Олмазор тумани (аввагли номи Собир Раҳимов) — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1970-йилда ташкил килинган. Собир Раҳимов номи билан аталган. 1980-йилдан ҳозирги чегарасида. Т.нинг шимоли-ғарбида жойлашган. Шимоли-ғарбда Тошкент вилояти Зангиота тумани, шимолий ва шимоли-шарқда Тошкент тумани, шарқда Юнусобод тумани, жанубий ва жануби-ғарбда Шайхонтоҳур тумани билан чегарадош. Майдони 3,4 минг га, шу жумладан кўкаламзор ерлари 1,01 минг га. Аҳолиси 395 минг киши[1] (2023). Кўчалар сони 290 та. Асосий магистраллари: Беруний, Ниёзов, Кичик ҳалқа йўл, Форобий, Зиёмов, Чимбой, Уста Ширин, Тансиқбоев, Ҳасанов, Ойбек ва Қорасарой кўчалари. 64 та махалла мавжуд.

Олмазор тумани
туман
Мамлакат Ўзбекистон
Шаҳар Тошкент
Ҳукумат
 • Ҳоким Азизҳон Умарҳонов
Асос солинган 1970-йил
Майдон 34.50 км2 (13.32 кв ми)
Аҳолиси
 (2023)
395 000[1]
Автомобил коди 01

Саноат

Туман ҳудудида "Колорфлекс", "Империал", "Осиёбатарея" қўшма корхоналари, 30 саноат корхонаси, шу жумладан, "Тошкентмармар" ишлаб чиқариш. бирлашмаси, "Миконд", агрегат, тажрибамеханика, экскаватор таъмирлаш, "Компрессор", "Оникс" ва чинни заводлари, "Тошкент мебел" ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Тола" (пиллакашлик) корхонаси, бош кийимлар фабрикаси, 10 автотранспорт ва 10 курили ш ташкилоти фаолият кўрсатади. Туманда 19 илмий тадқиқот институти, 4 лойиҳалаш ташкилоти ("Ўзгазлойиҳа", "Ўзқишлоқхўжалик лойиҳа", Халқ таълими Вазирлигининг лойиҳаконструкторлик бюроси, "Таш. ЗНИИЭП") мавжуд.

Таълим

Туманда 3 та олий ўқув юрти (Ўзбекистон миллий университети, ТошДТУ, 2Тошкент тиббиёт институти), 1 лицей, 1 касбхунар коллежи, 37 умумий таълим мактаби, 1 санъат, 1 та мусиқа мактаби, 60 та мактабгача тарбия муассасаси бор.

Тиббиёт

Туман аҳолисига 47 оилавий поликлиника, 20 та касалхона, 1 та руҳий касаллар шифохоноси мавжуд.

Маданият

8 маданият уйи ва саройи, 10 та кутубхона, ёш томошабинлар театри, табиат музейи, "Оймомо" маданият ва истироҳат боғи, бир неча кичик дам олиш масканлари, мавжуд.

Спорт

Туман худудида 5 та стадион, 6 та сузиш ҳавзаси, 57 спорт зали, 10 та теннис мажмуаси хизмат кўрсатади. "Ўзекспомарказ" халқаро кўргазмалар мажмуи, "Олимпия" мехмонхонаси фаолият кўрсатади.

Савдо

3 та бозор, 110 озиқ-овқат ва 51 саноат моллари дўкони, 196 та умумий овқатланиш корхонаси, 467 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд.[2]

Қурилиш

Мустақиллик йилларида Сағбон, Қорасарой, Форобий кўчалари кенгайиб, Мойқўрғон, Бешқўрғон мавзелари ташкил қилинди, уз. 1 км дан зиёд кўприк бунёд этилди.[2]

Туман худудида меъморий ёдгорликлардан Барокхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси бор. Беруний, Фурқат, Собир РаҳимовваЛ. Б. Шастри, Бердақ, А. Кодирийга ҳайкал ўрнатилган. Шаҳар метрополитенининг Беруний метро стяси туман худудида жойлашган.[2]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Аҳоли сони энг кўп бўлган туманлар – ТОП-10“ (уз). стат.уз (2023-йил 31-январ). Қаралди: 26.09.24.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 "Олмазор тумани" ЎзМЕ. О-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-09 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил