Panorama

Панорама (юн. πᾶν „барча“ + ὅραμα „кўриниш“) деб кенг бурчакдан кўринишли ҳар қандай тасвирга айтилади. Атамани ХВИИИ асрда яшаб, ижод қилган ирланд мусаввири Роберт Баркер яратган. У ўзи чизган Эдинбург ва Лондон кенг расмларини панорама деб атаган.
Панорама (пан… ва юн. ҳорама— кўриниш) – тасвирий санъат тури; айлана тархли зал деворига горизонтал қоплаб ишланган картина. Иллюзия ёрдамида вокеани жонли гавдалантириш мақсадида картина олдига бутафор ва реал нарсалар (бинолар, жойлар, турли макетлар, кишилар, ҳайвонлар, нарсаларнинг шакллари) жойлаштирилади. П. сунъий ёритишга мўлжалланади. Томошабинлар П.ни зал марказидаги махсус майдончадан кўрадилар. Дастлабки П. ХВИИИ-аср охирида (ирланд рассоми Р.Баркер томонидан) яратилган, ХИХ-асрдан кенг тарқалган, батал жанридаги П. оммалашган[1].
| Викиомборда „Панорамалар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |