Перфеcт Блуэ
Перфеcт Блуэ (японча: パーフェクトブル, Пāфекуто Бурū) – 1997-йилда яратилган япон анимацион психологик даҳшатли филм бўлиб[5][6], унга Сатоши Кон режиссёрлик қилган[7]. Филм Ёшиказу Такеучининг Перфеcт Блуэ: Cомплете Метаморпҳосис (パーフェクトブルー:完全変態, Пāфекуто Бурū: Канзен Ҳентаи) номли романига асосланган бўлиб, ссенарийни Садаюки Мураи ёзган. Филмга Жунко Иwао, Риcа Мацумото, Шиҳо Ниияма, Масааки Окура, Шинпачи Цужи ва Эмико Фурукаwа овоз берган. Сюжет япон идол гуруҳининг аъзоси бўлган Мима Киригоэ ҳақида: у мусиқий фаолиятни тарк этиб, актёрлик йўлини танлайди[8]. Аммо шу пайтдан бошлаб уни ашаддиймухлиси таъқиб қилади, атрофида ваҳшиёна қотилликлар содир бўла бошлайди ва Мима аста-секин ҳақиқат билан хаёл ўртасидаги чегарани йўқота бошлайди. Филм фантазия ва реалликнинг қоришиб кетиши мавзусини ёритади. Бу Сатоши Коннинг Милленниум Аcтресс (2001), Параноиа Агент (2004) ва Паприка (2006) каби бошқа асарларида ҳам учрайдиган асосий фалсафий ғоя ҳисобланади.
| Перфеcт Блуэ | |
|---|---|
| パーフェクトブルー | |
|
Файл:Перфеcтблуэпостер.пнг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Сатоши Кон |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Садаюки Мураи |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Масаҳиро Икуми |
| Оператор(лар) | Ҳисао Шираи |
| Монтажёр(лар) | Ҳарутоши Огата |
| Студия | Мадҳоусе |
| Дистрибютор | Рех Энтертаинмент |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 81 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | Японча |
| Бюджет | ¥90 миллион[1] (АҚШ$830 442)[2] |
| Даромад |
$3 миллион[3] €572,669 (Италия қайта намойиши)[4] |
Перфеcт Блуэ танқидчилар томонидан юксак баҳоланган ва ҳозирда анимация санъатининг дурдонаси ҳамда энг яхши аниме филмларидан бири сифатида эътироф этилади[9][10][11].
Сюжети
Мима Киригоэ машҳур япон Ж-поп гуруҳи CҲАМ! таркибидан чиқиб, тўлиқ актёрлик фаолиятига ўтишга қарор қилади. Унинг бу қарори кўплаб мухлислар орасида норозилик уйғотади, айниқса, Ме-Маниа исмли ашаддий мухлиси уни таъқиб қила бошлайди. Бир куни мухлисларидан бири юборган мактубдаги кўрсатмага амал қилиб, Мима „Мимаъс Роом“ номли веб-сайтни топади. Сайтда унинг номидан ёзилган кундаликлар жойлаштирилган бўлиб, улар қўшиқчининг ҳаёти ва шахсий фикрларини ғайриоддий аниқликда тасвирлайди. Мима бу ҳолатдан қўрқиб, собиқ поп юлдуз ва ҳозирда менежери бўлган Руми Ҳидакага мурожаат қилади. Руми унга сайтдаги ёзувларни эътиборсиз қолдиришни, бунга аҳамият бермасликни маслаҳат беради. Мима ўзининг янги актёрлик фаолиятидаги илк кичик ролни „Доубле Бинд“ номли детектив телесериалида олади. Аммо унинг агенти Тадокоро продюсерлар билан музокара олиб бориб, унга каттароқ рол олишга эришади. Бироқ бу рол Мимани жинсий тажовуз саҳнасида суратга тушишга мажбур қилади. Руми бунга кескин қарши чиқса-да, Мима профессионал фаолиятини ривожлантириш учун бу саҳнада қатнашишга рози бўлади. Бироқ суратга олиш жараёни унга руҳий зарба беради. У ўзини ҳақиқатан ҳам тажовузга учрагандек ҳис қилади. Сериал суратга олинаётган пайтда ортиб бораётган стресс, CҲАМ! гуруҳини тарк этганидан қолган пушаймонлик ва таъқибчи мухлис сабабли пайдо бўлган қўрқув Мимани тобора кўпроқ сиқади. У икки хил ҳаёт – саҳнадаги образ ва реал ҳаёти ўртасидаги чизиқни йўқота бошлайди. Тез орада Мимада психоз ҳолати юзага келади. У ҳақиқат билан хаёлни ажрата олмай қолади ва тез-тез ўзининг собиқ „идол“ қиёфасидаги тасвирини кўра бошлайди. Бу сохта „Мима“ унга қараб: „Мен ҳақиқий Мимаман“, деб айтади.
Миманинг актёрлик фаолияти билан боғлиқ шахсларга қарши бир қатор қотилликлар содир этилади. Орадан кўп ўтмай Мима ўз жавонидан уни асосий гумондор сифатида кўрсатувчи далилларни топади. Унинг тобора зўрайиб бораётган руҳий беқарорлиги туфайли ўз хотиралари ва айбсизлигига шубҳа қила бошлайди. У фотограф Муранони, ундан яланғоч суратга тушишга рухсат сўраганидан сўнг, шафқацизларча ўлдирганини ғира-шира эслай бошлайди. Мима „Доубле Бинд“ филмида суратга тушишни якунлайди. Филмнинг сўнгги саҳнасида унинг қаҳрамони психологик жароҳат оқибатида юзага келган диссоциатив шахсият бузилиши сабабли синглисини ўлдириб, унинг шахсиятини ўзлаштиргани маълум бўлади. Суратга олиш жамоаси студияни тарк этгач, Ме-Маниа „ҳақиқий Мима“нинг электрон хатидаги кўрсатмаларига биноан „сохта Мима“ни йўқ қилиш учун уни бурчакка қисиб, зўрлаш ва ўлдиришга уринади. Бироқ Мима уни болға билан уриб қочиб кетишга эришади. Кейинчалик, Мимани ўлдира олмагани учун Ме-Манианинг ўзи „ҳақиқий Мима“ томонидан қатл этилади.
Манбалар
- ↑ „パーフェクトブルー戦記1 発端“. 2019-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-сентябр.
- ↑ „Оффиcиал эхчанге рате (ЛCУ пер УС$, период авераге)“. Wорлд Банк (1998). 2019-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-январ.
- ↑ „Пâфекуто бурû (1999) – Финанcиал Информатион“. Тҳе Нумберс. 2018-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 17-октябр.
- ↑ „Ил регно дел пианета делле сcиммиэ парте ал примо посто - Ил бох оффиcе ди мерcоледì 8 маггио“ (2024-йил 9-май).
- ↑ Ҳарвей, Деннис „Филм Ревиэw: "Перфеcт Блуэ"“. Вариэтй (1999-йил 31-октябр). 2020-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-май.
- ↑ Чапман, Паул „Сатоши Кон'с Псйчологиcал Тҳриллер "Перфеcт Блуэ" Ҳеадс то У.С. Тҳеатерс“. Cрунчйролл (2018-йил 9-август). 2019-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-май.
- ↑ Cроw, Жонатҳан „Перфеcт Блуэ“. АллМовиэ. 2019-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-март.
- ↑ „Эхтреме Cинема: Тҳе 40 Мост Дистурбинг Ҳоррор Мовиэс Эвер Маде – ПҲАСР“. 2022-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
- ↑ „Тҳе 25 Бест Аниме Мовиэс“. Эмпире (2024-йил 14-май). Қаралди: 2025-йил 19-сентябр.
- ↑ МcАндреwс, Марй Бетҳ „15 Муст-Сеэ Ҳоррор Аниме Мовиэс, Ранкед“. СлашФилм (2021-йил 16-сентябр). Қаралди: 2025-йил 19-сентябр.
- ↑ Вилас-Боас, Эриc „Тҳе 22 Сcариэст Ҳоррор Аниме оф Алл Тиме“. Вултуре (2024-йил 28-сентябр). Қаралди: 2025-йил 19-сентябр.