Pichoq


Пичоқ — бир томони чархлаб ўткирланган, пластинкасимон узунчоқ кескир асбоб. Одатда, тиғ ва дастадан иборат бўлади. Тиғ қаттиқ металлдан бўлиб, бир ёки иккала томони ҳам ўткирланиб ясалган бўлиши мумкин. Пичоқ асосан тиғ ва даста (соп) дан иборат.
Тарифи
Тиғ пичоқнинг кесадиган қисми ҳисобланади. Дастаси (сопи) ёғоч, суяк, пластмасса ва баъзан темирдан ишланади. Улар суқма, ёрма ва нақшдор бўлади. Даста мустаҳкам туриши учун мис ҳалқачалар — гул-банд қўйилади. Тузилишига кўра, пичоқ тўғри, қайқи, бодомча; ўлчамига кўра — ўртасуямлик, гезлик, болапичоқ, чалабузар, мардона; безатилишига кўра — содда, гулдор, чилмихгулли, руфта, садафли, дандоп сопли ва бошқа; ясалиш усулига кўра, чуст (тус) пичоғи, пойтуг пичоқ, қўқоп пичоқ, қорасув пичоқ, шаҳрихон пичоғи, хива пичоғ хилларга бўлинади. Ишлатилишига қараб, пичоқлар ўткир учли ва тўмтоқ учли қилиб ясалиши; буклама (пакки); тугмача ва пружинали (тугмачаси босилганда тиғи ирғиб очиладиган) бўлиши мумкин. Пичоқни шикастланишдан сақлаш учун махсус мослама ғилоф — қинга солиб қўйилади. Қин газлама, металл, темир, чарм, ёғоч ва бошқалардан ясалиб, унга турли бадиий ўйма нақшлар қилинади.
Ўзбекистонда илгари пичоқлар асосан темирчилик дўконларида тайёрланган, ҳозир маҳаллий саноат корхоналарида ҳамда хусусий кичик корхоналар (дўконлар)да ишлаб чиқарилади. Пичоқлар уй-рўзғор ва хўжаликда, боғдорчилик, косибчилик, овчилик ва бошқаларда қўлланади.

Таснифланиши
Конструксиясига кўра
- Саноат пичоғи
машина ва механизмларнинг кесувчи, қирқувчи ва ўювчи қисмлари. Ёғочсозлик саноати, ёғоч ўймакорлиги, озиқ-овқат саноа-ти, қишлоқ хўжалиги машиналарида, тахта тилиш, фанер йўниш, ёғоч ўйиш, силос ва сомон майдалаш, карам қирқиш ва бошқа ишларни бажариш учун мўлжалланган пичоқлар бўлади. Улар фреза, диск, ўткир учли пластина ва бошқа кўринишда ясалади.
- Электроникада
Электротехникада рубил-никлар ва штепселлардаги қисқичлар ҳам П. деб аталади.
Ишлатилишига кўра
- Ошхона пичоғи
- Ов пичоғи
Миллий пичоқлар
- Абхазлар пичоғи
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |