Ogayo
Манбалар
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: Буcкее Штати | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Cолумбус | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Cолумбус Cлевеланд Cинcиннати | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 34-ўринда 116,096 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 7-ўринда 11,464,042 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 7-ўринда $419,866 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
17-бўлиб 1-март 1803 | ||||
| Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
| Қисқартма | ОҲ [39] | ||||
| Штат гули | Сcарлет Cарнатион | ||||
| Штат дарахти | Оҳио Буcкее | ||||
Огаё — АҚШнинг шимоли-шарқий қисмидаги штат. Эри кўли билан Огаё дарёси оралиғида. Майдони 107,0 минг км². Аҳолиси 11,4 млн киши (2002), 75% дан кўпроғи шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Колумбус шаҳри, йирик саноат шаҳарлари: Кливленд ва Синсиннати. Штатнинг шарқида Аппалачи платоси (энг баланд жойи 460 м), ғарбида Марказий текисликлар бор. Январнинг ўртача ҳаво ҳарорати 0" дан −3° гача, июлники 23-25°. Йиллик ёғин 800–1000 мм.
Огаё — АҚШнинг аҳолиси зич ва иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган штатларидан. Тошкўмир (йилига 40 млн. т), туз (5 млн. т), нефт ва табиий газ қазиб олинади. Огаё чўян ва пўлат эритишда АҚШда Пеннсилвания штатидан кейин 2-ўринда, электр энергия ҳосил қилишда эса 1-ўринда. Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотининг 60%ни чорвачилик беради. Экин майдони 5 млн. га. Асосан, маккажўхори, соя, буғдой, сули ва ем-хашак экинлари экилади. Мева, узум ва сабзавот етиштирилади. Эри кўли соҳилидаги портлар орқали кўмир жўнатилади, темир рудаси келтирилади. Огаё ҳудудини европаликлардан биринчи бўлиб ХВИИ асрда франсузлар эгаллаган. Париж шартномасига биноан, 1763-йилда Огаё Буюк Британия қўлига ўтди. 1783-йилдан АҚСҲ таркибида. 1802-йилдан АҚСҲ штати.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |