Protsessor

1. Монитор тизими
2. Она плата
3. Процессор
4. Порт АТА
5. Тезкор хотира
6. Кенгайтирувчи карталар
7. Қувват блоки
8. Дисковод
9. Қаттиқ диск
10. Клавиатура
11. Сичқон
Процессор (лотинча проcессус — сурилиш) — электрон машинанинг дастур (программа) да кўзда тутилган амаллар; информацияни ўзгартириш, барча ҳисоблаш жараёнларини, хисоблаш машинасидаги бошқа қурилмаларнинг ишини бошқариб туриш учун мўлжалланган марказий қурилмаси. Асосий қисмлари: арифметикмантиқий қурилма ва бошқариш қурилмаси. Арифметикмантиқий қурилмада ахборот арифметика ва мантиқ жиҳатидан қайта ишланади. Бошқариш қурилмаси хотирадаги ахборотларни чиқариш тартибини белгилайди, бошқарувчи сигналларни ишлаб чиқади, машинадаги қурилмаларнинг ишини уйғунлаштиради, дастурни узиш сигналларини қайта ишлайди, хотирадаги ахборотларни муҳофазалайди, П. ишини назорат қилади. Поп. да булардан ташқари, ўта тезкор хотира қурилмаси ва ташкилий блоклар ҳам бор.[1][2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Ноутбукда қайси процессорни билиш
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |