„Ўзбекистон ифтихори“ — Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларга бериладиган давлат мукофоти.[2][3][4][5][6].

Ўзбекистон ифтихори
Тури ко'крак нишони
Тақдирлаш асоси халқаро нуфузли мусобақалар совриндорларига берилади
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Ҳолати топширилади
Таъсис этилган санаси 1998-йил 28-август[1]


Тавсифи

Ўзбекистон ифтихори кўкрак нишони 1 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 36 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида кумушранг айланма югуриш йўлкалари билан ўралган, яшил рангли эмал қопланган стадион майдони тасвирланган бўлиб, унинг марказида олимпия рамзи — ички сатҳи ҳам кумушранг бешта ўзаро туташ ҳалқалар жойлашган. Стадион майдони узра Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини тутиб турган иккита кумушранг қўл тасвирланган. Гербнинг юқори қисмида, мусамман жойлашган эрда диаметри 1,5 миллиметрли ёқут жойлаштирилади. Нишоннинг юқори ярим айланаси бўйлаб, герб узра ЎЗБЕКИСТОН ИФТИХОРИ деган ёзув жойлашган. Нишоннинг пастки ярим айланасида яшил шаффоф эмал қопланган дафна навдаси жойлашган бўлиб, унинг ўртасидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги лента ўтган. Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Тасвирлар ва ёзув қабариқ. Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

Тақдирланганлар

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-ноябр.
  2. ↑ Тақдирланганлар ро'йхати[[ЗиёНет]] сайтида, 2018-11-19да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-11-19
  3. ↑ Мукофот ҳақида ЛехУз сайтида
  4. ↑ ҳттп://www.гов.уз/ру/пресс/доcуменц/6017[сайт ишламайди]
  5. ↑ ПФ-4846-сон 22.09.2016. Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХВ ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
  6. ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2020/02/01/президент-муроджон-аҳмадалиевга-табрик-ёллаб-уни-озбекистон-ифтихори-унвони-билан-тақдирлади