Plug
Плуг — ер ҳайдашда ишлатиладиган қ.ҳ. қуроли. Миср, Хитой, Ўрта Осиёда қадимдан маълум бўлган. Дастлаб ёғочдан ясалган, учига тиғ қопланган. От, хўкиз қўшиб ишлатилган (қаранг Омоч). Милоддан аввалги 1-минг йилликда темир лемехли П.лар пайдо бўла бошлаган. Металл П.лар ХВИИИ аср ярмида пайдо бўлган. Тракторлар П.лари 1марта ХХ аср 20-йилларида ишлаб чикарилган. П. аста-секин такомиллаштириб борилган.
Иш органларининг тузилишига қараб лемеҳли ва дискли; тортиш кучи турига қараб, тракторга ўрнатиладиган (ўрнатма, ярим ўрнатма, тиркама), отга қўшиладиган ва канатли; иш органлари сонига қараб, 1—2 ва кўп корпусли; вазифасига қараб, умумий ва махсус; ер ҳайдаш усулига қараб, тупроқни ичкарига ва ташқарига ағдариб эгат очадиган ҳамда текис ҳайдайдиган П.лар бўлади.
Тракторга ўрнатиладиган лемехли П.лар (тиркама, ярим ўрнатма) кенг қўлланади. Асосий узеллари: иш органлари, ҳайдаш чуқурлигини ростловчи механизм, автомат, силиндр, таянч ғилдираклар, ўрнатиш ёки осиш мосламаси. Лемехли П.ларнинг иш органлари — корпус, чимқирқар, диск-пичоқ. Ҳайдалма қатлам остини юқорига чиқармасдан 5—12см чуқур ҳайдашда корпусга қўшимча чуқурлаткичлар маҳкамланади. Чим-қирқарлар П. корпусидан 30—35 см олдинга ўрнатилади, 10 см гача тупроқ қатламини олиб, корпус ҳосил қилган эгат тагига ташлайди. Дискли П.лар, асосан, янги ерларни ҳайдашда ишлатилади. Умумий ишларга мўлжалланган П.лар ҳар қандай ерни 18— 45 см чуқурликда ҳайдашда қўлланади. Мокисимон П.ларнинг корпуси ўнгга ва чапга айланадиган 2 сексиядан иборат. Сексиялар навбат билан ишлайди. Махсус П.лар чангалзор-ботқоқликларни, боғ, токзор, ўрмон, тошлоқ ерларни ҳайдашда ишлатилади. Ерни шудгор қилиш учун 1 корпусли (ПО-1-30 маркали) ва 2 корпусли (ПО-2-30) ағдарма-осма П.лар, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун 2 корпусли (ПН-2-30) ва 3 корпусли (ПН3-30) ағдарма-осма П.лар, техник экинлар учун мўлжалланган ер ҳайдаладиган 3 корпусли (ПДН-3-30) ва тўрт корпусли (ПДН-4-45) ағдарма-осма П.лар, ерни чуқур ҳайдашга мўлжалланган ярусли тиркама (ПЙА-3-35) П.лар (ҳаммаси "Чирчиққишмаш" АЖ); пахта, ғалла ва бошқа экинлар экиладиган ерларни хайдаш учун мўлжалланган осма П. (ПН-3-35) ("Урганчозуқамаш" АЖ), ерни бир текис ағдариб ҳайдаш учун мўл-жалланган ағдарма-осма П. (ЭурОпал 9 (4+1) Н 100) ("Агрегат" заводи ва "Лемкен" фирмаси) ва бошқа ишлаб чиқарилмоқда. Бу П.лар ерни 18—45 см чуқурликда ҳайдайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |