Ўзбекистонда дин — Ўзбекистонда турли дин вакиллари истиқомат қилишади. Аҳолининг кўпчилиги, яъни тахминан 95 % аҳоли Ислом динига эътиқод қилади. Қолган аҳоли эса Христиан дини, Яҳудийлик, бошқа дин ва мазҳабларга эътиқод қилишади.

Мусулмонлар

Аҳолининг асосий қисми эътиқод қиладиган Ислом динини „Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси“ назорат қилади. Ушбу уюшмани Муфтий назорат қилади. Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Ислом дини ўқув юртлари мавжуд. Аҳоли орасида Ислом динининг асосан Ҳанафийлик мазҳаби кенг тарқалган. Шунингдек оз миқдорда Шиалик мазҳаби эътиқодчилари мавжуд.

Христианлар

Аҳоли орасида Христианликнинг асосан Рус Православ мазҳаби кенг тарқалган. Шунингдек христиан мазҳабларининг эътиқодчилари: Католиклар, Протестантлар, Паптистлар, Адвентистлар[1][2] ва Яҳова Шоҳидлари мавжуд[3][4][5].

Бошқа динлар

Шунингдек аҳоли ичида Яҳудий дини, Буддистлар, Кришнаитлар ва бошқа дин вакиллари мавжуд.

2010-йилнинг 1-июн кунига биноан Ўзбекистонда 2225 та диний ташкилот рўйхатга олинган[6].

Булар:

  • Ислом — 2.050
  • Корейс Христиан Черкови — 52
  • Рус Православ Черкови — 37
  • Баптистлар — 23
  • Пятидесятниклар — 21
  • Еттинчи кун Адвентистлари — 10
  • Яҳудийлик — 8
  • Бахаилар — 6
  • Рим Католик Черкови — 5
  • Янги Апостоллар — 4
  • Лютерянлар — 2
  • Арман Апостоллик Черкови — 2
  • Яҳова Шоҳидлари — 1
  • Кришнаитлар — 1
  • Буддистлар — 1
  • Тангри Овози Черкови — 1
  • Инжил Жамияти — 1

Манбалар

  1. ↑ В Узбекистане Адвентисты седьмого дня решили освободить учащихся от учебы, 2014-05-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-05-02
  2. ↑ АДРЕСА ЕЛЦ
  3. ↑ Осужденные в Узбекистане баптисты подали апелляцию
  4. ↑ В Ферганской области Узбекистана ликвидирована организация "Свидетели Иеговы" (Узбекистан)
  5. ↑ В Узбекистане закрыта секта «Свидетели Иеговы», 2007-10-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-10-11
  6. ↑ „В Узбекистане около 4 % населения составляют последователи Русской православной церкви — Госдеп США“. РЕГНУМ (1 декабря 2010). 2013-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-феврал.

Ҳаволалар