Oraziy
Оразий (тахаллуси; асл исми: Алихон Муллаохун ўғли; 1867-йил, Наманган — 1942-йил) — шоир, ўқитувчи ва котиб.
| Оразий | |
|---|---|
| Таваллуди |
Алихон Муллаохун ўғли 1867-йил |
| Вафоти | 1942-йил |
| Тахаллуси | Оразий |
| Ижод қилган тиллари | Ўзбек тили |
| Жанр | Ғазал, мухаммас, мурабба, рубоий |
Ҳаёти
Алихон Муллаохун ўғли Оразий 1867-йилда Наманганда диндор оилада туғилган. Дастаб рус-тузем мактабида, сўнг мадрасада таҳсил олган. Мактабда ўқитувчилик, жамоат ташкилотларида котиб бўлиб фаолият юритган. Ҳайратий, Завқий, Муқимий ва Фурқат каби шоирлар изидан юриб шеърлар ёзган. Унинг ғазал, мухаммас, мурабба ва рубоийлари Фарғона водийсидаги рўзномаларда мунтазам нашр этилган. Оразийнинг „Ўқи“, „Илм“ ва „Рўзғор ойнаси“ номли шеърларида илм-маърифат, ҳуррият ва касб-ҳунар мавзулари тарғиб этилган. Шоир 1942-йилда вафот этган. Ўзбекистон бадиий адабиёт нашриёти 1959-йилда Оразийнинг танланган асарларини нашр этган[1].
Абадиётлар
- Оразий. Танланган асарлар. Тошкент: „Ўзбекистон бадиий адабиёт“ нашриёти, 1959.
Манбалар
- ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Оразийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |