Нуриддин Муродович Муродов – совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.

Нуритдин Муродов
Ўзбекистон Компартияси Сурхондарё вилоят қўмитаси биринчи котиби
Мансаб даври
1965-йил – 1974-йил 16-август
Ўтмишдоши Фаҳриддин Шамсиддинов
Вориси Абдувоҳид Каримов
Хоразм вилоят ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1960-йил январ – 1965-йил апрел
Ўтмишдоши Жуманиёз Ёқубов
Вориси Мадяр Худайберганов
Наманган вилоят ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1957-йил – 1960-йил
Ўтмишдоши Ҳамид Жўраев
Вориси Ҳошим Ҳолхонов
Ўзбекистон Компартияси Наманган туман қўмитаси биринчи котиби
Мансаб даври
1951-йил – 1957-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1915
Қўқон
Вафоти 16-август 1974-йил (59 ёш)
Тошкент
Сиёсий партияси КПСС
Таълим Ўрта Осиё режалаштириш-иқтисод институти
Мукофотлари
„Shon-sharaf belgisi“ ordeni
Дафн этилган жойи Чиғатой қабристони

Таржимаи ҳоли

1915-йилда туғилган. 1946-йилдан КПСС (б) аъзоси.

1937-йилдан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда фаолият бошлаган. 1937-1974-йилларда округ план комиссияси раиси, Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети ҳузуридаги Давлат план комиссияси иқтисодчиси, Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссарлиги бўлими бошлиғи, вилоят режа комиссияси раиси, вилоят режа комиссияси раисининг ўринбосари, вилоят ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон ССР КП (б) Наманган округ қўмитаси биринчи котиби, Ўзбекистон ССР Намаган, Хоразм вилоят ижроия қўмиталари раиси, Ўзбекистон Компартияси Сурхондарё вилоят қўмитаси биринчи котиби каби мас’ул лавозимларда ишлаган.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1957-йил 11-январдаги фармони билан унга Ленин ордени ва „Ўроқ ва Болға“ олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган.

СССР Олий Кенгашининг 7, 8, 9-чақириқлари депутати этиб сайланган.

1974-йилда Тошкентда вафот этган.

Ҳаволалар