Qutayba ibn Tugʻshoda
Қутайба Ибн Туғшода (ВИИИ аср, бухоро) — бухорхудот (738—753). Қ. ибн Т.нинг отаси Туғшода 32 йил Бухорода бухорхудот лавозимида турган. Туғшода мусулмон бўлгандан сўнг туғилган ўғлига Қутайба ибн Муслим шарафига Қутайба деб исм қўйган. Ту-шода араблар томонидан Самарқандда ўлдирилгач, Бухоро тахтига унинг ўғли Қ. ибн Т. ўтирган (738). Наршахийнинг ёзишича, Қ. ибн Т. Шарик кўзғолонини бостиришда араб лашкарбошиси Зиёд ибн Солиҳга ёрдам берган. Бироқ Қ. ибн Т. кейинчалик арабларга қарши кураш эълон қилгач, Хуросон ва Мовароуннаҳр ноиби Абу Муслим томонидан ўзи, биродари, оила аъзолари ва тарафдорлари билан бирга ўлдирилган (753).
Қ. ибн Т.нинг ўлимидан кейин унинг бошқа биродарлари Сукон ибн Туғшода ва Бунёт ибн Туцҳода Бухорога бухорхудот (подшоҳ) бўлганлар.
Манба: Наршахий, Бухоро тарихи. Т., 1966.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |