Qashqadaryo (shaharcha)
Қашқадарё (эски номи Шайхоли қишлоғи) — Қашқадарё вилоятидаги шаҳарча (1978-йилдан). Транспорт йўли чорраҳаси. Вилоят маркази (Қарши шаҳри) дан 24 км шимолида. Аҳолиси 6 минг киши (2003). Қашқадарёда ун, гўшт, қурилиш материаллари комбинатлари, қурилиш ташкилотлари, асфалт-бетон, керамика-дренаж қувурлари ишлаб чиқариш корхоналари, пиво заводлари, автокорхона, нефт базаси, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, касб-ҳунар коллежи фаолият кўрсатади. Умумий таълим мактаблари, кутубхона, маданият уйи, тиббий муассасалар бор[1].
Манбалар
- ↑ „Қашқадарё“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 7-жилд (Парчин — Солиқ). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004 — 704-бет.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |