Qozon
Қозон (татарча: Казан, Қазан) — Россия Федерацияси таркибидаги шаҳар, Татаристон Республикасининг пойтахти, Волга дарёсининг сўл қирғоғидаг йирик порт шаҳар. Россиянинг иқтисодий, сиёсий, илмий, маданий марказларидан бири. Волга дарёси чап соҳилида. Йирик дарё порти. Қозон стансияси. Автомобил йўллари чорраҳаси. Аэропорт бор. Аҳолиси 1105,3 минг киши (2002). 5 маъмурий туманга бўлинган.
Қозон татарча: Казан | |
|---|---|
| Шаҳар, Татаристоннинг пойтахти | |
|
| |
| 55°47′27″Н 49°06′52″Э / 55.79083°Н 49.11444°Э | |
| Мамлакат | Россия |
| {{{минтақа_тури}}} | Татаристон Республикаси |
| Шаҳарий округ | Қозон |
| Ички бўлиниши | шаҳарда 7-та туман |
| Ҳукумат | |
| Илсур Раисович Мецҳин | |
| Асос солинган | 1005 |
| Илк эслатилиши | 1391 |
| Майдон | 425.3 км2 (164.2 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 60 м |
| Аҳолиси (#Н/Д[2]) |
|
| Зичлиги | 1915 киши/км2 |
| Конфессиявий таркиб | мусулмонлар, православнийлар и др. |
| Этнохороним | қозонлик, қозонликлар |
| Телефон коди | 843 |
| Почта индекс(лар)и | 420ххх |
| Автомобил коди | 16, 116, 716 |
| [[]] | 92401 |
|
| |

Қозонга 1-минг йиллик охирида Қозон дарёсининг ўрта оқимида булғорлар асос солган. 1399-йилда Москва князи Юрий Дмитриевич қўшинлари томонидан Қозон вайрон қилинди ва 30 — 40 йилдан сўнг қайта тикланди. Кейинчалик шаҳар ўрнида Кремл қурилди. ХВ асрдан Ўрта Волга бўйининг йирик иқтисодий ва савдо маркази, 1438-йилдан Қозон хонлигининг пойтахти. 1552-йилда рус подшоси Иван Грозний қўшинлари томонидан босиб олинган. 1708-йил дан Қозон губерняси маркази. ХИХ асрда Қозонда саноат корхоналари пайдо бўла бошлади. 1804-йилда университет очилди. қ. 1920—90 йилларда Татаристон АССР пойтахти.
Машинасозлик (авиасозлик, мотор-созлик, „Теплоконтрол“, вакуум техникаси ишлаб чиқариш бирлашмалари; компрессор, электрон-ҳисоблаш техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқалар) ва металлсозлик, кимё ва нефт кимёси („Казан-оргсинтез“, „Тасма“, кимё-фармацевтика корхоналари; синтетик каучук, уй-рўзғор кимёси маҳсулотлари ва бошқалар), енгил (мўйна, кўн-тери маҳсулотлари ва бошқалар), озиқ-овқат саноатлари ривожланган. 11 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет, консерватория), 6 театр (опера ва балет театри ва бошқалар), 8 музей (Татаристон Республикаси, тасвирий санъат, М.Горкий номидаги музейлар ва бошқалар) бор. Шаҳарда меъморий ёдгорликлардан Кремл ва ёдгорликлар мажмуаси (ХВИ—ХВИИИ асрлар), шу жумладан, Суюмбека минораси (ХВИИ—ХВИИИ аср бошлари), Петропавловск собори (ХВИИИ аср, ҳозирги собор биноси — планетарий), Маржоний масжиди (ХВИИИ аср), губернатор саройи (ХИХ аср), қозон университети мажмуаси (ХИХ аср, классицизм услубида қурилган) сақланган. Қозонда шаҳарнинг бунёд этилганига 1000-йил тўлганлиги муносабати билан бир йўла 5 минг киши намоз ўқийдиган тўрт минорали Қул Шариф жоме масжиди ўз ўрнида қайта тикланди. Европада энг катта бўлган бу масжид 1552-йил Иван Грозний Қозонни босиб олган вақтда бутунлай бузиб ташланган эди.
Қозон Кремли ЙУНЕСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган (2000). 2005-йил Қозоннинг 1000-йиллиги нишонланди. Метрополитен ишга туширилди.
Тарихи
Волга Булг'орияси чегарасида қал’а сифатида қурилган. ХИИИ—ХИВ асрларда Қозон Олтин Ўрда таркибидаги муҳим савдо ва сиёсий марказ бўлган. 1438-йилдан бошла Қозон хонлигининг пойтахтига айланган. Шаҳар номининг маъноси келиб чиқиши ҳақида турли хил фикрлар бор.
- 1408 — йилда Қозон ўз танга пулларинин зарб қила бошлади.
- 1552 — Иван Грознийнинг юрушидан сўнг Қозон хонлиги Россия таркибига қўшиб олинди.
- 1708 — йилдан бошлаб Қозон губерниясининг маркази.
- 1920 — йилда Татар АССР пойтахтига айланди.
- 1990 — йилдан бошлаб Татаристон Республикасининг пойтахтига айланди.
- 2005 — йилда шаҳарнинг минг йиллиги нишонлаши сабабли Қозон метрополитени ишга туширилди.
Манбалар
| Викиомборда „Қозон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ↑ Қозон > Данные не обнаружены. Возможно страница переименовывалась. Проверьте справочникКатегория:Википедия:Статьи с неправильными параметрами шаблона Население
- ↑ Қозон > Данные не обнаружены. Возможно страница переименовывалась. Проверьте справочникКатегория:Википедия:Статьи с неправильными параметрами шаблона Население
- ↑ [1]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |