Қишки Олимпиада — спортнинг қишки турлари бўйича жаҳон миқёсида ўтказиладиган туркум мусобақалар. 1924-йилдан Халқаро олимпиада қўмитаси томонидан ҳар 4 йилда ўтказилади (1940, 1944-йилларда ўтказилмаган). 1908-1920-йилларда муз устида фигурали учиш, 1920-йилда шайбали хоккей Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Қишки Олимпиада биатлон, бобслей, кёрлинг, конкида учиш (500 м дан 10000 м гача пойга, муз устида фигурали учиш), чана спорти, чанғи спорти, шайбали хоккей бўйича мусобақалар уюштирилади.

Қишки Олимпиада ўтказилган йиллар ва жойлар

Қишки Олимпиада ўтказилган жойлар. Яшил билан бир, кўк билан эса бир неча марта қишки Олимпиадага мезбонлик қилган мамлакатлар кўрсатилган.

Ўзбекистон спортчилари Қишки Олимпиадаларда 1994-йилдан иштирок этиб келади. Лина Черязова, Сергей Бренер (фристайл), Татяна Малинина (муз устида фигурали учиш), Комил ва Элмира Урумбоевлар (чанғи спорти) каби спортчилар Қишки Олимпиадаларда муваффақиятли қатнашган.

Ҳаволалар