Oʻn ikki imom
Ўн икки имом – шиаликдаги асосий оқим – имомийлар (баъзан „ўн иккичилар“ – „исно ашъария“ деб аталади) ўртасида эътиқод қилинадиган имомлар сулоласи. Халифа Али билан Фотимадан тарқалган авлодлардан иборат. Улар пайғамбар авлоди деб эътироф этилади. Имомийлар уларни исломнинг қонуний раҳнамолари деб таниб, халифалар ҳокимиятини ғайриқонуний деб ҳисоблайди. Булар:
- Али ибн Абу Толиб;
- Ҳасан ибн Али;
- Ҳусайн ибн Али;
- Зайнал Обидин Али (713 йил);
- Муҳаммад ал-Бокир (732 йил);
- Жаъфар ас-Содиқ (700—765);
- Мусо ал-Козим (799 йил ваф.эт.);
- Али ар-Ризо (818 йил ваф.эт.);
- Муҳаммад ат-Тақий (835 йил ваф.эт.);
- Али ан-Нақий (868 йил ваф.эт.);
- Ҳасан ал-Аскарий (846—873);
- Муҳаммад алМаҳдий (ривоятларга кўра, 874—878 йиллар орасида йўқолган).
Имомларнинг баъзиларигина ўлдирилган ёки заҳарланган, лекин шунга қарамай имомийлар уларнинг барчасини халифалар томонидан ўлдирилган деб ҳисоблайди, уларни жабрдийда ва дин йўлида шаҳид бўлганлар деб мотам тутади. 12 имом – Муҳаммад алМаҳдийни „яширинган“ деб ҳисоблаб, у замона охир бўлганда ерга қайтиб келиб адолат ўрнатади деб тасаввур қилиш шиалар орасида сақланган (қаранг Маҳдий, Маҳдийлик). Имомлар ва имомзодалар дафн этилган мақбаралар ҳозир ҳам шиалар учун муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланади, ҳатто улар учун ҳаж ўрнини босади. Бундай муқадсас жойлар Нажаф, Карбало, Козимайн (Ироқ), Мадина (Саудия Арабистони), Машҳад, Қум, Шоҳ Абдул Азим (Эрон) шаҳриларида жойлашган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |