Қоровулбозор тумани — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоятидаги туман.

Қоровулбозор тумани
Караулбазарский район



туман
Таркибида Бухоро вилояти
Маъмурий маркази Қоровулбозор
Асос солинган санаси 1993
Ҳоким Остонов Акмал Анварович[1]
Расмий тиллар Ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5
Харитада
Qorovulbozor tumani xaritada

1993-йил 12 январда ташкил этилган[2][3]. Жанубидан Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани, ғарбдан Олот, шимолидан Бухоро тумани, шарқдан Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани билан чегарадош. Транспорт йўли стансияси. Майдони 2,2 минг км2[4]. Аҳолиси 19,100 киши (2021)[5]. Туманда 1 шаҳар (Қоровулбозор), 3 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бўзачи, Жарқоқ, Навбаҳор) бор[6]. Туман маркази — Қоровулбозор шаҳри[7].

Маъмурий-ҳудудий тузилиши

Қоровулбозор шаҳри, нефтчилар шаҳарчаси, Бўзачи, Қўриқтепа, Жарқоқ, Ноғоратепа, Тошқудуқ, Сардоба қишлоқларида аҳолининг асосий қисми яшайди. Миллий таркибга кўра туман аҳолиси 15 га яқин миллат ва элат вакилларидан ташкил топган. Ўзбек, қозоқ, туркман, рус, татар, яҳудий, тожик, озарбайжон, арман, белорус, украин ва бошқа миллат вакилларидан иборат. Шаҳар аҳолиси 73 фоиз, қишлоқ аҳолиси 27 фоизни ташкил қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини — 3 та (Чўлқувар, Тинчлик, Имом Бухорий). Қишлоқ фуқаролар йиғини — 4 та (Бўзачи, Бўстон, Навбаҳор, Жарқоқ). Туманда 800 дан ортиқ юридик мақомга эга корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субектлари фаолият кўрсатмоқда. (2013-йил ҳолати бўйича)

Табиати

Қоровулбозор тумани релефи, асосан, текислик бўлиб, адир, қир ва қумли чўл, барханлар, тақир, шўрхоклардан иборат. Тупроқлари ўтлоқи бўз, қумоқ бўз, чўл қумли, сур-қўнғир, тақир бўз тупроқлар. Жанубида шўрхоклар катта майдонни эгаллайди. Жарқоқ, Саритош, Сеталантепа платолари ҳудудида оч бўз тупроқлар тарқалган. Ер ости сизот сувлари ер юзасига анча яқин. Қоровулбозор тумани ҳудудида ташлама сувлардан Девхона, Хадича кўллари ҳосил бўлган. Тумандаги Саритош, Жарқоқ, Сеталантепа каби тектоник кичик бурмаларда газ ва нефт захиралари, қурилиш материаллари (гипс, оҳактош ва бошқалар) бор. Иқлими субтропик белгиларга хос чўл икдими. Январнинг ўртача температураси 0,2°, энг паст температура —22, —24°. Июлнинг ўртача температураси 29,3°. энг юқори температура 45, 46°. Вегетация даври 208 кун. Йиллик ёғин 150–155 мм. Ёввойи ўсимликлардан боялич, исириқ, коврак, янтоқ, шувоқ, сингрен, саксовул, қандим, ранг, қўнғирбош, ялтирбош ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тароқ бармоқли кўшоёқ, қар-соқ тулки, ингичка бармоқли юмрон-қозиқ, толай қуён, бўри, дашт тош-бақаси, малла юмронқозиқ, суғур, сассиқкўзан, қумсичқон, қум бўғма илони, чарх илон, чўл мушуги; қушлардан тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовуллар ва бошқа бор. Тумандаги хўжаликлар ерлари Аму — Бухоро машина каналидан сув оладиган Дўстлик ва Қоровулбозор магистрал каналларидан суғорилади.

Аҳолиси

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, рус, туркман, татар, озарбайжон, арман, белорус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 6,3 киши. шаҳар аҳолиси 9,5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 4,4 минг киши (2005).

Хўжалиги

Туман саноатининг ривожланиши Сеталантепа, Саритош, Ўртабулоқ, Кўкдумалоқ каби газ ва нефт конларининг очилиши билан боғлиқ. Туманда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, техник жиҳозларни йиғиш ва бутлаш бошқармаси, 2 автокорхона, қурилиш корхоналари, бир қанча аксиядорлик жамиятлари, МТП, нефт қуйиш тармоғи, деҳқон бозори, новвойхоналар бор. 7 ширкат, 2 ижара хўжалиги, 44 фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. 6,4 минг гектарда „Қоровулбозор“ ўрмон хўжалиги мавжуд. Бу ерда 20 хилга яқин мевали, маназарали ва ёғочбоп дарахтлар ўстирилади. Туманда жами 14,3 минг га ер суғорилади, шу жумладан, 6 минг га ерга пахта, 6,5 минг га ерга дон, шунингдек, сабзавот, полиз экинлари экилади. 10 га ер боғлар билан банд. Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида 4,2 минг қорамол (шу жумладан, 1,4 минг сигир), 6,8 минг қўй ва эчки, 7,2 минг парранда боқилади. Қоракўл териси тайёрланади.

Қишлоқ хўжалиги

Қоровулбозор туманининг умумий ер майдони 211063 гектар. Шундан 6132 га пахта, 6335 га ғалла, 64 га боғ-роғ, 230 га полиз ва сабзавотлар, 490 га турли экинлар экиладиган ерлар бўлиб, қолгани яйлов, ўрмонзорлардан иборат. Қишлоқ хўжалиги соҳасида 4000 га яқин киши меҳнат қилади. Фермерлар сони 130 та. 3 та муқобил машина трактор саройи, 3 сув истеъмолчилар уюшмаси, „Қишлоқхўжаликкимё“ туман флиали фаолият юритмоқда. Суғориш тармоқларининг узунлиги 552,4 км. Шундан ички хўжалик 486,2 км, қолгани хўжаликлараро суғориш тармоқларидир. „Шоҳруд—Дўстлик“ ирригация тармоқларитумандаги деҳқончилик хўжаликларида сув таъминотини назорат қилиб боради. Чорвачилик соҳасида 5000 қорамол, 80 мингдан ортиқ қўй-эчкилар, 8.4 минг парранда „Қоровулбозор“ қоракўлчилик ширкат хўжалиги, фермерлар ҳамда аҳоли қарамоғида мавжуд.

Таълим

7 умумий таълим мактаби (3,2 минг ўқувчи), болалар мусиқа, спорт мактаблари, бизнес мактаби, касб-ҳунар коллежи, 4 кутубхона, ёшлар маркази мажмуи бор[8].

Транспорти

Қоровулбозор туманида умумий фойдаланиш, йўловчи, юк ташувчи автомобил ҳамда темирйўл транспорти ривож топган. транспорт тармоғида банд бўлган ишчи ходимлар сони 100 нафардан ортиқ. Туман ҳудудидан ўтган темир йўл 1916-йилда қурилган. Бу ердан Когон, Қарши, Китоб, Ғузор, Термиз йўналишларида йўловчилар ташувчи поездлар ўтади. Ҳудуддаги автомобил йўлларининг узунлиги 300 км дан ортиқ. шу жумладан, халқаро аҳамиятдаги йўллар — 53 км. Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларини боғловчи асосий автомагистрал Қоровулбозор ҳудудидан ўтган. Қоровулбозор—Бухоро, Қоровулбозор — Ғиждувон, Қоровулбозор—Когон ҳамда маҳаллий йўналишларда автомобил қатнови йўлга қўйилган, бунда хусусий секторнинг улуши юқори.

Маданият ва спорт

Қоровулбозор туманида 3 та маданият саройи, маданият уйи, 4 кутубхона (умумий китоб фонди 18 минг) маданият ва истироҳат боғи, 3 клуб муассасаси, 27 та турли тўгараклар мавжуд. Ашула ва рақс, фолклор-этнографик дасталари мавжуд. „Гўзал“ спорт соғломлаштириш мажмуи, марказий стадион, теннис корти, „Делфин“ сузиш ҳавзаси ва бошқа спорт иншоотлари ишлаб турибди. туман марказий касалхонаси, марказии поликлиника, 3 қишлоқ врачлик пун-кти, 2 фелдшер-акушерлик пункти, тез тиббий ёрдам пункти, 15 соғломлаштириш пункти, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасаларда 43 врач, 180 ўрта тиббий ходим ишлайди. „Лола“ болалар санаторийси бор.

ҳудуддаги 2 та спорт-соғломлаштириш мажмуаларида 3 миндан ортиқ киши футбол, теннис, оғир атлетика, сузиш, баскетбол, воллейбол, бокс, кураш, бадиий гимнастикава спортнинг бошқа турлари билан шуғулланади. Вилоят чемпионатида иштирок этувчи „Нефтчи“ футбол жамоаси мавжуд.

Меъморий ёдгорликлардан Қоровулбозор ва Бўзачидаги қад. сардобалар (ХВИ аср) сақланган[9]. 1993-йилдан „Қоровулбозор тонги“ туман газ. нашр этилади.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳокимлиги[сайт ишламайди]
  2. ↑ Всемирний исторический проэкт (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-31 санасида архивланган) Андоза:Архивировано
  3. ↑ Постановление Президиума Верховного Совета Республики Узбекистан от 12 январ 1993 года № 778-ХИИ «Об образовании Караулбазарского района в составе Бухарской области»
  4. ↑ „Бухоро вилоятининг ма'мурий-ҳудудий бо'линиши“ [Административе-территориал дивисион оф тҳе Букҳара Регион] (уз). Букҳара регионал департмент оф статистиcс.
  5. ↑ Урбан анд рурал популатион бй регион, Букҳара регионал департмент оф статистиcс (ўзбекча).
  6. ↑ СОАТО Система обозначений административно-территориалних образований Андоза:Архивировано
  7. ↑ „Cлассифиcатион сйстем оф территориал униц оф тҳе Републиc оф Узбекистан“ (уз, ру). Тҳе Стате Cоммиттеэ оф тҳе Републиc оф Узбекистан он статистиcс (2020-йил 1-июл).
  8. ↑ Б. Солиев. Қоровулбозор тумани: о'тмиш, бугун ва келажак чорраҳасида. Тошкент: Тафаккур, 2013 — 98-бет. ИСБН 978-9943-24-046-9.. 
  9. ↑ „Постановление Кабинета Министров Узбекистан «Об утверждении Национального перечня объектов недвижимости материального культурного наследия»“. Лех.уз. 2020-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-феврал.