рассомларни гулагга юборди. Савицкийнинг ўзи ҳам, Нукусдаги коллексия ҳам сақланиб қолган, чунки шаҳарнинг Совет ҳокимиятидан узоқда жойлашгани унинг таъсирини сезиларли камайтирган. „Тҳе Десерт оф Форбидден Арт“ ҳужжатли филми шу тўплам тарихини акс эттиради[7].

Нукусда Амет ва Айимхон Шамуратовалар уй-музейи ҳам қорақалпоқ мусиқаси маданияти маркази ҳисобланади. Музей коллексиясида Шамуратовларнинг шахсий буюмлари, жумладан, саҳна кийимлари, фотосуратлар, қўлёзмалар, китоблар, хатлар сақланади[8].

Нукус ва унинг атрофига Нукус аэропорти хизмат кўрсатади.

Сиёсат

Нукус — Ўзбекистон таркибидаги суверен Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти. 2022-йил июл ойида минглаб одамлар шаҳарда Қорақалпоғистонни суверенликдан маҳрум қиладиган конституцияга таклиф қилинган ўзгартиришга қарши норозилик намойишлари ўтказдилар[9].

Манбалар

  1. ↑ „Число постоянных жителей в Республике Каракалпакстан на 1 июля 2023 года“. 2019-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-август.
  2. ↑ Словар современних географических названий. — Екатеринбург: У-Фактория. Под общэй редаксиэй акад. В. М. Котлякова. 2006.
  3. ↑ Миллер, Жудитҳ. „У.С. анд Узбекс Агреэ он Чемиcал Армс Плант Cлеануп“ (1999-йил 25-май). Қаралди: 2018-йил 13-март.
  4. ↑ Жоҳн С. Wолф. „Ҳеаринг, Фирст Сессион“. Cоммиттеэ он Фореигн Релатионс. Унитед Статес Сенате (2003-йил 19-март). — „Ҳон. Жоҳн С. Wолф, Ассистант Сеcретарй оф Стате фор Нонпролифератион: ... ДОД cомплетед а прожеcт то дисмантле тҳе формер Совиэт CW ресеарч фаcилитй ат Нукус, Узбекистан ин ФЙ 2002“. Қаралди: 2018-йил 13-март.
  5. ↑ „Нукус“. Қаралди: 2021-йил 21-феврал.[сайт ишламайди]
  6. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2001
  7. ↑ Том Бисселл, Часинг тҳе Сеа, Пантҳеон (2003). ИСБН 0-375-42130-0. п. 323–324.
  8. ↑ „Нукус травел гуиде“ (эн-УС). Cараванистан. Қаралди: 2019-йил 2-декабр.
  9. ↑ Аюбова, Парвина „Ҳоw тҳе Арал Сеа дисастер cреатед унрест ин cонтемпорарй Узбекистан“. гал-дем (2022-йил 24-октябр). 2023-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-октябр.

Ҳаволалар