Pak Chi Von
Пак чи вон (тахаллуси Ёнам) (1737-йил, 3-май - Сеул - 1805-йил, 12-октябр) - корейс ёзувчиси, қомусий олим. Сирҳақ (аниқ фанлар) оқимининг йирик намояндаси. Табиий фанлар, иқтисодиёт, фалсафа, тарих, ҳарбий санъатга оид асарлар муаллифи. Табиий материалист сифатида гелиоцентрик назарияни қўллаб-қувватлаган. Ердан фойдаланишдаги тартибни қайта қуриш лойиҳаларини таклиф этган ("Деҳқончилик ҳақида рисола", 1799); халқни маърифатли қилишга даъват этган, лекин конфуцийчилик тарафдори сифатида мазкур ғояларни амалга ошириш маърифатли подшоҳнинг вазифаси деб ҳисоблайди. П. Ч. В.нинг адабий мероси корейс адабиётидаги реалистик йўналишнинг ривожланишида муқим рол ўйнаган. Илк ҳажвий новеллалари ("Пангёнюк ибодатхонасининг норасмий тарихи" тўплами)да даврнинг ижтимоий муаммолари акс этган. Кўп жилдли "Жехей кундалиги" (1—26 китоблар, тахминан 1783) олимнинг 1780-йилда Хитойга қилган саёҳати таассуротлари асосида ёзилган. Унда "Йўлбарснинг қақшатқич зарбаси" ҳажвий аллегорияси ва "Хо Сен ҳақида қисса" утопик асари ўрин олган. Табиат манзаралари тасвирланган ва фалсафий лирикаси ватанга муҳаббат руҳи билан йўғрилган. Адабий-танқидий мақолаларида адабиётнинг ижтимоий-тарбиявий аҳамияти таъкидланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |