Панжа — билагузук тури; рангбаранг (одатда, кўзли ва бошқалар) мунчоклар ёки маржонлар орасига кумуш ва зарҳалланган япроқ, ғунча ва бошқа шакллар териб тайёрланади. Ранг жиҳатдан таъсирчан ва маржонга ўхшаган турли шаклдаги безакли тақинчоқяратилади. Панжани аёллар ва болалар билакларига тақади. Қадимда ва ўрта асрларда ёмон кўздан асраши мақсадида тош ва сополдан қўл (панжа) шаклидаги осилчоклар қилинган. 23 ёшдан қизлар металлдан ясалган билагузуклар тақишган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил