Олмазор (1963-йилгача — Вревский) — Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Чиноз туманидаги шаҳарча (1937-йилдан). Чирчиқдарёсининг ўнг соҳилида. Тошкентдан 50 км жануби-ғарбда жойлашган. Тошкент — Сирдарё темир йўлдаги стансия. Аҳолиси 9,1 минг кишидан зиёд (2003). Олмазорда 13 та ташкилот ва корхона бор, шулардан, қурилиш материаллари комбинати, ғишт заводи, мебел фабрикаси ва бошқа фаолият кўрсатади. 2 та умумий таълим мактаби, 2 та кутубхона, клуб, касалхона, 3 та дорихона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил