Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Oʻzbekiston Liberal demokratik partiyasi

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Ўзбекистон Либерал демократик партияси
Етакчи Актам Аҳмадович Ҳаитов
Ташкил этилган 2003-йил 15-ноябр (2003-11-15)
Штаб квартиралари Тошкент (Ўзбекистон)
Қонунчилик палатасидаги
ўринлар
41 / 120
(И чақириқ)
53 / 150
(ИИ чақириқ)
52 / 150
(ИИИ чақириқ)
53 / 150
(ИВ чақириқ)
Вебсайт узлидеп.уз

Ўзбекистон Либерал демократик партияси–2003-йил 4-5 октабр — бир гуруҳ ташаббускорлар — кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлардан иборат мулкдорлар қатлами, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда бошқарув ходимлари, ишбилармонлар манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган умуммиллий сиёсий ташкилот, яъни партия тузиш ташаббуси билан чиқишди.

2003-йил 7-октабр — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ушбу ташаббускор гуруҳ аъзолари билан учрашди [1].

2003-йил 15-ноябр — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис Съэзди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Устави тасдиқланди, Сиёсий Кенгаш ҳамда Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркиби сайланди [1].

Шу куни Тошматов Қобилжон Фаттохович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди [1].

2003-йил 3-декабр — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди [1].

2004-йил 1-январ — „ХХИ аср“ ижтимоий-сиёсий газетасининг илк сони нашр этилди [1].

2004-йил 24-май — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги ИИ Мажлисида Ахмеджанов Махамаджон Ахмедович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди [1].

2004-йил 26-декабр — партия илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 41 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган ЎзЛиДеП парламентда энг йирик фраксияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 1908 нафар депутат сайланди [1].

2005-йил 19-март — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги В Мажлисида Тешабоэв Мухаммадюсуф Муталибжонович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди[2].

2005-йил 25-июл — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдан ташқари ИИИ Съэзди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Уставига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди [2].

2006-йил — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси таъсисчилигида Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди. Шу кунга қадар 4000 мингга яқин тадбиркор ва фермерларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Марказ томонидан ҳимоя қилинди. Бундан ташқари, мамлакат парламентида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи қатор қонунлар қабул қилинди, шунингдек, ҳукумат томонидан тегишли қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди [2].

2006-йил 7-декабр — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг ВИИИ Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бўшаб қолган ўринлар учун номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди [2].

2007-йил 6-ноябр — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ИВ Съэзди бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига навбатдаги сайловда ЎзЛиДеПдан номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Партия Съэзди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниэвич Каримов номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур йиғилишда И.Каримов „Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш — олий саодатдир“ номли маъруза билан иштирок этди [3].

2007-йил 27-декабр — Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниэвич Каримов ғалаба қозонди [2].

2008-йил 20-сентябр — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда партиянинг дастурий вазифаларини ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда „Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида“ги Конституциявий қонун талабларини бажариш доирасида партия тузилмалари ва депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ва навбатдаги вазифалар ҳақида"ги масала кўриб чиқилди.

2009й-ил 27-декабр — ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган ЎзЛиДеП иккинчи бор парламентдаги энг йирик фраксияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 2159 нафар депутат сайланди.

2010-йил 2-феврал — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фраксияси ташаббуси билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон „Миллий тикланиш“ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон „Адолат“ социал-демократик партияси фраксиялари ўртасида „Демократик кучлар блоки“га бирлашиш тўғрисида Битим имзоланди.

2010-йил 18-декабр — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг ИИ Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримовнинг „Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Консепсияси“ номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган ЎзЛиДеПнинг аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди[2].

2011-йил 15-июл — парламентдаги ЎзЛиДеП фраксияси ташаббуси билан мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг "Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастури, шунингдек, „Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили“ Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида"ги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида эшитилди.

2012-йил 31-март — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг ИВ Мажлиси бўлиб ўтди. Унда „Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Консепсияси“ ҳамда „Мустаҳкам оила йили“ Давлат дастурининг ижроси бўйича ЎзЛиДеП томонидан 2012 йилда амалга ошириладиган партиявий лойиҳалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

2013-йил 2-декабр — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги ВИ Мажлисида Содиқжон Турдиэв Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2012-йил — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. Ҳозирги кунда мазкур битим доирасида табдиркорлар муаммоларини яқиндан ўрганиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

2013-йил — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. ЎзЛиДеП Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва унинг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорликда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, фермерлар олдида турган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал қилишни асосий вазифа деб билади ва бу борадаги ишларни янада кучайтириб боради.

2014-йил 13-сентябр — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда ЎзЛиДеП нинг 2014 йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлардаги фаол иштирокини таъминлаш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

2014-йил 30-сентябр — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Cиёсий Кенгашининг ВИИИ мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда ЎзЛиДеПнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан олиб бораётган фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалар, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастури лойиҳаси, ЎзЛиДеПнинг навбатдаги ВИ Съэздини чақириш ва шу муносабат билан ҳудудий партия ташкилотларининг конференсияларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

2014-йил 31-октабр — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ВИ Съэзди бўлиб ўтди. Съэзд кун тартибида партиянинг ўтган 5 йиллик иш фаолияти сарҳисоби ва келажакдаги режалари, шунингдек, мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа ҳисобланган бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Партиянинг Съэздида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди, делегатлар томонидан партиянинг Сайловолди дастури тасдиқлаб олинди ва ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатилди.

2014-йил 21-декабр — ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди.

Сайловлар натижасига кўра, ЎзЛиДеП парламент қуйи палатасида энг кўп — 52 ўринга, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида — 307 (38 %), туман (шаҳар) Кенгашларида эса — 1806 (35 %) депутатлик ўринига эга бўлиб, парламентда ўзининг фраксиясини, жойлардаги вакиллик органларида эса — ўз депутатлик гуруҳларини шакллантирди.

2015-йил 5-январ — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фраксиясининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. ЎзЛиДеПдан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлардан иборат партия фраксиясини таъсис этиш масаласини муҳокама этиш кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси С.Турдиэв фраксия раҳбари этиб сайланди.

2015-йил 15-январ — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЎзЛиДеПнинг иштироки билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Сиёсий Кенгаш Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниэвич Каримов номзодини кўрсатиш масаласини партиянинг ВИИ Съэзди муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

2015-йил 6-феврал — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ВИИ съэзди бўлиб ўтди. Унда жами 344 нафар делегат иштирок этди. Съэзд кун тартибида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.

Съэзд „Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида“ги Қонунига мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниэвич Каримовни номзод этиб кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур йиғилишда Ислом Каримов „Бизнинг мақсадимиз — эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш“ номли маъруза билан иштирок этди.

2015-йил 14-март — Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон „Миллий тикланиш“ демократик партияси фраксияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда парламентнинг қуйи палатасида „Демократик кучлар блоки“ни тузиш масаласи муҳокама этилди. Муҳокама якунларига кўра Табиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон „Миллий тикланиш“ демократик партияси фраксиялари қўшма фаолиятининг асосий шартлари ва устувор йўналишларини назарда тутувчи икки томонлама Битим имзоланди.

2015-йил 12-декабр — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги „Асосий вазифамиз — жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат“ мавзуидаги маърузасини ҳар томонлама ўрганишга, ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатлик бирлашмаларининг маърузадан келиб чиқувчи вазифалари ҳамда партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш йўлларига қаратилди.

2015-йил 25-26-декабр — ЎзЛиДеП нинг „Энг намунали бошланғич партия ташкилоти“, „Йилнинг энг яхши депутати“ ва „Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти“ кўрик-танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда „Энг намунали бошланғич партия ташкилоти“ танлови бўйича Тошкент вилоятидаги „Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати“ аксиядорлик жамиятида ташкил этилган бошланғия партия ташкилоти, „Йил депутати“ танлови бўйича халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Тоҳир Бахронов ҳамда „Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти“ танлови бўйича эса ЎзЛиДеП Самарқанд шаҳар кенгаши мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

2016-йил 22-январ — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фраксиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқувчи партиянинг устувор вазифалари муҳокама қилинди.

2016-йил 16-апрел — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда „Соғлом она ва бола йили“ Давлат дастуридан келиб чиқадаган партиянинг устувор вазифалари, партиянинг ўтган йилда амалга оширган ишлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган Амалий чора-тадбирлар комплекс ҳаракат дастурига ўзгартиш киритиш масалалари муҳокама қилинди [2].

Партиянинг марказий нашри — „ХХИ аср“ ижтимоий-сиёсий газетаси [4].

Яна қаранг


Ҳаволалар


  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 „ЎЗЛИДЕП / О’ЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЙАСИ“. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЙАСИ. ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЙАСИ. Қаралди: 24-июл 2024-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 „ТАДБИРКОРЛАР ВА ИСҲБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЙАСИ ТАРИХИ“. ҳттпс://www.узлидеп.уз. ТАДБИРКОРЛАР ВА ИСҲБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЙАС. Қаралди: 24-июл 2024-йил.
  3. ↑ „О'збекистондаги сайловлар тарихи“. ҳттпс://www.трт.нет.тр/узбек/турк-дунёси/2016/12/05/о-збекистондаги-сайловлар-тарихи-623724. Қаралди: 24-июл 2024-йил.
  4. ↑ „“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” (ЎзЛиДеП) ҳақида“. ҳттпс://иштихон.уз/болим/37/. иштихон. 2024-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2024-йил.