Pak Bon Chun
Пак Бон Чун (1926-йил 8-феврал, Приморск вилояти, Николск-Уссурийск тумани, Сйнхинчон қишлоғи – 2013-йил 20-ноябр, Санкт-Петербург) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхозининг агрономи[1]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1966)[2][3].
| Пак Бон Чун | |
|---|---|
| Таваллуди |
8-феврал 1926-йил Приморск вилояти, Николск-Уссурийск тумани, Сйнхинчон қишлог'и |
| Вафоти |
20-ноябр 2013-йил (87 ёшда) Санкт-Петербург, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Партияси | КПСС |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Пак Бон Чун 1926-йилда Приморск вилояти, Николск-Уссурийск тумани, Сйнхинчон қишлоғида туғилган. 1937-йилда қишлоғидаги бошқа корейслар билан бирга Ўзбекистон ССРнинг Ўрта Чирчиқ туманига сургун қилинади. У Ўрта Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхозида оддий колхозчи бўлиб ишлаган, унинг раиси икки маротаба Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонини олган Ким Пен Хва бўлган.
Пак Бон Чун жамоаси 1949-йилда 5 гектар ернинг ҳар гектаридан ўртача 81,1 сентнердан шоли олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1950-йил 13-июндаги Фармони билан „Колхозда барча турдаги мажбурий топшириқлар ва шартномаларни тўлиқ бажаргани, суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шолидан юқори ҳосил олгани учун“ Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Шунингдек, „1948-йилда МТС иши учун натура тўловлари ва 1949-йил баҳорги экинларни экиш учун тайёрлаш, уларни тўлиқ миқдорида уруғлик билан таъминлашдаги иштироки учун“ Ленин ордени ҳамда "Ўроқ ва Болға" олтин медали берилган[4]. 1953-йилда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси аъзолигига қабул қилинган.
Худди шу фармон билан Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони "Полярная звезда" колхозининг то'ртта колхозчисига берилди: Ким Пендю, Ли Гванок, Ли Синбон ва Хе Рим.
Кейинчалик 1991-йилда у Ленинград вилоятига ко'чиб о'тган. Пак Бон Чун 2013-йил 20-ноябрда вафот этган.
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 21-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Герой Социалистического Труда Пак Бончун“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 21-ноябр 2023-йил.
- ↑
Герман Ким (ВЭКС) Герой Социалистического труда Пак Бон Чун ЁуТубеда
- ↑ Указ Президиума Верховного Совета СССР от 13 июня 1950 года