Ўзбекистон Суперлигаси (2017-йилгача — Олий лига) — Ўзбекистон профессионал футбол клубларининг олий тоифали мусобақаси. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказилади. Мавсум якунига кўра, Суперлигада сўнгги икки поғонани эгаллайдиган клублар Про лигага тушиб кетади. Суперлига мавсуми якунида охиргисидан иккита аввалги ўринни қўлга киритадиган жамоа эса Про лиганинг 3-ўриндаги клубига қарши ўтиш учрашувида иштирок этади. Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби келгуси йилги мавсумда Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган Элита Чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқига, шунингдек Ўзбекистон Суперкубогида мамлакат кубоги соҳибига қарши ўйнаш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон Суперлигаси
Файл:Ўзбекистон Суперлигаси логоси.жпг
Ўзбекистон Суперлигаси рамзи
Давлат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Конфедерация Осиё Футбол
Конфедерацияси
Ўтказувчи ташкилот Ўзбекистон Профессионал
футбол лигаси
Футбол тизимидаги даражаси 1
Ташкил этилган 1992—2017 (Олий лига)
2018-йилдан (Суперлига)
Жамоалар сони 16 та
Пастки лига Ўзбекистон Про лигаси
Ички кубоклар Ўзбекистон Кубоги
Халқаро мусобақалар Осиё Чемпионлар лигаси
Амалдаги чемпион Нефтчи
Энг кўп марта чемпион Пахтакор (16 марта)
Энг кўп
ўйин ўтказганлар
Асрор Алиқулов (520 та ўйин)
Тўпурарлар Анвар Бердиев (225 та гол)
ТВ ҳамкорлар Спорт
Узрепорт ТВ
Фореигн Лангуагес
Веб-сайт
Ҳомийлар Артел
Узcард
Жорий мавсум: 2026

Тарихи

Ўзбекистонда футбол бўйича мамлакат чемпионати 1992-йилдан бошлаб ўтказиб келинади. Илк бора ташкил этилган чемпионатда Пахтакор ва Нефтчи бир хил очко жамғариб, якунда қўшчемпионликни тантана қилишган. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати юқори дивизиони дастлаб Олий лига деб номланган. Миллий чемпионат 1992—2017-йиллар мавсумларида Олий лига номи остида ташкил этилган. 2018-йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ички чемпионатда ислоҳотлар амалга ошириб, юқори дивизионни Ўзбекистон Суперлигасига айлантирди[1].

ОФК миллий лигаси жадвали

2026-йил июн ҳолатига кўра, Осиё Футбол Конфедерацияси (АФC) миллий лига жадвалида (УЭФА коэффициентлар жадвалининг аналоги) Ўзбекистон Суперлигаси тўққизинчи ўринда туради. Ўзбекистон рейтинги Ўзбекистон Суперлигасидан битта иштирокчига ОФК Элита Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида кафолатланган битта ўрин ва ОФК Чемпионлар Лигаси саралаш плей-офф босқичида яна битта ўрин беради.

ОФК рейтинги

2026-йил учун[2]

Рейтинг Давлат 2017
(х 0.3)
2018
(х 0.4)
2019
(х 0.5)
2021
(х 0.6)
2022
(х 0.7)
2024
(х 0.8)
2025
(х 0.9)
2026
(х 1)
Жами
очколар
Фаол
клублар
2027/28-йилги сават
(Гол+пас)
АCЛЕ АCЛ2 АCГЛ
1  Саудия Арабистони 18.600 10.000 26.350 20.950 19.075 27.100 34.542 31.100 132.545 0/4 3+2 1+0 -
2  Япония 21.850 13.850 21.800 17.875 20.088 21.350 27.970 30.375 120.410 0/4 3+2 1+0 -
3  Жанубий Корея 9.950 18.350 13.600 22.750 15.800 22.350 14.762 14.333 87.334 0/4 3+1 1+0 -
4  Бирлашган Араб Амирликлари 11.350 8.100 7.633 14.400 8.083 25.500 16.400 19.550 79.470 0/4 3+1 1+0 -
5  Эрон 16.200 18.850 11.500 14.225 13.250 9.300 13.274 16.102 71.449 0/3 3+0 1+0 -
6  Қатар 13.400 19.850 15.900 7.300 13.500 8.100 14.701 15.896 69.347 0/4 2+0 1+0 -
7  Таиланд 15.050 16.200 5.050 8.500 11.110 8.567 14.875 16.208 62.846 0/4 3+0 1+0 -
8  Хитой 24.567 16.200 17.350 0.800 0.500 11.900 10.250 7.383 49.483 0/4 2+0 1+0 -
9  Австралия 5.900 7.300 2.600 0.000 7.900 10.593 12.796 17.667 49.178 0/2 1+1 1+0 -
10  Ўзбекистон 5.050 9.400 9.000 8.960 10.057 11.250 10.333 6.760 47.251 0/2 1+1 1+0 -
11  Малайзия 4.395 3.633 4.450 4.000 9.677 6.213 15.511 12.083 45.184 0/2 1+0 1+0 -
12  Иордания 4.900 7.633 7.967 4.893 6.000 5.415 12.000 12.555 43.330 0/2 1+0 1+0 -
13  Ироқ 8.933 8.633 8.300 3.250 7.450 7.473 8.500 11.086 42.163 0/2 0+1 1+0 -
14  Сингапур 5.138 5.617 4.133 0.000 3.253 3.640 14.833 14.500 38.894 0/2 0+1 1+0 -
15  Виэтнам 2.800 3.267 10.752 6.000 5.300 5.400 11.333 8.667 38.020 0/2  — 1+1 -
16  Баҳрайн 3.467 1.633 2.500 5.510 5.215 7.020 7.583 7.207 29.548 0/2  — 1+1 -
17  Уммон 2.200 1.583 1.433 0.000 6.795 9.780 9.000 6.722 29.412 0/2  — 1+1 -
18  Қувайт 0.000 0.000 3.433 7.070 4.160 3.165 8.075 9.572 28.242 0/2  — 1+1 -
19  Камбоджа 1.683 2.250 1.000 0.000 2.070 5.620 11.000 10.100 27.850 0/2  — 1+1 -
20  Индонезия 0.000 4.100 5.045 0.000 3.960 3.560 7.204 11.033 27.299 0/2  — 1+1 -
21  Туркманистон 4.483 7.583 5.267 3.125 2.640 3.463 7.450 6.494 26.704 0/3  — 0+1 1+0
22  Гонконг 1.750 3.300 3.650 7.333 6.587 4.900 3.333 4.333 23.933 0/2  — 0+1 0+1
23  Тожикистон 12.900 4.433 3.000 4.970 2.493 2.230 3.276 5.774 22.377 0/2  — 0+1 1+0
24  Қирғизистон 1.400 0.150 2.433 0.835 0.565 11.830 4.600 6.158 22.355 0/2  —  — 1+0
25  Ливан 0.833 3.933 6.933 2.670 1.525 4.840 4.500 5.806 21.687 0/2  —  — 0+1
26  Ҳиндистон 6.250 4.417 3.217 3.677 4.797 3.453 6.500 1.338 20.765 0/1  —  — -

Мусобақа формати

Мусобақаларни бошқариш, ташкил этиш ва ўтказилишини назорат қилиш Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан амалга оширилади. Суперлига одатий икки даврали форматда ташкил этилади. Чемпионат ҳар йили феврал ойи сўнггида старт олади ва декабрга қадар давом этади. Мавсум давомида ҳар бир клуб бошқа клублар билан икки марта, бир марта уйда ва бир марта меҳмонда ўйин ўтказади. Жамоалар ғалаба учун уч очко олади, дуранг учун бир очко берилади, мағлубият учун очко берилмайди. Жамоалар умумий очколар бўйича тартибланади, мавсум охирида энг юқори ўринни эгаллаган клуб чемпион бўлади. Суперлигада асосий жамоа учрашувидан бир кун кейин У21 чемпионатининг якуний ўйини ҳам ўтказилади[3][4].

Клублар

Ўзбекистон клублари ичида энг кўп совриндор жамоа — Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси саналади. „Пахтакор“ ҳозирга қадар 16 марта Ўзбекистон чемпионатида олтин медалга эга чиққан. Ўзбекистон Суперлигасининг совриндор клублари Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаларида иштирок этишади. Хусусан, Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри қатнашса, Суперлиганинг кумуш ва бронза медаллари ғолиблари саралаш баҳслари орқали Чемпионлар лигасига йўл олишади. Ҳозирга қадар Суперлига жамоаларининг қитъа Чемпионлар лигасидаги энг яхши натижаси ярим финал бўлиб қолмоқда. Айрим йилларда Ўзбекистон клублари Осиёда нуфуз жиҳатидан иккинчи ўриндаги ОФК кубоги мусобақасида ҳам иштирок этган. Хусусан, Насаф 2011-йилда ОФК кубоги финалида ғалаба қозонган.

Суперлигада легионерлар лимити

ЎзПФЛ мусобақалари учун клуб 6 нафаргача хорижлик футболчини легионер сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин. Бунда уларнинг ҳаммаси Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакат фуқароси бўлиши шарт. ОФКга аъзо давлатдан легионер мавжуд бўлмаган тақдирда клуб ариза варақасига 4 нафардан ортиқ чет эллик футболчини кирита олмайди (фарм клуб сафида рўйхатдан ўтган футболчи ҳам шунга қўшиб ҳисобланади).

Суперлига футболчиларининг рекордлари

Ўзбекистон Суперлигасида маҳаллий ва хорижлик бир қатор машҳур футболчилар фаолият олиб боришган. Хусусан, бразилиялик Ривалдо 2008—2010-йиллар мобайнида Бунёдкор шарафини ҳимоя қилган. 2009-йилда 20 та гол билан Ривалдо Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланган. Суперлигада тўпурарлик бўйича рекордчи — Анвар Бердиев саналади. Нефтчи жамоаси сафида узоқ вақт барқарор ўйнаган футболчи Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 225 та гол киритишга эришган. Ўтказган ўйинлари сони бўйича рекордчи эса — Асрор Алиқулов ҳисобланади. Яқин ўтмишнинг таниқли ҳимоячиси умумий ҳисобда 520 та ўйинда майдонга тушган. Энг кўп хет-трик (бир ўйинда учта гол киритган) қайд этган футболчи — Зафар Холмуродов ҳисобланади. Драган Ćэран ва Артур Геворкян икки мартадан мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган[5][6].

Мавсумлардаги совриндорлар

Ҳар мавсум якунида Суперлиганинг учта совриндор жамоаси ва қуйи ўринни эгаллаб Ўзбекистон Про лигасига тушиб кетадиган жамоалари номи аниқланади[7].

Совриндор клублар

„Пахтакор“дан кейинги энг кўп совринга эга чиққан жамоалар — „Нефтчи“ ҳамда „Бунёдкор“ саналади. Ҳар иккала жамоа ҳам ўз тарихида 5 мартадан Ўзбекистон чемпионати олтин медалларини қўлга киритган[8].

Лиганинг барча даврлардаги жадвали, 1992—2025-йилги мавсум[9]

2025-йил 5-декабр бўлиб ўтган ўйин ҳолатига кўра
Пос Жамоа Мавсум Очко Ўйин Ғал Дур Мағ У.Г. Ў.Г. 1 2 3 Энг яхши
1 Пахтакор 34 2157 988 665 162 161 2174 836 16 7 2 1
2 Нефтчи Фарғона 31 1729 910 522 163 225 1711 992 6 9 1 1
3 Навбаҳор Наманган 34 1580 988 454 218 316 1585 1144 1 1 11 1
4 Насаф Қарши 29 1550 836 455 185 196 1398 847 1 4 12 1
5 Бухоро 30 1121 884 329 163 392 1148 1325 0 1 0 2
6 Сўғдиёна Жиззах 30 1073 876 301 170 405 1094 1367 0 1 1 2
7 Бунёдкор 19 1039 528 307 118 103 903 461 5 3 1 1
8 Андижон 29 980 848 265 185 398 1105 1369 0 0 0 5
9 Динамо Самарқанд 27 953 788 269 146 373 989 1139 0 0 0 4
10 Қизилқум-Зарафшон 26 934 742 255 169 318 875 1058 0 0 1 3
11 Металлург-Бекобод 27 921 772 251 168 353 917 1150 0 0 0 5
12 Локомотив-Тошкент 19 859 528 249 112 167 823 610 3 4 1 1
13 Машал-Муборак 20 770 568 221 107 240 684 779 0 1 1 2
14 Олмалиқ 18 705 478 199 108 191 708 671 0 1 2 2
15 Қўқон 1912 18 655 536 186 97 253 684 912 0 0 0 5
16 Трактор-Ташкент 16 621 490 178 87 225 684 814 0 0 0 4
17 Сурхон-Термиз 19 607 560 167 106 287 620 975 0 0 0 6
18 Дўстлик 11 559 346 169 52 125 669 532 2 0 0 1
19 Шўртан-Ғузор 13 398 370 112 62 196 420 623 0 0 0 4
20 МҲСК 7 362 216 106 44 66 420 335 1 1 1 1
21 Хоразм 9 257 278 69 50 159 314 557 0 0 0 7
22 Зарафшон Навоий 6 217 196 60 37 99 236 355 0 0 0 9
23 Янгиер Сирдарё 7 205 216 56 37 123 266 385 0 0 0 10
24 Орол Нукус 5 155 164 44 23 97 171 329 0 0 0 11
25 Косонсой Наманган 5 145 156 40 25 91 171 305 0 0 0 8
26 Гулистон Сирдарё 5 119 154 34 17 103 142 340 0 0 0 14
27 Атласчи Марғилон 4 118 124 34 16 74 149 280 0 0 0 7
28 Чирчиқ 4 103 122 26 25 71 130 240 0 0 0 14
29 Тўпаланг-Сариосиё 3 96 86 28 12 46 103 146 0 0 0 9
30 Кимёгар-Чирчиқ 3 96 104 25 21 58 113 193 0 0 0 14
31 Олимпик Тошкент 3 91 78 21 28 29 79 98 0 0 0 6
32 Академия Тошкент 1 59 34 16 11 7 72 45 0 0 0 5
33 Семурғ Ангрен 2 57 72 15 12 45 99 200 0 0 0 12
34 Турон Яйпан 2 33 52 6 15 31 32 88 0 0 0 13
35 Сементчи-Қувасой 1 31 30 8 7 15 39 64 0 0 0 15
36 Чилонзор-Тошкент 1 30 34 8 6 20 51 70 0 0 0 16
37 Шаҳрихон 1 28 32 7 7 18 25 67 0 0 0 15
38 Обод Тошкент 1 24 30 6 6 18 25 51 0 0 0 14
39 Вобкент Бухоро 1 15 30 3 6 21 23 70 0 0 0 16
40 Уз-Донг-Жу Андижон 1 13 30 2 7 21 17 65 0 0 0 16
Жорий 2026-йилдаги Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаган жамоалар
Жорий 2026-йилдаги Ўзбекистон Про лигасининг иштирокчи жамоалари
Жорий 2026-йилдаги Ўзбекистон Биринчи лигасида ўйнаётган жамоалар
Клуб фаолияти тугатилган

Суперлига футболчиларининг рекордлари

Мавсумлардаги совриндорлар ўрни ва тўпурарлар рўйхати

Ўзбекистон чемпионатининг илк мавсумида Валерий Кечинов 24 та гол билан тўпурар номига эга чиққан. 2000-йилги мавсумда Дўстлик жамоаси сафида Жаъфар Ирисметов 45 та гол киритиб мавсум тўпурарига айланган ва ушбу натижа ҳозирга қадар бир мавсум учун рекорд саналади[12].

Мавсум Чемпион Иккинчи ўрин Учинчи ўрин
1992 1 Пахтакор Нефтчи Сўғдиёна
1993 Нефтчи Пахтакор Навбаҳор
1994 Нефтчи Нурафшон Навбаҳор
1995 Нефтчи МҲСК Навбаҳор
1996 Навбаҳор Нефтчи МҲСК
1997 МҲСК Нефтчи Навбаҳор
1998 Пахтакор Нефтчи Навбаҳор
1999 Дўстлик Нефтчи Навбаҳор
2000 Дўстлик Нефтчи Насаф
2001 Нефтчи Пахтакор Насаф
2002 Пахтакор Нефтчи Қизилқум
2003 Пахтакор Нефтчи Навбаҳор
2004 Пахтакор Нефтчи Навбаҳор
2005 Пахтакор Маш’ал Насаф
2006 Пахтакор Нефтчи Насаф
2007 Пахтакор Қурувчи Маш’ал
2008 2 Бунёдкор Пахтакор Нефтчи
2009 Бунёдкор Пахтакор Насаф
2010 Бунёдкор Пахтакор Насаф
2011 Бунёдкор Насаф Пахтакор
2012 Пахтакор Бунёдкор Локомотив
2013 Бунёдкор Локомотив Насаф Қарши
2014 Пахтакор Локомотив Насаф
2015[13] Пахтакор Локомотив Насаф
2016[14] Локомотив Насаф Бунёдкор
2017[15] Локомотив Насаф Пахтакор
2018 Локомотив Пахтакор Навбаҳор
2019 Пахтакор Локомотив Бунёдкор
2020 Пахтакор Насаф АГМК
2021 Пахтакор Сўғдиёна АГМК
2022 Пахтакор[16] Навбаҳор Насаф
2023 Пахтакор Насаф Қарши Навбаҳор
2024 Насаф ОКМК Навбаҳор
2025 Нефтчи Пахтакор Насаф
1Олий Лига турнири

2Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси турнири

3Суперлига турнири

Совриндор клублар

Клублар Ғолиб Кумуш Бронза
Сони Йил Сони Йил Сони Йил
Пахтакор (Тошкент) 16 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019, 2020, 2021, 2022, 2023[16] 7 1993, 2001, 2008, 2009, 2010, 2018, 2025 2 2011, 2017
Нефтчи (Фарғона) 6 1992, 1993, 1994, 1995, 2001, 2025 9 1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2002, 2003, 2004, 2006 1 2008
Бунёдкор 5 2008, 2009, 2010, 2011, 2013 3 2007, 2012, 2016 2 2016, 2019
Локомотив (Тошкент) 3 2016, 2017, 2018 4 2013, 2014, 2015, 2019 1 2012
Дўстлик (Тошкент вилояти) 2 1999, 2000
МҲСК 1 1997 1 1995 1 1996
Навбаҳор 1 1996 1 2022 11 1993, 1994, 1995, 1997, 1998, 1999, 2003, 2004, 2018, 2023, 2024
Насаф 1 2024 4 2011, 2017, 2020, 2023 12 2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2022, 2025
Машъал 1 2005 1 2007
Нурафшон 1 1992
Сўғдиёна 1 2021 1 1992
АГМК 1 2024 2 2020, 2021
Қизилқум 1 2002

Тўпурарлар

Мавсум Ўйинчи Клуб Голлар
1992 Валерий Кечинов Пахтакор 24
1993 Рустам Дўрмонов Нефтчи 24
1994 Равшан Бозоров Нефтчи 26
1995 Олег Шацких Навбаҳор 26
1996 Жаъфар Ирисметов Дўстлик 23
1997 Олег Шацких Навбаҳор 34
Жаъфар Ирисметов Дўстлик
1998 Игор Шквирин Пахтакор 22
Миржалол Қосимов
1999 Умид Исоқов Нефтчи 24
Бахтиёр Ҳамидуллаев Андижон
2000 Жаъфар Ирисметов Дўстлик 45
2001 Умид Исоқов Нефтчи 28
2002 Бахтиёр Ҳамидуллаев Андижон 22
2003 Марсел Идиатуллин Қизилқум 26
Шуҳрат Мирхолдоршоев Навбаҳор
2004 Шуҳрат Мирхолдоршоев Навбаҳор 31
2005 Анваржон Солиев Пахтакор 29
2006 Павел Соломин Трактор 21
2007 Илҳом Мўминжонов Бунёдкор 21
2008 Сервер Жепаров Бунёдкор ПФК 19
2009 Ривалдо Бунёдкор 20
2010 Алишер Холиқов Нефтчи 13
Носирбек Отақўзиев АГМК
2011 Милоš Трифуновиć Бунёдкор 17
2012 Анвар Бердиев Нефтчи 19
2013 Олександр Пишчур Бунёдкор 19
2014 Артур Геворкян Насаф 18
2015 Игор Сергеев Пахтакор 24
2016 Темурхўжа Абдухолиқов Локомотив 22
2017 Марат Бикмаев Локомотив 27
2018 Тиаго Безерра Пахтакор 17
2019 Драган Черан Пахтакор 23
2020 Драган Черан Пахтакор 21
2021 Драган Черан Пахтакор 16
2022 Драган Черан[17] Пахтакор 20
2023 Драган Черан Пахтакор 13
2024 Драган Черан Пахтакор 13
2025 Игор Сергеев Пахтакор 20

Ҳомийлар

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018—2019-йилларда Пепси ширкати билан ҳамкорлик қилган. 2019-йилдан бошлаб эса Cоcа-Cола Ичимлиги Узбекистан компанияси Ўзбекистон Кубогига титул ҳомий вазифасини бажариб келмоқда[18]. 2020-йилда „Апех Инсуранcе“ суғурта ширкати билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ширкат лигада рўйхатдан ўтган профессионал футболчилар саломатлиги суғурталанишини таъминлаб беради[19]. 2021-йилги мавсумда Узрепорт ТВ телеканали ва Волксwаген ширкати билан ҳамкорлик қилди[20].

2021-йилдан 2022-йилгача Эпсилон ширкати, Мадад Инвест Банк аксиядорлик жамияти, Турон Эcо Cемент заводи ва Жиззах аккумулятор заводи ҳомий бўлишган[21]. 2023-йил 16-март куни БМБ Ҳолдинг ширкати Суперлиганинг расмий ҳомийси бўлди ва 2025-йилги мавсум охирида ҳомийликни тўхтатди[22][23]. 2026-йил 1-май куни Лига ҳамда БМБ Ҳолдинг ўртасида янги ҳамкорлик шартномаси имзоланган[24][25]. 2023-йил давомида Олча.уз ахборот портали ва Cентрум Аир хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг ҳамкорлари бўлишган. 2024-йил 28-феврал куни Ўзбекистон маиший техника бозоридаги энг йирик бренд ҳисобланган Артел ширкати 2026-йилги мавсум охиригача Суперлиганинг титул ҳомийсига айланди[26][27]. Шу йил 12-март куни Узcард ширкати Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий ҳамкори бўлди[28][29]. 2025-йилги мавсум давомида Маcрон спорт бренди ЎзПФЛ ҳамкори бўлди. 2026-йил февралда Яндех Узбекистан ширкати билан ҳамкорликни йўлга қўйди[30][31][32].


Мукофотлар

Кубок

Суперлигада иккита кубок мавжуд — ҳақиқий кубок (амалдаги чемпионлар қўлида) ва захира нусхаси. Мавсумнинг сўнгги кунида иккита клуб ҳалигача Лигада ғалаба қозониш имкониятига эга бўлган тақдирда, совринни қўлга киритгандан кейин бир неча дақиқа ичида топшириш учун иккита кубок ўтказилади. Мавсумнинг сўнгги кунида иккитадан ортиқ клуб чемпионлик учун курашаётган камдан-кам ҳолларда, аввалги клуб ютган нусхадан фойдаланилади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Бреакинг: Олий Лига тугатилди!“ (20 ноябр 2017). 2022-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-август.
  2. ↑ „АФC Ранкинг“. Қаралди: 2026-йил 25-июл.
  3. ↑ „УЗСЛ“.
  4. ↑ „Ўзбекистон Суперлигаси - Жадвал“.
  5. ↑ ПФЛ / Лига хақида, 13-июн 2011-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 1-июн 2011-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  6. ↑ „Олий лига РЕТРО: Чемпион бўла олмаган юлдузларнинг рамзий терма жамоаси“. 2023-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.
  7. ↑ „Узбекистан Супер Леагуэ алл тиме топсcоререс (ас оф 10 Деcембер 2018)“. Чампионат.асиа (10-декабр 2018-йил).
  8. ↑ „Узбекистан Супер Леагуэ мост аппеаранcес (9 Деcембер 2018)“ (ўзбекча). Чампионат.асиа (9-декабр 2018-йил).
  9. ↑ 25 та Ўзбекистон чемпионатининг умумий жадвали, 30 Новембер 2016 (ўзбекча)
  10. ↑ „Узбекистан Супер Леагуэ алл тиме топсcоререс (ас оф 10 Деcембер 2018)“. Чампионат.асиа (10-декабр 2018-йил).
  11. ↑ „Узбекистан Супер Леагуэ мост аппеаранcес (9 Деcембер 2018)“ (ўзбекча). Чампионат.асиа (9-декабр 2018-йил).
  12. ↑ „Суперлига по футболу представила своего первого титульного спонсора“. Нуз.уз (5-апрел 2018-йил). 2018-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2018-йил.
  13. ↑ „CҲемпионатларимизнинг 24 йиллик жадвали ҳақида“. 2023-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-апрел.
  14. ↑ „CҲемпионатларимизнинг 25 йиллик умумий жадвали ҳақида“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
  15. ↑ „CҲемпионатларимизнинг 26 йиллик умумий жадвали ҳақида“. 2023-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-апрел.
  16. ↑ 16,0 16,1 „Cоcа Cола Суперлигаси. "Пахтакор" чемпион, "Қўқон-1912" қуйи лигага тушиб кетди!“. 2022-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-ноябр 2022-йил.
  17. ↑ „Суперлига-2022. Драган Черан кетма-кет тўртинчи марта тўпурар бўлди ва тарихга кирди“. 2022-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-ноябр 2022-йил.
  18. ↑ Cоcа-Cола спонсорс тҳе 2019 Узбекистан Супер Леагуэ
  19. ↑ ПФЛ АПЕХ ИНСУРАНCЕ билан ҳамкорликни узайтирди
  20. ↑ „Волксwаген бренди Про лига расмий ҳомийсига айланди“.
  21. ↑ „Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари“.
  22. ↑ БМБ ҲОЛДИНГ беcомес оффиcиал спонсор оф Узбекистан Профессионал Фоотбалл Леагуэ
  23. ↑ „БМБ Траде гроуп Лига расмий ҳомийсига айланди“. 2023-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-март.
  24. ↑ „Лига БМБ билан ҳамкорлик лойиҳаларини янги босқичга чиқаради“.
  25. ↑ „ЎзПФЛ БМБ билан ҳамкорлик лойиҳаларини янги босқичга чиқаради“.
  26. ↑ „Артел Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг титул ҳомийига айланди“.
  27. ↑ „Артел 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди“.
  28. ↑ „УЗCАРД Ўзбекистон футболини ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташлади“.[сайт ишламайди]
  29. ↑ „УЗCАРД ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди“.
  30. ↑ „Яндех Узбекистан ва ПФЛ ҳамкорлиги: Аллплай ва Кинопоиск платформаларида о'йинларни трансляcия қилиш то'г'рисида келишув“ (оз). CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 2026-йил 26-феврал.
  31. ↑ Оне.уз „Стратегиc партнершип бетwеэн УзПФЛ анд Яндех ҳас бегун - Оне.уз, 25.02.2026“ (эн). Узбекистан анд wорлд неwс анд латест неwс (2026-йил 25-феврал). Қаралди: 2026-йил 26-феврал.
  32. ↑ Замин.уз „Яндех Узбекистан ин Узбек фоотбалл: оффиcиал титле спонсор оф тҳе Про Леагуэ... - Замин.уз, 25.02.2026“ (эн). Узбекистан анд wорлд неwс, латест неwс (2026-йил 25-феврал). Қаралди: 2026-йил 26-феврал.

Ҳаволалар