ПРИДЕ (Приде ФC ёки Приде Фигҳтинг Чампионшип) 1997 – 2007-йиллар орасида фаолият юритган япон аралаш жанг санъати (ММА) ташкилоти эди. Ушбу ташкилот ММАнинг тарихидаги энг нуфузли ва машҳурларидан бири бўлиб, Токиода жойлашган. ПРИДЕ ФC юқори даражадаги жангчилари, ўзига хос қоидалари ва ажойиб томоша қилиб тақдим этилган жанглари билан танилган.

Тарихи

Fedor Emelyanenko vs. Mark Kolman, PRIDE 32 (2006-yil) muskomanda
Федор Эмеляненко вс. Марк Колман, ПРИДЕ 32 (2006-йил)

Комбат спорт турлари ва уларга оид кечалар ташкил қилувчи ташкилотлар ХИХ аср охирларига келиб кенг тус олган. Улардан илҳомланган Нобуюки Сакакибара, Ҳиромичи Момосе, ва Наото Моришиталар 1997-йил, 11-октябрда илк ПРИДЕ кечасини ташкил қилишди. „Токё Доме“да бўлиб ўтган кечада Япониялик курашчи Нобуҳико Такада асли Бразилиялик, Грейсилар оиласи вакили бўлган Риксон Грейсига қарши жанг қилди. Минглаб муҳлислар ва оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортган ушбу кечадан кейин, Нобуюки Сакакибара босчилигидаги жамоа яна бир неча жанг кечаларини ташкил қилишда ва якунда ДСЕ (Дреам Стаге Энтертаинмент) промоутерлик компанияси таъсис этилди.

ДСЕ илк „ПРИДЕ Гранд При“ кечасини 2000-йилга келиб ташкил қилди. Ушбу кечанинг ўзига хослиги вазн тоифаси белгиланмаганлиги эди. Бир неча сериялик ушбу Гранд При якунида Америкалик машҳур аралаш жанг санъати устаси Марк Колмен ғолиб деб топилди[1].

Машҳур жангчилар

ПРИДЕ ФC ўз вақтида жуда кўп машҳур жангчиларни ўзида жамлаган, жумладан:

  • Федор Эмеляненко
  • Мирко „Cро Cоп“ Филипович
  • Казуши Сакураба
  • Антонио Родриго Ногейра
  • Вандерлей Силва
  • Куинтон „Рампаге“ Жексон
  • Боб Сапп
  • Чак Лидделл
  • Андерсон Слива
  • Таканори Гоми
  • Ройс Грейси
  • Ден Ҳендерсон

Тугатилиши

Муаммолар ПРИДЕнинг Япон жиноий гуруҳлари(якуза) билан алоқаси борлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалиши билан бошланди. ПРИДЕдан масофа сақлаш учун бир неча компаниялар ҳамкорликни тўхтатишди. Жумладан, 2006-йилда Япониянинг энг йирик телеканалларидан бири бўлган Фужи ТВ ўзаро шартномани бекор қилди[2]. Бундай йирик шартномаларнинг бекор қилиниши ПРИДЕ ва уни ташкил этувчи ДСЕ учун катта молиявий йўқотиш бўлди. Натижада, 2007-йилга келиб ўз фаолиятини тўхтатди. Ташкилот активлари ва бир неча жангчилари УФC томонидан сотиб олинди[3].

ПРИДЕнинг ташкил қилиниши ва ривожланиши ММА тарихида муҳим ўрин тутади ва унинг мероси ҳанузгача яшаб келмоқда.

Манбалар