Оқдарё тумани — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятидаги туман. 1929-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Иштихон, Пастдарғом, Самарқанд, Жомбой, Паяриқ туманлари билан чегарадош. Майдони 0,37 минг км². Аҳолиси 181,7 минг нафар киши (2026-йил 1-апрел). Оқдарё туманида 2 та шаҳарча (Даҳбед, Лойиш), 78 та маҳалла 143 та қишлоқ мавжуд. Маркази — Лойиш шаҳарчаси.

Оқдарё тумани
Акдарьинский район
туман
Таркибида Самарқанд вилояти
Маъмурий маркази Лойиш
Туман ҳокими Қудратов Шерзод Асатович
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли 162,3 минг киши
Динлар таркиби мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Расмий сайти ҳттпс://www.оқдарё.уз
Харитада
Oqdaryo tumani xaritada

Табиати

Туман ҳудуди Зарафшон дарёсининг ирмоқлари — Қорадарё ва Оқдарё водийсида жойлашган. Ернинг устки қисмини дарёлар олиб келган аллювиал ётқизиқлар қоплаган. Релефи, асосан, ясси текислик бўлиб, шарқдан ғарбга нишаб. Ер юзасининг баландлиги 450 м. Зарафшон дарёсининг фаолияти натижасида кўҳна қайирлар (террасалар) ҳосил бўлган. Ёввойи ўсимликлардан қамиш, буғдойиқ, шўражриқ, кампирсоч, юлғун ва бошқалар ўсади. Бўри, тулки, қуён, чиябўри, жайра, тўқайзорларда қирғовул, лойхўрак, ўрдак, сўфитўрғай, чуғурчиқ, зарғалдоқ; судралувчилардан геккон калтакесаги, тошбақа, сариқ илон, эчкиэмар; кемирувчилардан кўрсичқон, кичик қўшоёқ, қумсичқон, типратикан, юмронқозиқ, каламуш ва бошқа бор.

Иқлими

Иқлими континентал. Шимол, шимоли-шарқ ва шарқ томондаги тоғлар Арктикадан келувчи совук шамолларни тўсиб туради. Январнинг ўртача температураси —Г, июлники 27— 28°. Йилига ўртача 200-300 мм ёғин ёғади. Вегетация даври 217 кун. Тупроқлари қадимдан суғориладиган 1—2% чириндили бўз тупроқ.

Аҳолиси

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; тожик, рус, татар ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² да 275 киши. 2026-йил 1-аперлдаги доимий аҳоли сони 181,7 минг нафар киши. Шундан шаҳар аҳолиси 69,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 112 минг киши[1].

Хўжалиги. Туманда ғишт заводи, маиший хизмат кўрсатиш комбинати, мева кўчатлари етказиб берувчи хўжалик, бўрдоқичилик базаси, қурилиш бошқармаси, консерва заводлари, МТП мавжуд. Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари ривожланган. Пахтачилик — етакчи тармоқ. Туманда 18 та ширкат, 456 та фермер хўжалиги мавжуд. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг 8501 гектарига пахта, 736 гектар ерга картошка, 871 гектар ерга сабзавот, полиз экинлари экилади. 11,6 минг гектардан зиёд ер мевазор, 45,7 минг гектардан зиёд ер токзор ва тутзорлардан иборат. Туман хўжаликларида 17,4 минг бош қорамол, 12,1 минг бош қўй ва эчки, 1000 бошдан зиёд от, 56 минг парранда боқилади.

49 та умумтаълим мактабларида 30350 нафар ўқувчи таълим олади. Мусиқа, махсус интернат мактаблари, педагогика, механика, иқтисодиёт коллежлари, касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатади. Марказий кутубхона ва унинг тармоқлари, маданият маркази ва маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи, стадион мавжуд.

Марказий касалхона (286 ўрин) ва унга қарашли тиббий муассасаларда 170 нафар врач ва 970 нафар ўрта тиббий ходим ишлайди. Туман ҳудудини Катта Зарафшон магистрал йўли кесиб ўтган.

„Оқдарё овози“ туман газетаси чиқади[2].

Манбалар

  1. ↑ „ОҚДАРЁ ТУМАНИ“. 2022-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-декабр.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил