Oʻzbekistonning transport sohasi
Ўзбекистонда транспорт соҳаси 1990-йилларда энди ривожланиш палласида бўлган, Ўзбекистоннинг илк мустақиллик йилларида бу кўрсаткичлар сақланиб турган. 2000-йиллардан бошлаб ҳаво транспортида, транспортнинг бошқа соҳаларида туб ислоҳатлар ўтказила бошланган. Айниқса темир-йўл соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди янги Тошкент-Самарқанд тезюрар темир йўли қурилишини мисол қилиб олиш мумкин.

Темир йўл соҳаси
2019-йилги малумотларга кўра Ўзбекистонда жами бўлим темир йўлларнинг умумий узунлиги 7400 км дан ортиқни ташкил этади ва бу узунликдаги темир йўлларнинг 1300 кмга яқин қисми электрлаштирилган ҳисобланади. Ўзбекистон Респуликаси кўп тармоқли темир йўл линеасини деярли барча тармоқлари Тошкент шаҳри билан боғланган. Ўзбекистон темир йўл тизимида Ўрта Осиёдаги қўшни давлатлар билан темир йўл алоқа йўналишлари боғланган. Жумладан, Қозоқистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон билан темир йўл алоқа линеалари мавжуд.
Ўзбекистон темир-йўл линеалари тарихидаги катта воқеалрдан бири Тошкент-Самарқанд тезюрар темир йўли қурилиши ва очилиши бўлган.Мазкур тезюрар темир йўл линеаси 2011-йили фойдаланишга топширилган. Ўзбекистон темир йўллари аксиядорлик компанияси асосий компания ҳисобланади. Европанинг кўпгина шаҳарлари билан темир йўл алоқалари мавжуд, масалан, Москва, Киев, Уфа, Челябинск, Пенза, Сан Петербург. Қозоқистоннинг Олмота шаҳри орқали Хитой Халқ Республикасига ҳам ўтиш имкони мавжуд.[1]
Тошкент шаҳрида жойлашган Тошкент метроси Ўрта осиёдаги ягона метро ҳисобланади. У жами бўлиб 50 та бекат мавжуд.
Автомобил йўллари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2005-йилги ма'лумотларга муофиқ 84000 км йўллар мавжуд уларнинг 72 км қисмига янги текис асфалт ётқизилган. Бу йўлларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ташқарисида ва вилоятларда ҳисобланади. Қамчиқ довони, автомобил йўллари миқёсида жуда катта аҳамиятга эга, чунки у Тошкентни Фарғона водийси билан боғлайди. Довоннинг баландлиги 3000 кмга боради ва унда енгил ва оғир юк автомобиллари бемалол юра олади.
Тошкент шаҳрини Қашқадарё ва Сурхондарё билан боғловчи муҳим йўл бўлимларидан ҳисобланган автомобил йўли
2006-йилда таъмирдан чиқарилган ва йўлнинг энига кенгайтирилган.Тошкент шаҳри ўраб турадиган Тошкент катта ҳалқа
йўлининг узунлиги 70 кмни ташкил этади ва у доимий тарзда таъмирланиб туради.Тошкент ва Самарқандни боғлаб турадиган
Тошкент-Самарқанд катта автомобил йўли 4 бўлакли текис йўллардан бири ҳисобланади. Унинг узунлиги 300 км ни ташкил этади.
[2]
Сув йўллари
Ўзбекистонда денгизга чиқиш учун икки мамлакатнинг чегарасидан ўтиш керак бўлади шунинг учун Ўзбекистонда портлар йўқ.Асосий сув йўллари бу Амударё орқали амалга оширилади. Ўзбекистонда жами бўлиб сув йўлларининг умумий узунлиги 1100 кмни ташкил этади.
Ҳаво транспорти
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси бугунги кунда келиб дунёнинг деярли барча йирик шаҳарлари билан ўз ҳаво йўналишларини йўлга қўйган. Ўзбекистонда жами бўлиб 54 та аэропорт мавжуд ва уларнинг 10 га яқин аэропорти 3000 м дан ошиқ бўлган учиш қўниш майдонига эга. Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистондаги энг катта аэропорт ҳисобланади ва Европанинг, Осиёнинг ва Американинг катта шаҳарлари билан тўғридан тўғри парвозларни амалга оширади.[3]
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ўзбекистоннинг транспорт соҳаси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |