Подгорица (Подгориcа, 1952-1992-йилларда Титоград) — Черногория Республикаси пойтахти. Скадар кўли сойлигида жойлашган. Аҳолиси 136 минг киши (2003). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Алуминий комбинати, металлсозлик, мебел, тўқимачилик, тамаки, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Черногория фан ва санъат академияси, университет бор.

Қад.да П. ўрнида римликларнинг Вирзиминиум қишлоғи бўлган. ВИИ асрда Черногорияни славян қабилалари эгаллагач, қишлоқ Рибница деб аталди. ХИИ аср 80-йиллари — 1360-йилда П. деб номланган. 1427-йилдан П. Зет князлиги марка-зи. ХВ асрнинг охирларидан Усмонли турк империяси таркибида, 1878-йилда Черногорияга қайтарилган.

П.да меъморий ёдгорликлардан турклар қурган қалъа қолдиқлари (ХВ аср), ХВИИ—ХИХ асрларда қурилган бинолар ҳамда шаҳар яқинида антик Доклей шаҳри харо-балари, черков ва бошқа сақланган.