Орол денгизи – Ўрта Осиёдаги энг катта берк кўл. Маъмурий жиҳатдан Орол денгизининг ярмидан кўпроқ жануби-ғарбий қисми Ўзбекистон, шимоли-шарқий қисми Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Ўтган асрнинг 60-йилларигача Орол денгизи майдони ороллари билан ўртача 68,0 минг км² ни ташкил этган. Катталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи (Каспий денгизи, Америкадаги Юқори кўл ва Африкадаги Виктория кўлидан кейин), Евросиё материгида (Каспийдан кейин) иккинчи ўринда эди. Денгиз шимоли-шарқдан жануби-ғарбга чўзилган, уз. 428 км, энг кенг жойи 235 км (45° шаҳрик.) бўлган. Ҳавзасининг майдони 690 минг км², сувининг ҳажми 1000 км³, ўртача чуқурлиги 16,5 м атрофида ўзгариб турган. Ҳавзасининг катталиги учун денгиз деб аталган. Орол денгизи юқори плиоценда Ер пўстининг эгилган еридаги ботиқда ҳосил бўлган. Тубининг релефи (ғарбий қисмини ҳисобга олмаганда) текис. Орол денгизида жуда кўп ярим орол ва қўлтиқлар бўлган. Шимол қирғоқларида энг катта қўлтиқларидан Чернишев, Паскевич, Саричиғаноқ, Перовский, жануби-шарқий ва шарқий қирғоқларида Тушбас, Ашшибас, Оқсаға, Сулув ва бошқа, Амударё билан Сирдарё қуйиладиган жойларида Ажибой, Толлиқ, Жилтирбас қўлтиклари, Қулонли ва Мўйноқ йирик ярим ороллари бўлган. Орол денгизида қадимдан сув сатҳи гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб тургани маълум. Кейинги геологик даврда Сариқамиш ва Ўзбўй орқали Орол денгизи суви вақт-вақти билан Каспийга қуйилган, сув сатҳи анча баланд бўлиб, жануби ва жануби-шарқидаги бир неча минг км² майдонли соҳил сув остида бўлган. Орол денгизи унчалик чуқур эмас. Чуқур жойлари Орол денгизининг ғарбий қисмида. Қорақалпоғистоннинг шимолий қисми Устюрт тегислиги ёнида чуқурлиги 69 м гача етган.

Орол денгизи
ўзбекча: Орол денгизи, қозоқча: Арал теңізі, қорақалпоқча: Арал теńизи
Координаталари: Миссинг латитуде
1989 yil va 2014 yil
1989 йил ва 2014 йил
МамлакатларOʻzbekiston Ўзбекистон
Qozogʻiston Қозоғистон
Юзаси3,500 км²
Ҳажми27 км³
Тушувчи дарёларСирдарё Амударё
Орол денгизи чегаралари (1960-йилга кўра; маъмурий харита бугунги кунга доир).
Орол денгизи кичрайиши.

Кўлнинг саёз жойлари унинг жанубий, жануби-шарқий ва шарқий қисмларига тўғри келган.

Орол денгизи қирғоқларининг морфологик тузилиши жуда мураккаб. Улар бир-биридан баъзи хусусиятлари билан фарқланади. Шимолий қирғоғи баланд, айрим ерлари паст, чуқур қўлтиқлар бор. Шарқий қирғоғи паст; қумли, жуда кўп майда қўлтиқ ва ороллар бўлган. Жанубий қирғоғи Амударё делтасидан ҳосил бўлган.

Ғарбий қирғоғи кам қирқилган ва Устюрт чинкидан иборат. Орол денгизида 300 дан ортиқ орол бўлган. Уларнинг 80% денгизнинг жануби-шарқий қисмида. Энг катталари Кўкорол (273 км²), Возрождение (216 км²) ва Борсакелмас (133 км²) эди. Денгизга Амударё билан Сирдарё қуйилади. 60-йилларгача йилига Амударё Орол денгизи га 38,6 км³, Сирдарё эса 14,5 км³ сув олиб борган. Сув балансида ёғинлар ҳам муҳим ўрин эгаллаган. Денгиз акваториясига йилига 82–176 мм ёғин ёғади. Атрофдан денгизга йилига 5,5 км³ ер ости сувлари қўшилиб турган. Мутлақ денгиз сатҳи 2000-йилларнинг бошларида 22-йилларнинг охиридаги даражадан 1950 м пастроқда 31 м гача пасайиб кетди. 2001-йилда Буюк Орол денгизи (Жанубий) Ғарбий ва Шарққа бўлинган. 2001-йилда. 2003-йилда дастлабки майдоннинг тўртдан бир қисми Орол денгизи ва 10% га яқинини денгиз суви қоплаган. Бугунги кунда эски чуқур денгиз ўрнига умумий майдони 38000 км2 бўлган янги қум ва тузли чўллар мавжуд.ҳттпс://самаркандтоурс.cом/уз/узбекистан/арал-сеа/

Денгиз чўл зонасида жойлашганидан унинг юзасидан ҳар йили 1 м қалинликдаги сув буғланади. Бу эса кейинги даврда денгизга дарёлар олиб келган сув, ёғин ва ер ости сувларидан ортиқдир. Шунинг учун иқлимий ўзгаришлар натижасида Орол денгизи сувининг сат-ҳи йиллар давомида ўзгариб турган. Мас, 1785-йилдан денгизда сув сатҳи кўтарила бошлаган бўлса, 1825-йилдан пасайган, 1835—50 йилларда яна кўтарилган, 1862-йил камайган. Кўкорол 1880-йилда ярим оролга айланиб қолган. 1881-йил сув сатҳи пасайган. 1885-йилдан Орол денгизида сув сатҳи яна кўтарила бошлаган. 1899-йилга келиб Кўкорол ярим орол орол бўлиб қолган. 1919-йил денгиз майдони 67300 км², сув миқдори 1087 км³ бўлган бўлса, 1935-йилга келиб майдони 69670 км², сувнинг миқдори 1153 км³ га кўпайди. Кейинги бир ярим аср мобайнида денгиз суви сатҳи анча ўзгарган.

Орол денгизида сув сатҳининг йил давомида ўзгариб туриши Амударё ва Сирдарёнинг баҳор-ёз пайтларида тошиши билан боғлиқ. Баҳорги ёмғирдан ҳам денгиз сатҳи кўтарилади. Суви сатҳининг йил давомида ўзгариш амплитудаси ўртача 25 см га тенг бўлган. Сувининг шўрлиги ўртача 10— 11%". Сувдаги тузларнинг кўп қисмини ош тузи ва сулфатли магний тузи ташкил этган. Кимёвий таркибига кўра, суви Каспий денгизи сувига ўхшаш. Орол денгизи сувининг таркибидаги туз 11 млрд. т га яқин деб баҳоланган. Бу тузлар саноат аҳамиятига эга. Денгиз суви, айниқса, марказий қисмида жуда тиниқ. Суви, хусусан, қишда тиниқ бўлади. Ёз ойларида ҳам 24 м чуқурликкача денгизнинг туби кўринади. Сувининг ранги кўпгина қисмида кўк, қирғокларига яқини кўкимтир тусда. Амударё билан Сирдарёнинг қуйилиш жойида суви лойқа. Денгиз декабр ўрталаридан март охиригача музлайди. Ёзда сувнинг юқори қисмидаги температураси 27° га етади. Чуқурлик ортиши билан температура тез пасаяди. Ёзда 1 м чуқурликда температура 8°га ўзгаради. Денгиз устида ҳавонинг уртача температураси ёзда 24—26°, қишда —7°, – 13,5°. Орол денгизи сазан, чўртан, сўвъян, судак, оқчавоқ, лаққа, таран (лешч), пилмай Орол денгизининг космосдан олинган сурати (2002-йил).

Денгизда навигация мавсуми 7 ой давом этган. Аралск ва Мўйноқ каби йирик портлари фаолият кўрсатган. Орол денгизи атрофида аҳоли кам бўлган. Аҳоли, асо-сан, балиқчилик билан ва, қисман, чор-вачилик, ондатра урчитиш ва сабзавот-полизчилик билан шуғулланган. Ўтган асрнинг 90-йилларигача денгиздан балиқовланган. Аралск ва Мўйноқ шаҳарлари ва бу шаҳарлар атрофида кўп сонли балиқ овлаш хўжаликлари фаолият кўрсатган, Амударё делтасида, Аван посёлкасида (Кўкорол о.), Бугун по-сёлкасида (шарқий соҳил), Уяли ва Узунқир оролларида балиқ тузлаш заводлари ишлаб турган.

Орол денгизини биринчи марта А. И. Бутаков 1848—49 йилларда тадқиқ этган ва ҳаритага туширган.

Орол денгизи сувининг сатҳи Амударё ва Сирдарё сувининг режими билан боғликлигидан, бу икки даре суви суғоришга қанча кўп сарфланса, денгизда сув шунча камая борган. Айниқса, ўтган асрнинг 60-йилларидан суғориладиган экин майдонларининг кенгайтирилиши на-тижасида денгизга Амударё ва Сирдарёдан қуйиладиган сув миқдори йилданйилга камая борди. Оқибатда денгизда сув сатҳи жадал суръатларда пасая бошлади.

Орол денгизида сув сатҳи пасайишининг унинг сув юзаси ва сув сиғимига таъсири Орол денгизи да сув сатҳининг пасайиши сув баланси элементларининг қийматларига ҳам кескин таъсир кўрсатди: 1911—1960-йилларда денгиз сатҳи ўртача 53,04 м ни ташкил этиб (Болтик, системасида), дарёлар денгизга қўядиган сув миқдори 56 км³, денгиз юзасига ёғган атмосфера ёғинлари миқдори эса 9,1 км³ га тенг бўлган. Сарфланиш, яъни чиқим эса, асосан, буғланишдан иборат бўлиб, шу даврда ўртача 66,1 км³ ни ташкил этган. Шу давр ичида сув балансида салбий фарқ қайд этилган: денгиз ҳар йили 1 км³ дан, 1911—1960-йиллар давомида 50 км³ ҳажмдаги сувни йўқотган.

Ҳозирги кунда Орол денгизи 3 бўлакка бўлинган: биринчиси – кичик ва саёз шимолий қисми (шўрлиги – 8—13г/л); иккинчиси – нисбатан каттароқ майдонга эга бўлган ва саёз шарқий қисми (шўрлиги – 69— 72 г/л); учинчиси – энг чуқур ҳисобланган ғарбий қисми (шўрлиги – 68-69 г/л).

Россия конференсияси Орол денгизи қуриши секинлашганини хулоса қилиб уни шу ҳолатда сақлашга чақирди.

Орол денгизининг бугунги ҳолати (октабр 2008)

Орол денгизи (қоз. Арал Теңізі, Арал Тенгизи, қор. Арал тенъизи) Ўрта Осиёда жойлашган ёпиқ сув ҳавзасидир. Шимолдан Қозоғистон, жанубдан Қорақалпоғистон (Ўзбекистон) ерлари билан ўралган.

1960-йилларгача майдони 68,000 км2 бўлиб, дунёда катталиги бўйича тўртинчи кўл бўлган. Бироқ, уни таъминловчи Амударё ва Сирдарё сувларининг кўп миқдорда ирригацияга сарфланиши унинг ҳажмини кескин камайтира бошлади. 2007-йилга келиб, Орол денгизи майдони 50 йил аввалгига нисбатан 90 % қисмини йўқотиб, учта алоҳида кўлга айланди[1]. Шўрлик ошиши Орол денгизи ва атрофидаги наботот ва ҳайвонот қирилишига сабаб бўлди. Маҳаллий иқлим ўзгарди; ёз иссиқроқ, қиш эса қуруқ ва совуқроқ бўла бошлади.

2010-йил маълумотларига кўра Орол денгизи майдони 13,900 км2 дир[2].

1996-йил январида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида Орол денгизи экологик ҳолатини яхшилашга доир шартнома имзоланди.

Орол денгизининг экологик аҳволи

Орол денгизи илгари вақтда дунёдаги энг катта ички денгизлардан бири ҳисобланиб, унда балиқчилик, овчилик, транспорт ва эркрацион мақсадларда фойдаланилар эди. Денгиз сув режимини унга қуйиладиган Амударё, Сирдарё, ер ости сувлари ҳамда атмосфера ёнилғилари тушиши ва юзадан сувнинг буғланиши ташкил этади. қадимги тарихий даврларда денгиз сатҳининг 1,5 – 2,10 ўзгариши табиий иқлим хусусияти билан бўлиқ бўлиб, сувнинг ҳажми 100—150 куб км, сув сатҳи майдони – 4000 кв, км ни ташкил этган.

Суғориладиган деҳқончиликнинг ривожланиши натижасида суʻорилишга фойдаланиладиган қайтмас сувлар ва қўрқчилик йиллари Амударё ва Сирдарёнинг делтасига қуйиладиган сув миқдори камайди. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда денгизнинг сатҳи 1961-йилга нисбатан 16,8 м га пасайди. 1994-йил 36,6 м. Бунда денгизнинг ҳажми 3-марта, юзаси 2-марта, шўрланиш даражаси 9-10 гҒл дан 34-37 гҒл га ортади; 2000-йилга бориб 180—200 гҒл кўтарилади. Ҳозирги кунда денгиз сатҳининг пасайиши йилига 80 – 110 см ташкил этмоқда. Қирғоқ чизиғи 60 – 80 км пасайиб, очилиб қолган эрлар 23 минг км² ташкил этади. Амударё ва Сирдарёнинг куйи оқимларида сувнинг сифати ёмонлашади ҳамда ичиш учун яроқсиз бўлиб қолади. Экологик тизмлар, ўсимлик ва ҳайвонлар чуқур инқирозга учраяпти. Энг ёмон аҳвол Жанубий оролдир. Ушбу минтақа ўз ичига шимолий ғарбий қизил қум, Заунгаўз, Қора қум, Жанубиюстюрт ва Амударё делтаси каби ландшафт комплексларини олади. Орол бўйининг умумий майдони – 473 минг км² бўлса, унинг Жанубий қисми 245 минг км² ташкил этади. Бунга ККР ҳудуди, Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти, Туркманистоннинг Тошаввўз вилоятлари киради. Орол ва орол бўйида содир бўлаётган жадал равишдаги чўлланиш ҳодисаси дунё тажрибасида учратилмаган. Шунинг учун ҳам миқдор ва сифат жиҳатидан бахолаш анча қийинчиликалрга дуч келмоқда. Денгиз тубининг очилиши ва дарё делüталарининг қуриши ҳисобига чўл майдонлари кенгаймоқда. Очилиб қолган 1 млн га майдон юзаси майда туз заррачалари билан қопланиб янги шаклдаги қум қопламларини ҳосил қилади.

Шундай қилиб, марказий Осиё ҳудудида кум, туз айрозоналарини шамол ёрдамида кучириб юрувчи кучли янги манба вужудга келди. Дастлабки маълумотларга караганда йилига атмосферага 100—150 млн. тоннагача чанг-тузон кўтарилиши мумкин. Денгиз тубидан кутарилганчанг – туз тўзони атмосфера ифлосланиши 5 % ҳам ортиб юбормоқда Чанг – тўзонларнинг атмосферага кутарилиши 1-марта 1875-йили космосдан кўзатилган. Чанг – тўзон узунлиги – 400 км, эни эса 40 км бўлиб, радиуси 300 км ташкил этади. Тузларнинг ер юзасида ёгилиши натижасида пахтанинг ҳосилдорлиги 5 – 15 % шолининг эса 3-6 % пасайиб кетди. Орол бўйига ёгилаётган чанг – туз заррачаларидан умумий миқдор ўртача 520 кгҒга ташкил этиб, тупроқ ҳолати ёмонлашувининг асосий сабабчиларидан бири бўлиб қолди. ККР нинг суʻориладиган майдонлари чанг – туз фракциялари 250 кгҒга дан Чимбой туманида 500 т гача боради. Шўрланган қум тузлари йили орол бўйидаги 15 минг га Яйловларни эгаллаббормоқда. Ғўза учун ажратилган майдонлар касаллик кўзғатувчи заракунандалар билан зарарланган. Қишлоқ хўжалик махсулотлари ҳосили пасайиб кетмоқда. Дарёнинг юқори оқимидаги ҳудудларда мелиоратив ҳолати ёмонлашиши (Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Самарқанд) ИИ категорияда эрланинг кўпайишига олиб келмоқда. Амударёнинг ўрта оқими жойлашган. Туркманистоннинг сув хўжалик туманларида мураккаб мелиоратив ҳолат келиб чиқмоқда. Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимларида кўпчилик майдонлар қониқарсиз мелиоратив аҳволи билан 3 ва 4 катигорияга мансуб ерлар ҳисобланади, шўрланган, кучли шўрланган майдонлар 35- 70 % ташкил этади. Тупроқ-ларнинг шўрланиши ҳисобига кишлк хўжалик махсулотлари ҳосили Ўзбекистонда – 30 %, Туркманистонда 40 %, Қозог'истонда – 33 %, Тожикистонда – 1990 Қирг'изистонда – 20 % пасайиб кетди. Кучли шурланган ер ости сувларнинг жойлашиши, чулланиши жараёнини кучайтирмоқда. Амударё ва Сирдарё қирғоқларини пасайиш натижасида дарёларнинг қуйи қисмида сув тошқинларини оқмайтириб юборади. Бу ўз навбатида тўқай ўсимликлари майдонларини қисқаришига, илгари гумусга бой бўлган ўтлоқи – ботқоқли тупроқлар унумсиз ўтлоқ такир чўл, қумли тупроқларга айланишга олиб келади. Сутемизувчи ҳайвонлар қушлар камайиб кетди. Қўриган майдонлар аҳоли учун хавфли касалликларни таркатувчи кемирувчилар билан тўлиб бормоқда. Орол бўйининг санитар – эпидемиологик аҳволи нихоятда оғир аҳоли марказ-лаштирилган сув билан таъминлаш 29- 67 % ни ташкил этади. Аҳолини ярми ифлосланган очиқсув ҳавзаларидан фойдаланилади. Орол денгизини сақлаб қолиш мумкинми? Орол муаммосини асоси уни денгиз сифатида сақлаб қолиш ташкил этади. Шуни таъкидлаш лозимки, Орол ўз тарихи давомида илмий маълумотларга караганда кўп марта ўз шаклини ўзгартирганини ва кўриб қолгани маълум. Орол денгизининг дастлабки абсолют баландлигини тиклаш учун минг куб км дан ортиқ сув керак бўлади.

О ДЕН Орол денгизи муаммоси ҳам диққатга сазовордир. Орол денгизи 80-йилларда айниқса қурий бошлади. Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёни умумий муаммосига айланиб қолган. Денгиз ҳозир „ўлик денгиз“ деб хисобланмоқда. Тирик организм денгизда деярли йўқ. Денгизнинг қуриган сохилларидаги тўпланиб қолган ердаги тузлар шамол эсганда чанглар билан аралашиб, инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Ўша эрдаги аҳолида сув муаммосига дуч келинмоқда. Бундан ташқари деярли Орол денгизининг ярми қуриб қолаётганидан, ҳеч ким қайғурмаяпти. Орол денгизини тиклашга чет эл маблағлари ажратилгани билан ўша маблағ денгизга харажат қилинишини ҳеч ким ўз назоратига олмаяпти. БУндан келиб чиқадики маблағлар ўша ерга „этмаяпти“. Буни қисқа қилиб шундай таърифлаш мумкинки, Ўрта Осиё мамлакатларида қурғокчилик вужудга келади. Буни жаҳон ҳамжамияти ва Марказий Осиё мамлакатлари „пичоқ суякка қадалганида“ англаб этишади. Афсуски Орол денгизи қуриб қолгандан сўнг бу муаммони эчиш йўллари қидирилади. Орол денгизининг қуришининг асосий сабаби бу хўжалик эҳтиёжларига ишлатилиши яъни пахта, буғдой суғорилишига Амударё ва Сирдарёдан фойдаланганликлари учун Орол денгизига сув кам этиб кела бошлаган. Шу туфайли Орол денгизи секин-аста қурий бошлаган.

Атроф-муҳит, иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигига таъсири

Орол денгизи экотизимнинг қулашига мисол сифатида қаралади. Орол денгизи ва унга кирадиган дарё делталари экотизимлари деярли вайрон бўлган, бунинг сабаби, асосан, шўрланишнинг океан сувидан кескин юқори бўлишидир. Денгизнинг чекиниши қурол синовлари, саноат лойиҳалари, пестицидлар ва ўғитларнинг оқиши натижасида туз ва заҳарли кимёвий моддалар билан қопланган улкан текисликларни қолдирди. Сув манбасининг қисқариши ҳамда сув ва тупроқ сифатининг ёмонлашуви туфайли 1960-йиллардан бошлаб пахта ҳосилдорлигини ошириш учун пестицидлар кўпроқ қўлланила бошланди, бу эса сувни токсинлар (масалан, ҲCҲ, ТCCД, ДДТ) билан янада ифлослантирди. Саноатнинг ифлосланиши, шунингдек, ПCБ ва оғир металларнинг ифлосланишига олиб келди.

Орол денгизида қолган сув етарли эмаслиги сабабли, бу ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси қолган сувларда ҳам, қуруқ қатламларда ҳам кескин ошди. Бунинг натижасида шамол ташувчи заҳарли чанг жуда кенг тарқалди. Дарё ҳавзаларининг қуйи қисмларида ва собиқ қирғоқ зоналарида яшовчи одамлар маҳаллий сув ичиш ва ифлосланган чангни нафас олиш орқали ифлослантирувчи моддаларни ютишган. Бундан ташқари, ўсимликлар ва чорва моллари томонидан сўрилиши туфайли токсинлар – уларнинг кўплари биоаккумуляция қилинади ва жигар ва буйраклар томонидан осон парчаланмайди. Атрофдаги ҳудудлар аҳолиси одатда чучук сув танқислигини бошдан кечиради ва соғлиқ муаммолари кенг тарқалган, жумладан, айрим саратон касалликлари, нафас олиш касалликлари, шу жумладан сил (асосан дориларга чидамли), овқат ҳазм қилиш касалликлари, камқонлик ва юқумли касалликлар. Жигар, буйрак ва кўз муаммолари ҳам заҳарли чанг бўронлари туфайли бўлиши мумкин. Биргаликда бу заиф ёш гуруҳлари орасида ноодатий юқори ўлим кўрсаткичини кўрсатди: 2009-йилда болалар ўлими ҳар 1000 кишига 75 тани ташкил этди, оналар ўлими эса ҳар 1000 тадан 12 тани ташкил этди[3].

Орол фожиаси

Орол денгизи ва Орол бўйи ҳудуди маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон (Қорақалпоғистон) ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Орол денгизининг ярмидан кўпроқ қисми Ўзбекистон ҳудудига қарашли. Оролбўйи Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисми ҳамда Орол денгизи атрофидаги ҳудудларни, шунингдек, денгиз сатҳининг пасайиши натижасида унинг шимоли-шарқий ва жанубий қисмида вужудга келган Орол чўлини ўз ичига олади.

Орол денгизининг яқин ўтмишдаги ҳолати

Орол денгизининг 2000—2010-йиллардаги кўриниши

Орол денгизи Ўрта Осиёда ва бутун дунёдаги энг йирик шўр кўллардан бири ҳисобланади. Яқин ўтмишда унинг майдони ороллар билан бирга деярли 68,0 минг кв км ни, сувининг ҳажми 1000 куб км ни ташкил этган. Ўртача чуқурлиги 50,5 м атрофида бўлган Ҳавзасининг катталиги (690 минг кв км) жиҳатдан Каспий денгизи, Америкадаги Юқорикўл ва Африкадаги Виктория кўлидан кейин тўртинчи ўринда турган. Орол денгизида 300 дан ортиқ ороллар бўлиб, улардан энг каттаси Кўкорол, Возрождениэ, Борсакелмас бўлган. Орол денгизига ХХ асрнинг 60-йилларигача Амударёдан 38,6 куб км, Сирдарёдан 14,5 куб км, сув келиб турган. Денгиз акваториясига йилиги 82–170 мм ёғин ёғади. Денгизга 5,5 куб км эрости сувлари ҳам қўшилиб турган. Сувнинг шўрлиги 10-11 % бўлиб, сув таркибида тузлар миқдори 11 млрд тонна га яқин деб баҳоланган. Денгизда кемалар қатнови мавсуми 7 ой давом этган. Аралск ва Мўйноқ каби йирик портлари бўлган. Орол денгизи атрофидаги аҳоли, асосан, балиқчилик, қисман чорвачилик, мўйначилик (ондатра), сабзавот-полизчилик билан шуғулланган. Аралск ва Мўйноқ шаҳарлари ва бир қанча оролларда балиқ овлаш хўжаликлари, балиқ тузлаш заводлари ишлаб турган. Балиқ овлаш ўтган асрнинг 90-йилларигача давом этган.

Орол денгизида қадимдан сув сатҳи гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб турган. Кейинги геологик даврда денгиз суви кўтарилиб, баъзан Сариқамиш ва Ўзбой ўзанлари орқали Касбий денгизига қуйилган.

Орол денгизининг ҳозирги ҳолати

Денгиз чўл минтақасида жойлашганидан унинг юзасидан ҳар йили 1 м қалинликдаги сув буғланган. Ўтган асрнинг бошларидан сув сатҳи пасая бошланган. Масалан, 1911—1960-йиллар давомида Орол денгизига дарёлардан ёғин билан бирга бир йилда, ўртача 65 куб, км сув келиб турган; сув юзасидан эса 66,10 куб, км сув буғланган. Шундай қилиб, ҳар йили денгиз 1 куб км 50 йил давомида эса 50 куб, км сувни йўқотган. Сув сатҳи айниқса, ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб суғориладиган экин майдонларининг кенгайтирилиши, Амударё ва Сирдарё сувларининг суғоришга ишлатилиши туфайли кескин камая бошлаган. Ўтган 40 йилдан кўпроқ вақт давомида Орол денгизининг майдони деярли 4-марта, сув сатҳи 1,8-марта, ундаги сув ҳажми 9-мартага яқин камайди. Денгиз сувининг шўрланиши 9-10 г/л дан 70-84 г/л гача ортди. Ҳозирги кунда денгиз чуқурлигининг камайиши йилига 80-110 см ни ташкил этади. Ўтган 40 йил мобайнида қирғоқ чизиғи 80–100 км пасайган. Бунинг оқибатида 4,5 млн гектардан ошиқроқ денгиз туби очилиб қолди. Ҳозирги кунда Орол денгизи уч қисмга бўлиниб кетган. Унинг саёз кичик шимолий қисмининг суви кучсиз минераллашган (8-13 г/л), бирмунча каттароқ саёз шарқий қисми анча кучли шўрланган (68-72 г/л).

Орол бўйи ҳудудининг экологик муаммолари

Орол денгизи асосан Амударё ва Сирдарёдан сув олади. Сўнги йилларда Сирдарё суви сув омборларини тўлдиришга ва суғоришга фойдаланилиши туфайли Орол денгизига этиб бормайдиган бўлди. Амударё ва унинг ирмоқларида сув омборлари қурилиб, кўп миқдордаги сув каналлар орқали экин далаларига оқиза бошланди. Бунинг оқибатида Зарафшон, Сурхондарё ва Қашқадарё Амударёга этиб бормайдиган бўлиб қолди. Ҳозирги даврда Амударёдан сув оладиган каналларнинг умумий узунлиги 170 минг км дан, сув омборлари сони 50 тадан ошиб кетди. Уларнинг сув сиғими 16-17 млд кубокилометрни ташкил этади.

Сув заҳираларидан ноўрин фойдаланиш – Амударёнинг юқори ва ўрта оқимларидаги ҳудудларда сизот сувларининг кўтарилиб, тупроқдаги намлик буғланишининг кўчайиши ва бунинг оқибатида тупроқларнинг шўрланишининг ортишига олиб келди. Орол бўйи ҳудудларида эса сизот сувлари юзаси пасайиб, эр юзаси шўрҳок тупроқ билан қоплана бошлади.

Орол денгизи сув сатҳининг пасайиши билан қирғоқ чизиғи 100 км дан ортиқроқ орқага чекинди. Денгиз туби ўрнида 4 млн гектардан ортиқ майдонни эгаллаган ёш Оролқум чўли пайдо бўлди. Ана шундай қилиб, Амударё ва Сирдарё сувидан ноўрин фойдаланиш 20 аср охирида 3 млн дан кўпроқ аҳоли яшайдиган ҳудудда „Орол фожиаси“ деб аталган глобал экологик ҳалокатни пайдо қилди.

Орол денгизи ўрнида пайдо бўлган Оролқум майда туз ва тупроқ заррачалари билан қопланган. Шамол эсганида туз ва тупроқ заррачаларидан иборат чанг ҳавога кўтарилиб, узоқ масофаларга тарқалади. Айрим маълумотларга қараганда Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган майдонларнинг ҳар гектарига бир йил давомида 250 кг, айрим ҳудудларда 500 кг гача тузли чанг ёғилади. Қуриган денгиз тубидан бир йил давомида 15 млн дан 75 млн тоннагача чанг кўтарилиши мумкин. Тузли чанг тўфонларнинг кенглиги 40 км га; узунлиги 400 км га этади. Тузли чанг Оролқумдан ўнлаб, ҳатто юзлаб км масофага тарқалиб, табиий ўтлоқлар, воҳалардаги экинлар, боғлар, шаҳарлар ва қишлоқлар устига ёғилади. Орол чанги ҳатто Тяншан ва Помир тоғлари чўққиларидаги музликларга ҳам этиб бориб, у ердаги музликларнинг эришини тезлаштириб юборган.

Чўлланиш ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Ноқулай экологик вазият қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ва чорва маҳсулотлари этиштиришнинг кескин камайишига олиб келди.

Орол денгизининг қурий бошлаши иқлимга ҳам таъсир кўрсатди, Иқлим янада континенталлашиб, қишқи ҳарорат ўртача икки градусга пасайди, ёзги ҳарорат эса икки градусга кўтарилди. Бунинг натижасида совуқ кунлар эрта тушиб, экинларнинг пишиб этилиши кечика бошлади. Орол бўйи ҳудудида вужудга келган экологик танглик аҳоли саломатлигига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Аҳоли ўртасида юрак-қон томир, ошқозон- ичак, нафас олиш органлари касалликлари (ўпка сили, астма, бронхит) кўпайди. Ҳудудда кам-қонлик касаллиги 60 йилларга нисбатан деярлик 20-марта ошганлиги кузатилган.

Экологик танглик Орол бўйи табиати, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига ҳам катта зиён этказди. Сув заҳираларининг камайиши ва шўрланиши натижасида яйловларда чорва учун озиқ бўладиган ўсимликлар тури ва сифати камайиб, ўтлоқлар майдони деярлик уч мартага қисқарди. Амударё ва Сирдарё сувининг камайиши, сув тошқинларининг бўлмаслиги, дарёларнинг сув босадиган қирғоқларида ястаниб ётадиган тўқайлардаги хилма-хил ўсимликларнинг қуриб, йўқ бўлиб кетишига олиб келди. Уларнинг ўрнини қурғоқчиликка чидамли юлғун, шувоқ каби чўл ўсимликлари эгалламоқда. Тўқайларнинг йўқолиши кўплаб ўсимлик ва ҳайвон турларининг қирилиб кетишига сабаб бўлди. Ўтган 20 асрнинг иккинчи ярмида Амударёнинг қуйи қисмидаги тўқайларнинг бузилиши билан бу жойлардан йўлбарс, бухоро буғуси йўқолиб кетди. Жанубий Орол бўйидаги 60 дан ортиқ қушлардан 10 га яқин тури йўқолиб бораётгани ва 42 туридан ортиғи „ноёб“ турга айланаётгани ҳақиқатдир. Шўрланишнинг кескин ортиши туфайли Орол денгизи тобора ўлик денгизга айланиб бормоқда. Орол денгизи ва Орол бўйида сув ҳавзаларда тарқалган 28 тур балиқлардан 12 тури, жумладан Амударё куракбурун, Орол мўйловдори йўқолиб кетаётган ва ноёб турларга киритилган.

ОРОЛ ДЕНГИЗИНИ ҚУРИСҲ САБАБИ.

Қадимда Амударё Узбой орқали Каспийга, Тўрғай дарёси эса Орол денгизига қуйилган. Орол денгизи 1573-йилгача Каспий денгизи билан боғланиб бўлган. Палеонтологлар Орол денгизи қирғоқларидан кит, акула ва денгизда яшайдиган қизил балиқ қолдиқларини топишган. 1850-йилда Россия буюртмаси асосида Швесияда қурилган пароход Орол денгизига туширилган. 1965-йилгача Аралск, Мўйноқ, Хўжайли, Чоржўй ўртасида йўловчи ва юк ташувчи пароходлар қатнаган. 20 аср ўрталарида Орол бўйида 10 та балиқ заводи ва балиқ консервалаш комбинати ишлаб турган, Орол денгизидан йилига 450 минг сентнергача балиқ овланган. 1981-йилда Амударёда кема ва паром қатнови тўхтатилган. Орол денгизининг юз км дан кўпроқ ичкарига чекиниши натижасида кемалар қуруқ қум устида қолиб кетди. 20 аср ўрталарида Орол бўйида умуртқали ҳайвонларнинг 178 тури, ўсимликларнинг 1200 тури аниқланган. Амударё қирғоқларидан йилига 1 млн дан ортиқ ондатра мўйнаси тайёрланган. Ўтган асрнинг 90-йилларга келиб, мўйна тайёрлаш бутунлай барҳам топди. Тупроқнинг кучли шўрланиши оқибатида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари этиштириш бир неча марта камайиб кетди. Ерларнинг шўрланиши, турар жойлар, маъмурий бинолар ва асфалтланган йўлларга катта зиён келтирмоқда. 1986-йилда 78 % турар жойлар фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган. Бу ҳалокат ичимлик сувларни ифлослантириб, аҳоли ўртасида касалликни кучайишига олиб келди. Амударё ва Сирдарё сувидан фойдаланишда йўл қуйилган хатоликлар Орол бўйида экологик фалокатни келтириб чиқарган.

Ядровий портлашлар

Устюрт платосининг Қозоғистондаги Манғишлоқ вилоятига қараган Акотти, Киндикти ва Мулкаман деган ҳудудларда 9 марта ядро бомбалари портлатилган. Портлашлардан энг йириклари: 1969-йил 6-декабрда 410 метр чуқурликда 30 килотонналик бомба, иккинчи 1970-йил 12-декабрда 740 метр чуқурликда 80 килотонналик ва учинчиси 1970-йил 23-декабрида 500 метр чуқурликда 75 килотонна кучга эга ядровий портлашлар амалга оширилган[4]. Синовлар муваффақияциз ўтган. Натижада денгиз сувининг шиддат билан пасайиши кузатилган. 1961–1963-йилларда денгиз сатҳи 18–25 см га камайган бўлса, 1969-йилда 15 смгача бир кўтарилиб, кейинги йилларда 70–100 см.гача пасайиб борган.

Нефт ва газ қидириш ишлари

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Эргаш Шоисматов 2006-йил 30-августда Ўзбекистон ҳукумати ва давлатга қарашли „Ўзбекнефтгаз“, „ЛУКоил Оверсеас“, „Петронас“, Корея миллий нефт корпорацияси ва Хитой миллий нефт корпорациясидан иборат халқаро уюшма ўртасида „Орол денгизидаги нефт ва газ конларини ўрганиш ва ўзлаштириш бўйича келишув“ шартнома ишлаб чиқалаётгани ҳақида маълум қилди. Уюшма ўртасида шартнома 2005-йил сентабр ойида тузилган[5].

2010-йил 1-июн ҳолатига кўра 3 км пастдан 500 000 куб метр газ қазиб олинди[6].

Филмлар

1989-йилда совет режиссёри Дмитрий Светозаровнинг „Адашган итлар“ филмида Орол қирғоғининг оғир аҳволи тасвирланган[7]. Филм Орол денгизи яқинида жойлашган арвоҳ шаҳарчада суратга олинган бўлиб, ташландиқ бинолар ва тарқоқ кемалар саҳналарини кўрсатилган.

2000-йилда МиррорМундо жамғармаси денгизнинг қуриши натижасида юзага келадиган муаммолар ҳақида Делта Блуэс номли ҳужжатли филмни суратга олган[8].

2007-йил июн ойида ББC Wорлд телеканали „Баcк Фром тҳе Бринк?“ (Орқага қайтишми?) номли ҳужжатли филмни намойиш этади. Борна Алихани ва Гуй Cреасей томонидан яратилган. Филм Аклак тўғони ишга туширилгандан бери минтақадаги баъзи ўзгаришларни кўрсатади.

Бахтиёр Худойназаровнинг 2012-йилда суратга олинган „Денгизни кутиш“ филми Орол денгизи бўйида жойлашган балиқчилар шаҳарчасидаги одамлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

2012-йилда Кристоф Пасур ва Алфред Диболд Орол денгизи ҳавзасидаги сув хўжалиги тизимини, хусусан, Орол денгизи атрофидаги вазиятни кўрсатадиган „Фром тҳе глаcиэрс то тҳе Арал Сеа“ (Музликлардан Орол денгизигача) номли 85 дақиқалик филм суратга олишди. Филм биринчи марта 2012-йилда Франсиянинг Марсел шаҳрида бўлиб ўтган 6-Жаҳон сув форумида намойиш этилган ва ҳозир www.wатерунитес-cа.орг[9] ва Алфред Диэболднинг ЁуТубе канали: wатерунитесcа да мавжуд[10].

2013-йил октабр ойида Ал-Жазира ҳозирги вазиятни тасвирлаб берувчи Энсар Олтой режиссёрлигидаги „Пеопле оф Тҳе Лаке“ (Кўл одамлари) номли ҳужжатли филмни суратга олди[11].

2014-йилда режиссёр По Пауэлл Пинк Флойд „Лоудер тҳан Wордс“ (Сўзлардан ҳам баландроқ) видеоси учун кўплаб кадрларни Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Орол денгизи қолдиқлари ёнида суратга олган[12].

2018-йил октабр ойида ББC „Фашионъс Диртй Сеcрец“ (Моданинг ифлос сирлари) номли кўрсатув тайёрлаган бўлиб, унинг катта қисмида Оролнинг қисқариши ва унинг оқибатлари кўрсатилган.

Манбалар

  1. ↑ Реcлаиминг тҳе Арал Сеа, Сcиэнтифиc Америcан, март, 2008
  2. ↑ „архив нусхаси“. 31-октабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-сентабр 2011-йил.
  3. ↑ ҳттпс://wйдаwниcтwо.уп.лублин.пл/филес/wйдаwниcтwо/2019/ксиазки/э_ксиазка/wсполcзесне_баданиа….пдф[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Орол денгизи қуришига ядровий портлаш сабаб бўлганми?“. кун.уз (2021-йил 27-март). Қаралди: 30-октабр 2023-йил.
  5. ↑ „Узбекистан, интл cонсортиум инк деал он эхплоринг Арал Сеа“. ИТАР-Тасс. 2010-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ Мичаэл Ҳанcоcк-Пармер. „Арал Гас“. Регистан.нет (2010-йил 9-июн). 2010-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „Псй“. Кино Эхперт. Қаралди: 2009-йил 18-сентябр.
  8. ↑ „Делта Блуэс (ин а ланд оф cоттон)“. ЁуТубе (2008-йил 5-ноябр). 2021-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-июл.
  9. ↑ „Видеос - Фром тҳе Глаcиэрс то тҳе Арал Сеа - Wатер Унитес“. www.wатерунитес-cа.орг.
  10. ↑ Арчивед ат Гҳостарчиве анд тҳе Wайбаcк Мачине: „Wатер Унитес - Фром тҳе Глаcиэрс то тҳе Арал Сеа“. ёутубе.
  11. ↑ Ал Жазеэра Wорлд. „Пеопле оф тҳе Лаке“. Қаралди: 2015-йил 4-декабр.
  12. ↑ „Wатч Пинк Флойд'с Сурреал, Сун-Бакед 'Лоудер Тҳан Wордс' Видео“. Роллинг Стоне. 10 Новембер 2014. Қаралди: 4 Деcембер 2015.

Адабиётлар

  • Берг Л. С, Аралское море, СПБ,1908; Шулс В. Л., Машрапов Р., Ўрта Осиё гидрографияси, Т., 1969; Рафиков А. А.,Тетю ян Г. Ф., Снижение уровня Аралского моря и изменение природних условий низовев Амудари, Т., 1981; Глазове кий А. Ф., Аралский кризис, М., 1990; Акрамов 3., Рафиков А. А., Прошлое, настояшее и будушее Аралского моря, Т., 1990; Хикматов Б. Ф., Изучение динамики элементов водного баланса и минерализации Аралскогоморя, Диссертация на соискание академической степени магистра гидрологии, Т., 2003.

Фазлиддин Ҳикматов Даулетбой Айтбоев.[1]

Ҳаволалар



  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил