Pyotr Ilich Chaykovskiy
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Пётр Илич Чайковский [1840.25.4(7.5), ҳозирги Воткинск — 1893.25.10 (6.11), Петербург] — рус композитори, йирик симфониячи, мусиқий драматург, дирижёр, педагог. Петербург консерваториясини тугатган (1865). Москва консерваториясида профессор (1866—78). Рус мусиқа жамияти Москва бўлимининг директори (1885-йилдан). 1887-йилдан Россия, шунингдек, Европа ва АҚШда гастролда бўлиб, асосан, ўз асарларига дирижёрлик қилган. Чайковский чуқур миллий, халқчил ва демократик услубдаги опера, балет, симфоник ва камер асарларнинг юксак намуналарини яратган. Унинг ижоди рус романси, халқ қўшиқлари ва романтизм даври оҳангларига асосланган ўзига хос мусиқа услуби билан ажралиб туради. Чайковский мусиқаси ниҳоятда таъсирчанлиги, ажойиб оҳангдорлиги, ёрқин ифодавий воситалари, жўшқин, ҳаяжонли куйларга бойлиги билан аҳамиятлидир. Ижодида ўта нозик рухжиfl жараёнлар билан бирга кўлами кенг — муҳаббат ва тақдир, ҳаёт ва ўлим, табиат каби мавзулар ўзининг юксак бадиий ифодасини топган. Чайковский турли жанрларда бой ижодий мерос қолдириб, 10 опера, 3 балет, 6 симфония, симфоник фантазия, увертюра ва сюиталар, 3 фортепиано ва 1 скрипка консертлари, диний мавзудаги хор асарлари, шунингдек, фортепиано, скрипка учун песалар ҳамда вокал мусиқанинг етук намуналарини яратган. Айниқса, 4—6 симфониялари (1877—1893), „Франческа да Римини“ (1876) ва „Ромео ва Жулегта“ (1869) симфоник увертюра—фантазиялар, „Италянча капричио“ (1880), скрипка (1878) ва 1фортепиано (1875) консертлари, „Евгений Онегин“ (1878), „Қарға моткаси“ (1890), „Иоланта“ (1891) опералари, „Оққуш кўли“ (1876), „Уйқудаги гўзал“ (1889), „Шчелкунчик“ (1892) балетлари жаҳон симфонизма чўққилари ҳисобланади. Гармониядан рус тилида биринчи дарелик („Гармонияни амалий ўрганиш бўйича қўлланма“, 1872) муаллифи. Чайковскийнинг барча асарлари нашр этилган (Полное собрание сочинений, т. 1—63, М., 1940—90). Воткинск шаҳрида мемориал музейи (1894-йилдан) ва Клин (1940) шаҳрида Чайковский уй музейи бор. 1893- йил 25 - октабрда петербургда вафот этган
| Пётр Илич Чайковский |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |