Oʻzbek ayollarining milliy liboslari
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Ўзбек аёлларининг ўзига хос миллийлиги'
Ўзбек аёлларининг миллий либослари — ўзбек халқининг тарихдаги кийим-кечаклари билан боғлиқ маълумотларни археологик қазилмалар жараёнида топилган қадимий катта деворий суратлар, турли буюмларга туширилган тасвирлар, ўрта асрлардаги китоб миниатюралари беради. Ўрта асрларга оид миниатюралар ўзбек кийимларининг ўзига хос услуби, яъни типи шаклланганлиги ва улар кейинги давргача сақланганлигини кўрсатувчи ноёб намуналардир. Халқнинг кийим-кечакларидаги ўзгаришлар, асосан, ХХ аср бошларида сезиларли равишда намоён бўлади ва ундаги трансформасия, асосан, шаҳарларда очиқ кўзга ташланади.ХИХ асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёга Русиядан ип газлама ва бошқа матоларнинг келтирилиши сабабли ХИХ аср охири ва ХХ аср бошида маҳаллий аҳоли орасида асосан фабрикада тайёрланган ип газламалар: чит, бўз, хом сурпдан тикилган кийим-кечакларни кийиш расм бўлган. бой-бадавлат кишилар эса кимхоб, ипак, атлас, духоба, ранг-баранг мовутларни сотиб ола бошлаганлар. Шунга қарамай, косиблар дастгохидан чиққан маҳаллий газлама: мато, бўз, нимшойи каби газмоллар (адрас, беқасам, подшои, кимхоб, хонатлас, катакшойи кабилар)нинг турли хилларига эҳтиёж катта бўлган.
Миллий матоларнинг турлари
Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Наманган ва бошқа шаҳарларда анъанавий ўзбек ипак (кановуз, шойи, хонатлас), нимшойи (беқасам, банорас, адрас) газламалардан тикилган турфа кийимлар бой-бадавлат кишилар орасида расм бўлган. Қуйида мана шу матоларнинг айримларига таъриф берамиз. Беқасам- йўл-йўл газмол бўлиб ундан эркак, аёл ва болалар учун кундалик кийиладиган тўнлар, кўрпа-кўрпачалар тикишда фойдаланилган. Банорас - беқасамдан ранг турлари билан фарқланиб, ундан аёлларнинг устки кийими бўлмиш паранжи тикилган. Парпаша -беқасамдан қалинроқ мато бўлиб, у паранжи, шунингдек, чопон тикишда ишлатилган. Адрас — абр иплар билан гул солинган нимшойи газмол. Шунингдек, кановуз, шойи, хонатлас, гулдор кимхоб, духоба кабилар ҳам кенг қўлланган. Шойи ва нимшойи матолар -беқасам, адрас, якруё, калтак шойи, товланма шойи, абршойи турли-туман гуллар солинган.
Аёллар миллий либос турлари
Маълумки, ўзбек халқи ўзининг миллий маросимларида алоҳида кийинади. Никоҳ ёки хатна тўйида келин-куёвлар либослари, тўй бола киядиган либосларга бўлинади. Аёлларнинг миллий либослари ички, устки ва кишилик кийимдан иборат бўлган. Устки кийимлар : камзул, енгил халат (мурсак, калтача), енгсиз нимчалардир. Паранжи ҳам аёлларнинг устки кийими саналиб, у тўн ва ичидан қора от ёлидан ишланган чачвондан иборат. ХХ асрнинг 30-йилларигача шаҳарлик ўзбек аёлларпаранжи ёпинганлар. Паранжи сохта енгли, тўнсимон, узун ёпинчиқдан иборат бўлиб, отнинг дум қилидан тўқилган тўн парда — чачвон бетга тутилиб, устига паранжи ёпилган.
Чачвон юзни беркитиб, белгача етган. Одатда, паранжи уйдан кўчага чиққанда ёпинилган. Қишлоқ жойларда паранжи кам ишлатилган, уни байрамларда ва узоқ сафарга чиқилгандагина ёпинганлар.