Pyotr I
Пётр И (1672.30.5(9.6), Москва — 1725.28.1(8.2), Петербург) — рус подшоси (1682-йилдан), Россиянинг 1-императори (1721-йилдан). Подшо Алексей Михайлович (1629–76)нинг кичик ўғли. Россиянинг давлат, ҳарбий ва маданият арбоби, дипломат. Давлатни бошқаришда бир неча ислоҳотлар ўтказган (сенат, коллегиялар, олий давлат назорати ва сиёсий қидирув органлари тузилган; черков давлатга бўйсундирилган; мамлакат губерналарга бўлинган; янги пойтахт — Санкт-Петербург қурилган). Россиянинг Ғарбий Европадаги илғор давлатлардан ортда қолганлигига барҳам бериш учун саноат ва савдо соҳасида меркантилизм сиёсати ўтказган (мануфактуралар, металлургия, кончилик заводлари, кемасозлик корхоналари, пристанлар, каналлар қуришга раҳнамолик қилган). 1695–1696-йилларда Азов юришларида, 1700–21-йилларда Шимолий уруш ва бошқаларда армияни бошқарган, Нотебургни олишда (1702), Лесная дарёси (1708) ва Полтава жанги (1709)да қўшинларга қўмондон бўлган. Флот ва мунтазам армия тузишга раҳбарлик қилган. Мутлақ ҳокимият тизимининг йирик мафкурачиси сифатида дворянларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва сиёсий мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам берган. Пётр И ташаббуси билан бир қанча ўқув юртлари, Фанлар академияси очилган, диний-славян алифбоси ўрнига граждан алифбоси қабул қилинган ва ҳоказоП.1 ислоҳртлари моддий имкониятлар ва одам кучини қаттиқ эксплуатация қилиш, халқ оммасини эзиш (жон солиғи ва бошқалар) ҳисобига ўтказилганки, натижада, бунга қарши қўзғолонлар (Стрелецлар, 1698; Астрахан, 1705–1706; Булавин, 1707–09 ва бошқалар) бўлиб ҳукумат томонидан аёвсиз бостирилган[1].
| Пётр И |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |