Qobiljon Obidov
Обидов Қобилжон Ғафурович (1951-йил 20-апрел, Қўрғонтепа тумани, Хонобод қишлоғи) ўзбек давлат арбоби. 1993—1996-йилларда ҳамда 1997—2004-йилларда Андижон вилояти ҳокими, Ўзбекистон Қаҳрамони.
| Қобилжон Обидов | |
|---|---|
| Файл:Қобилжон Обидов.жпг | |
|
Мансаб даври 1997-йил – 2004-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Ўткир Султонов Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Машариф Юсупов |
| Вориси | Саъдулла Бегалиев |
|
Мансаб даври 1993-йил – 1996-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Абдулҳошим Муталов Ўткир Султонов |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Қаюм Холмирзаев |
| Вориси | Машариф Юсупов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1951-йил 20-апрел Қўрғонтепа тумани, Андижон вилояти, ЎзССР |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Обидов Қобилжон Ғафурович (1951-йил 20-апрелда, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, Хонобод қишлоғи)да туғилган. 1972-йилда Андижон пахтачилик институтининг Гидромелиорация факултетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
Обидов Қобилжон иш фаолиятини Андижон сув иншоотлари қурилиш трести учинчи қурилиш-монтаж бошқармаси устачилигидан бошлаган. 1972—1975-йилларда Андижон сув иншоотлари қурилиш трести 3-қурилиш-монтаж бошқармасида уста, прораб, ёрдамчи корхоналар бошқармаси бошлиғи, 1975—1986-йилларда трест ишлаб чиқариш ва технологик жамлаштириш бошкармасининг бош муҳандиси, бошлиғи, 1987—1988-йилларда Андижон сув қурилиш трестининг бошқарувчиси, Андижон сув қурилишмонтаж ишлаб чиқариш бирлашмаси бошлиғи вазифаларида ишлаган. 1988—1992-йилларда Марҳамат тумани ижроия қўмитаси раиси, туман партия қўмитаси 1-котиби, туман ҳокими сифатида туманга раҳбарлик қилган, 1992—1993-йилларда Андижон шаҳрини бошқарган. 1993—1996-йилларда Андижон вилояти ҳокими[1], 1996—1997-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари[2], 1997—2004-йилларда Андижон вилояти ҳокими[3] вазифаларида фаолият юритган. 1990—1994-йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши, 1994-йилдан 2004-йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгаш депутати сифатида ҳам фаоллик кўрсатган. У 2018-йилдан буён Андижон вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасини бошқариб келмоқда [4].
Обидов раҳбарлигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим ютуқларга эришилди, ғўза ва буғдой етиштиришда янги технологиялар (жумладан, ғўзани плёнка остига экиш) жорий қилинди ва уларнинг ҳосилдорлиги кескин ошди, янги саноат корхоналари, спорт иншоотлари барпо этилди, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш ва фаровонлигини оширишда муҳим ишлар олиб борилди. Андижон вилоятида тўпланган илғор ишлаб чиқариш тажрибалари мамлакат миқёсида оммалаштирилди.
Мукофотлари
Обидов 1995-йилда „Меҳнат шуҳрати“ ордени[5], 1998-йилда эса „Ўзбекистон Қаҳрамони“[6] унвони билан мукофотланган. Бироқ 2004-йилда унинг унвони номаълум сабабларга кўра қайтариб олинган. Хорижий оммавий ахборот воситаларида унвон унинг ўғли билан боғлиқ жиноят иши ортидан қайтариб олингани таъкидланади.
Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида унга Шавкат Мирзиёев фармони билан „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони ҳамда „Олтин юлдуз“ медали қайтариб берилди.
Манбалар
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1993-йил 9-феврал сони "Қ.Обидовни Андижон вилояти ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида" Қаралган сана=14.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-август.
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1996-йил 30-октябр сони "Қ.Обидовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида" Қаралган сана=14.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-август.
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2004-йил 26-май сони "Қ.Обидовни Андижон вилояти ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида" Қаралган сана=14.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-август.
- ↑ „Андижон давлат о'рмон хо'жалиги Қаралган сана=14.08.2024“ (урмон.гов.уз).[сайт ишламайди]
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг тўрт йиллиги муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармони Қаралган сана=14.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-август.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида"ги фармони Қаралган сана=14.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-август.
