Зиёсферада исми Озод ва фамилияси Фармонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Озод Давронович Фармонов (Ўзбекистон ССР, СССР) – давлат арбоби, Қашқадарё вилояти ҳокими (1995—1998-йил 3-июн).

Озод Давронович Фармонов
 2-Қашқадарё вилояти ҳокими
 
Мансаб даври
1995-йил 29-ноябр – 1998-йил 3-июн
Ўтмишдоши Темир Хидиров
Вориси Шуҳрат Бегматов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1950-йил 19-август (1950-08-19) (76 ёш)
Қорабоғ қ., Қамаши тумани, Қашқадарё вилояти, ЎзССР

Таржимаи ҳоли

1950-йил 15-августда Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Қорабоғ қишлоғида туғилган.

Қишлоқ хўжалиги техникуми, Москва давлат педагогика институтида ўқиган, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Ўқишни тамомлагач, бир қанча ўқув юртларига раҳбарлик қилди[1].

226-сон Китоб сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1-чақириқ (1995-1999) депутати этиб сайланган. Депутатликка сайланган вақтида Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокими бўлган[2].

1995-йил 29-ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Озод Давронович Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланди[3]. 1998-йил 3-июнгача Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган[4].

Манбалар

  1. ↑ „Озодликдан баҳра топган Озод“ (уз). 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Выпуск № 5 (1015) | Народноэ слово“. Электронний архив националной периодики. 2023-йил 15-августда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Выпуск № 230 (23163) | Правда Востока“. Электронний архив националной периодики. 2023-йил 15-августда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „ПАРМОНОВ Озод | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-апрел.