Qutuz
Сайфиддин Қутуз (арабча: سيف الدين قطزقطز), шунингдек, Кутуз, Котуз[1] ва тўлиқ исми Ал-Малик ал-Музаффар Сайф ад-Дин Қутуз ( الملك المظفر سيف الدين قطز), ҳарбий бошлиқ ва Мисрдаги туркий Мамлук султонларининг учинчиси ёки тўртинчиси[шарҳ 1][2] бўлган[3][4][5]. У 1221-йил 2-ноябрда туғилган, 1260-йил 24-октабрда вафот этган ва 1259-йилдан 1260-йилда ўлдирилгунига қадар бир йилдан камроқ вақт мобайнида Султон сифатида ҳукмронлик қилди, лекин йигирма йил давомида амалда ҳукмдор бўлиб хизмат қилди.
| Сайфиддин Қутуз | |
|---|---|
Ал-Малик ал-Музаффар Сайфиддин Қутуз | |
|
Қоҳирадаги Қутуз бюсти | |
| Миср султони | |
|
Мансаб даври 1259-йил 12-ноябр – 1260-йил 24-октябр | |
| Ўтмишдоши | Ал-Мансур Али |
| Вориси | Бейбарс |
| Сурия султони | |
|
Мансаб даври 1260-йил сентябр – 1260-йил 24-октябр | |
| Султон ноиби | |
|
Мансаб даври х – 1259-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Маҳмуд ибн Мамдуд 1221-йил 2-ноябр Хоразм |
| Вафоти |
24-октябр 1260-йил (38 ёшда) Ал-Солиҳия, Мамлуклар давлати |
| Миллати | Туркий |
| Онаси | Хонсултон |
| Отаси | Маҳмуд ибн Носириддин Маликшоҳ |
| Қариндошлари | Жалолиддин Мангуберди Муҳаммад Хоразмшоҳ |
Дастлаб у Мисрга қулликка сотилган ва 20 йил давомида Султон ноиби даражасига кўтарилиб, тахт ортидаги кучга айланди. У 1249—50 йилларда Мисрга бостириб кирган Еттинчи Салиб юришларини мағлуб этишда кўзга кўринган эди. 1259-йилда Миср мўғуллар томонидан таҳдид қилинганда, у ҳарбий жиҳатдан етакчиликни ўз қўлига олди ва кейин ҳукмронлик қилаётган 15 ёшли султон Ал-Мансур Алини тахтдан ағдарди. Сурия ва Бағдоддаги исломий куч марказлари мўғуллар томонидан босиб олинди ва Исломий кучларнинг маркази Мисрга кўчирилди ва бу мўғулларнинг навбатдаги нишонига айланди. Қутуз Мисрнинг азалий душмани салибчилар билан шартнома тузиб, мўғулларга қарши чиқиш учун шимолда Миср мамлук қўшинини бошқарган.
Айн-Жалут жанги 1260-йил 3-сентябрда Жалиланинг жануби-шарқий қисмида Миср мамлуклар қўшини билан мўғуллар ўртасида бўлиб ўтган. Мўғуллар Қутуз қўшинлари томонидан қаттиқ мағлубиятга учради, бу тарихий бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Қутуз Қоҳирага зафарли қайтиш пайтида Мамлуклар етакчиси Бейбарс томонидан ўлдирилди. Қутузнинг салтанати қисқа бўлса-да, у ислом оламидаги машҳур Мамлук султонларидан бири бўлиб, ислом тарихида юксак мавқега эга бўлди[6].
Таржимайи ҳоли
Қутуз Форсдан келган туркий шаҳзода эди[7][8][9]. Хоразмшоҳлар салтанати қулаши даврида мўғуллар томонидан асирга олинган тах. 1231-йилда у Суриянинг Дамашқ шаҳрига олиб кетилган ва у ерда Мисрлик қул савдогарига сотилган ва кейин уни Қоҳирадаги Мамлук султони Айбакга сотишган. Баъзи манбаларга кўра, Қутуз ўзининг асл исми Маҳмуд ибн Мамдуд бўлиб, Хоразмшоҳлар Империяси ҳукмдори Аловуддин Муҳаммад ИИ авлодидан бўлганини таъкидланган[10].

У Султон Айбакнинг[11] энг кўзга кўринган Муизи мамлукига айланди ва 1253-йилда Султон ноиби бўлди. Айбак 1257- йилда ўлдирилган ва Қутуз Айбакнинг ўғли Ал-Мансур Алининг султон ноиби бўлиб қолган. Қутуз Мамлуклар қўшинига бошчилик қилади ва Айбакнинг беваси Шажар ал-Дуррни ҳибсга олган ва Ал-Мансур Алини Мисрнинг янги султони этиб тайинлаган[11]. 1257-йил ноябр ва 1258-йил апрел ойларида у Баҳрийя мамлуклари[шарҳ 2] томонидан қўллаб-қувватланган ва Шаҳрзурия курдларини ўз ичига олган Ал-Каракнинг Ал-Малик ал-Муғиз[шарҳ 3] бошчилигидаги кучларнинг босқинларини мағлуб этди[12][шарҳ 4][13]. Босқинлар Ал-Каракдаги Баҳрийя Мамлуклари ўртасида низога сабаб бўлди, чунки уларнинг баъзилари Мисрдаги ўз издошларини қўллаб-қувватламоқчи эди[шарҳ 5].
1258-йил февралда мўғул қўшини Бағдодни талон-торож қилди, унинг аҳолисини қирғин қилди ва Аббосий халифаси Ал-Мустаъсимни ўлдирди. Кейин улар Ҳулокудан таҳдидли хат олган Айюбийлар шоҳи Ан-Носир Юсуф томонидан бошқариладиган Сурия томон юрди[шарҳ 6][14]. Султон ноиби Қутуз ва Миср амирлари Ан-Носир Юсуфнинг Мисрдан зудлик билан ёрдам сўраб мурожаат қилган хабаридан хавотирга тушишди. Қутуз 15 ёшли султон Ал-Мансур Алининг саройига йиғилган амирларга вазият оғирлиги учун Мисрда мўғулларга қарши кураша оладиган кучли ва қобилиятли султон бўлиши кераклигини айтди. 1259-йил 12-ноябрда Ал-Мансур Али Қутуз томонидан тахтдан туширилди. Қутуз янги султон бўлгач, амирларга мўғуллар устидан ғалаба қозонганидан сўнг бошқа исталган султонни тахтга ўтиришига ваъда берди[15].
Қутуз амир Форис ад-Дин Ақтай ал-Мостаребни[шарҳ 7] Миср қўшинининг отабеги сифатида сақлаб қолди ва жангга тайёргарлик кўра бошлади[15].
Мўғул босқини

Ҳулоку ва унинг қўшинлари Дамашққа томон йўл олдилар, у ерда Сурия амирларининг бир қисми Ан-Носир Юсуфга таслим бўлишни ва ўзларини ва Сурияни қутқариш учун энг яхши ечим сифатида Ҳулокуга бўйсунишни таклиф қилишди. Йиғилишда ҳозир бўлган Мамлук Бейбарс бу таклифдан норози бўлди ва мамлуклар ўша кечада Ан-Носир Юсуфни ўлдиришга қарор қилишди. Аммо у акаси билан Дамашқ қалъасига қочишга муваффақ бўлди. Кейин Бейбарс ва Мамлуклар Сурияни тарк этиб, Мисрга йўл олишди ва у ерда уларни Султон Қутуз илиқ кутиб олди ве Бейбарсга Қалюб шаҳрини ҳадя қилди[шарҳ 8][16][17]. Ан-Носир Юсуф мўғул қўшини Ҳалабга яқинлашаётганини эшитиб, хотини, ўғли ва бойлигини Мисрга жўнатади. Дамашқ ва Суриянинг бошқа шаҳарлари аҳолиси қочиб кета бошлайди[17]. Мўғуллар Ҳалабни етти кун қамал қилгандан сўнг уни талон-торож қилиб, аҳолисини қирғин қилишди. Ан-Носир Юсуф Ҳалабнинг қулаганини эшитгач, Дамашқни қолган аҳолиси билан ҳимоясиз қолдириб, Мисрга қочди, лекин Қутуз уни Мисрга киришига рухсат бермади. Шундай қилиб, Ан-Носир Юсуф Миср чегарасида қолди, амирлари эса уни тарк этиб, чўлга томон кетишди. Султон Қутуз ан-Носир Юсуфнинг хотини ва хизматкорлари билан Мисрга юборилган тақинчоқлари ва пулларини тортиб олишни буюрди. Ҳалаб мўғуллар қўлига ўтганидан 16 кун ўтиб Дамашқ жангсиз таслим бўлди. Ан-Носир Юсуф мамлуклар томонидан асирга олинади ва Ҳулокуга юборилади[18][шарҳ 9].
Сурия ва Бағдоддаги исломий куч марказларининг забт этилиши билан Ислом империясининг маркази Мисрга ўтди ва Миср Ҳулокунинг навбатдаги нишонига айланди. Ҳулоку Қоҳирага таҳдидли мактуб билан хабарчилар юбориб, Қутузни таслим бўлишга ва мўғулларга бўйсунишга ундайди[шарҳ 10][19][20][21][22]. Қутуз жавоб сифатида элчиларни қатл эттирди. Элчиларнинг бошлари Қоҳирадаги Боб Зувейла дарвозасига осилди[23][15]. Кейин Қутуз мўғулларнинг ҳужумини кутиш ўрнига уларни Мисрдан узоқроққа кеткизиш учун қўшин йиғишга қарор қилди[24][25]. Бошқалар эса ҳудуддан қочиб кетишган эди. Мисрда яшовчи марокашликлар ғарбга, яманликлар эса Яман ва Ҳижозга қочиб кетишди[24].
Қутуз Ас-Солиҳияга[26][шарҳ 11] бориб, мўғулларга қачон ҳужум қилишни ҳал қилиш учун қўмондонлари ва амирларини йиғди. Аммо амирлар қўрқоқлик кўрсатдилар. Қутуз уларни ўзига қўшилишлари учун уялтирди ва шундай деди: „Эй мусулмонларнинг амирлари, сизлар бир қанча вақтдан бери мамлакат хазинаси билан озиқланасизлар ва босқинни ёмон кўрасизлар. Мен ёлғиз бораман, ким менга қўшилишни хоҳласа, шундай қилсин, ким менга қўшилишни хоҳламаса уйига қайцин, лекин қўшилмаса, аёлларимизни ҳимоя қилмаслик гуноҳини ўз зиммаларига олади“[25].
Қутуз Бейбарсга Ғазога у ердаги кичик мўғул гарнизонини кузатиш учун қўшин олиб боришни буюрди, Бейбарс уларни осонгина мағлуб этди[15]. Ғазода бир кун ўтказгандан сўнг, Қутуз ўз қўшинини қирғоқ бўйлаб Қуддусдаги Салибчилар давлатининг қолдиғи бўлган Акре шаҳрига олиб борди. Салибчилар мамлукларнинг анъанавий душманлари бўлиб, мўғуллар уларга Франк-мўғул иттифоқини тузиш ҳақида мурожаат қилишган. Бироқ, ўшанда салибчилар мўғулларни энг катта хавф деб билишди. Қутуз салибчиларга билан мўғулларга қарши ҳарбий иттифоқ тузишни таклиф қилди, бироқ салибчилар икки куч ўртасида бетараф бўлишни афзал кўрдилар. Бироқ, улар Қутуз ва унинг қўшинларига салибчилар ҳудуди бўйлаб бемалол фойдаланишларига ва салибчиларнинг қал’аси Акре яқинида қайта таъминот учун қароргоҳ қуришларига рухсат беришди. Қутуз ва унинг қўшини у ерда уч кун қолиб[27], мўғуллар Иордан дарёсидан ўтганини эшитгани заҳоти, Қутуз ва Бейбарс ўз қўшинларини Айн-Жалутга мўғулларни кутиб олиш учун бошлаб келишди[28].
Айн-Жалут жанги

1260-йил 3-сентабрда бўлиб ўтган Айн-Жалут жанги тарихдаги энг муҳим жанглардан бири ва бурилиш нуқтаси бўлди. 1250-йилда, Айн-Жалут жангидан атиги ўн йил олдин, худди шу Баҳрийя Мамлуклари (Қутуз, Бейбарс ва Қалавун) Мисрни Франсия қироли Людовик ИХнинг Еттинчи Салиб юришига қарши бошқарган. Айн-Жалутдаги мўғул қўшинига туркий найман қабиласидан бўлган несториян насроний Китбуқа бошчилик қилади ва Киликия Арманистонининг насроний шоҳи ва Антиохия насроний шаҳзодаси ҳамроҳлик қилади[29]. Хоразм, Бағдод ва Сурия қулагандан сўнг, Миср Яқин Шарқдаги Исломнинг сўнгги қалъаси бўлиб қолди ва Левант қирғоқлари бўйлаб салибчиларга тегишли соҳилларининг мавжудлиги Ислом олами учун жиддий хавф туғдираётган эди[30]. Ислом олами ва Христиан ғарбининг келажаги Ўрта асрларнинг энг қудратли икки жангчилари ҳисобланган ва баъзи христиан салибчилар томонидан қўллаб қувватланган мамлуклар ва мўғуллар ўртасида бўлган айнан ушбу жангга боғлиқ эди[31].
Айн-Жалутда Қутуз бошчилигидаги Миср қўшинининг авангардини тезкор қўмондон сифатида танилган Бейбарс бошчилик қилди[32]ва унинг мўғул қўшинига қарши қўллаган ҳарбий ҳийла-найранглари муваффақият олиб келди. Мисрликлар дастлаб мўғуллар ҳужумига қарши тура олмадилар ва қўшинларининг чап қаноти қаттиқ шикастланганидан сўнг тарқалиб кетишди, лекин Қутуз ўрнидан туриб, дубулғасини осмонга улоқтириб, „Эй Ислом“ деб бақирди ва ўзининг зарар кўрган бўлинмаси томонга ўтиб ҳужумни давом этади[33][28][24]. Мўғуллар Қутуз қўшинидан ҳужумидан ортга чекинишди ва Байт-Шеан яқинига қочишди аммо улар бирлашишга муваффақ бўлдилар ва ортга қайтиб, жанг майдонида муваффақиятли қарши ҳужум қилишди. Қутуз уч марта баланд овозда: „Эй Ислом! Ё Аллоҳ қулинг Қутузга мўғуллар устидан ғалаба қозонишни насиб эт“ деб бақирди[33]. Мўғуллар насроний ва мусулмон иттифоқчилари билан[34] Қутуз армияси томонидан буткул мағлуб этилди ва Сурияга қочишди ҳамда у ерда маҳаллий аҳоли томонидан таланди[24][35]. Қутуз аскарлари ўлжа йиғаётган пайтида ерни ўпди ва намоз ўқиди. Мўғул қўшини қўмондони Китбуқа ўлдирилди ва унинг боши Қоҳирага юборилди[33].
Бу мўғулларнинг ислом оламига ҳужум қилганидан кейинги биринчи мағлубияти эди. Улар бутун шимолий Левантдан сўнг эса Дамашқдан қочишди[33]. Қутуз мўғулларни йўқ қилишни ниҳоясига етказиш мақсадида қўшини билан Дамашққа кириб, қолган мўғулларни йўқ қилиш учун Бейбарсни Ҳомсга юборди. Қутуз томонидан Дамашқдаги султон ноиби этиб Алам ад Дин Сонжар, Ҳалаб амирлиги эса Ал-Малик ал-Саид Алаъад-Динга берилди[33] ва Қутуз томонидан янги Аббосий халифаси тайинланиши арафасида эди[шарҳ 12][36]. Левантдан Миср чегарасигача ва Фурот дарёсигача бўлган барча ҳудудлар мўғуллардан озод қилинди. Бу ғалабадан сўнг мамлуклар ўз ҳукмронлигини Левантгача кенгайтирдилар ва Айюбийлар ва бошқалар томонидан қонуний ҳукмдорлар сифатида тан олинди[37]. Ҳулоку мўғул қўшинларининг мағлубиятини эшитгач, Табриз яқинида Ан-Носир Юсуфни қатл қилди[шарҳ 13][38]. Аммо Ҳулоку Мамлуклар султонлигига рахна солиб турарди, лекин тез орада Евросиё даштлари ғарбининг ярмини эгаллаган ва исломни қабул қилган Олтин Ўрда мўғуллари билан жиддий тўқнашувларга дучор бўлди(қаранг Берка-Ҳулоку уруши). Ҳулоку 1265-йилда вафот этди. У ҳеч қачон мўғулларнинг Айн-Жалутдаги мағлубияти учун қасос олмади[39].
Айн-Жалут жанги, шунингдек, портловчи қўл тўплари (арабчада мидфа) ишлатилган энг қадимги жанг бўлганлиги билан ҳам эътиборлидир. Бу портловчи моддалар мўғул отлари ва отлиқ қўшинларини қўрқитиш ва уларнинг сафларида тартибсизликлар келтириб чиқариш учун Мисрлик мамлуклар томонидан ишлатилган. Ушбу тўпларнинг портловчи порох таркиби кейинчалик ХИВ аср бошларида араб кимёвий ва ҳарбий қўлланмаларида тасвирланган[40][41].
Суиқасд
Қутуз Қоҳирага қайтиб кетаётиб, Солиҳиядаги ов экспедицияси пайтида ўлдирилди[42]. Ҳам замонавий, ҳам ўрта аср мусулмон тарихчиларининг берган маълумотларига қараганда, Бейбарс суиқасдда иштирок этган, Ал-Мақризийнинг фикрича, у ҳам Бейбарснинг алоқаси бор деб ҳисоблаган, Қутузни ҳақиқатда яксон қилган амирлар эса амир Бадр ад-Дин Бактут, амир Онс ва амир Баҳодир Ал-Муиззийлар деб таъкидладилаган[43]. Ғарб тарихчилари фитнага Бейбарсни ҳам қўшиб, унга бевосита суиқасдни амалга оширган деб ҳисоблашади[44]. Мамлуклар давридаги мусулмон йилномачилари Бейбарснинг мақсади Султон Айбак давридаги дўсти ва Баҳрийлар етакчиси Форис ад-Дин Ақтойнинг ўлдирилгани учун қасос олганлигини[45] ёки Қутузнинг Авн-Жалут жангидан олдин унга ваъда қилган Ҳалабни Мосул амири Ал-Малик ас-Саидга бергани сабаб бўлганини таъкидлаганлар[42][шарҳ 14]..
Қутуз дастлаб Ал-Қусайр шаҳрида дафн этилган, кейин Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги қабристонга қайта дафн этилган[46][47]. Бейбарс безатилган Қоҳирага қайтиб келди мўғуллар устидан қозонилган ғалабани нишонлаган[42] ва у ўзини янги султон деб эълон қилди. Қутузнинг жорий қилган уруш солиқларини бекор қилган Бейбарс тез орада халқнинг назарига тушди[48].
Тангалар

Қутуз тангаларида унинг исмлари ва унвонларидан бошқа ҳеч қандай ном йўқлиги учун ҳам Мамлук тангалари тарихида ноёб ҳисобланади: ал-Малик ал-Музафар Сайф ал-Доня ва ал-Дин ("Ғолиб подшоҳ, эътиқод ва ўткинчи дунё қиличиъъ) ва ал-Музафар Сайф ад-Дин („Иймоннинг ғолиб қиличи“)[49].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Энcйcлопаэдиа Исламиcа, „Баалбек“.
- ↑ Шайял, п. 115/вол. 2
- ↑ Ал-Мақризи, п. 507/вол. 1
- ↑ Маwсоа
- ↑ Ҳолт эт ал., п. 215
- ↑ Қасим, п. 24
- ↑ Cлот, Андрé. Л'Éгйпте дес Мамелоукс: Л'эмпире дес эсcлавес, 1250–1517 (фр). Парис: Перрин, 2009. ИСБН 978-2-262-03045-2. ОCЛC 912631823.
- ↑ Коперман, Казıм Яşар. Мıсıр Мемлüклери тариҳи: Султан ал-Малик ал-Му'айяд Şэйҳ ал-Маҳмûдô деври: (1412-1421) (тр). Анкара: Министрй оф Cултуре анд Тоурисм Публиcатионс, 1989. ИСБН 975-17-0489-8. ОCЛC 644353691.
- ↑ Йиğит, İсмаил. Мемлуклер 648-923/ 1250-1517 (тр). İстанбул: Кайıҳан Публиcатионс, 2008. ИСБН 978-605-5996-02-4. ОCЛC 949555454.
- ↑ Амитаи-Преисс, п. 35.
- ↑ 11,0 11,1 Қасим, п. 44
- ↑ Сеэ Ал-Мансур Али
- ↑ Ал-Мақризи, п. 500/вол. 1
- ↑ Ал-Мақризи, п. 506/вол. 1
- ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 Шайял, п. 122/вол. 2
- ↑ Қалюб он а Гоогле мап
- ↑ 17,0 17,1 Ал-Мақризи, п. 509/вол. 1
- ↑ Ал-Мақризи, п. 513/вол. 1
- ↑ Ал-Мақризи, пп. 515-516/вол. 1
- ↑ Ибн Айбак Ал-Дwедар, пп. 47-48
- ↑ Ал-Қалқашанди, пп. 63-64
- ↑ Қасим, п. 61
- ↑ Ал-Мақризи, пп. 514-515/вол. 1
- ↑ 24,0 24,1 24,2 24,3 Ибн Тагҳри, пп. 105-273/вол. 7 /Ал-Музафар Қутуз.
- ↑ 25,0 25,1 Ал-Мақризи, п. 515/вол. 1
- ↑ Ал-Салиҳийяҳ он а Гоогле мап
- ↑ Рилей-Смитҳ, п. 204.
- ↑ 28,0 28,1 Ал-Мақризи, п. 516/вол. 1
- ↑ Тойнбеэ, п. 449
- ↑ Тойнбеэ, п. 446
- ↑ Шайял, пп. 122-123, 126 /вол. 2
- ↑ Британниcа, п. 773/вол. 2
- ↑ 33,0 33,1 33,2 33,3 33,4 Шайял, п. 123/вол. 2
- ↑ Амитаи-Преисс пп. 39-45.
- ↑ Ал-Мақризи, п. 517/вол. 1
- ↑ Шайял, п. 132/вол. 2
- ↑ Шайял, пп. 123-124/вол. 2
- ↑ Ал-Мақризи, пп. 518-519
- ↑ Морган, Давид. Тҳе Монголс, 2нд, Малден, МА: Блаcкwелл, 2007. ИСБН 978-1-4051-3539-9. ОCЛC 70831115.
- ↑ Анcиэнт Дисcовериэс, Эписоде 12: Мачинес оф тҳе Эаст, Ҳисторй Чаннел, 2007 (Парт 4 анд Парт 5)
- ↑ Аҳмад Й Ҳассан. „Гунпоwдер Cомпоситион фор Роcкец анд Cаннон ин Арабиc Милитарй Треатисес Ин Тҳиртеэнтҳ анд Фоуртеэнтҳ Cентуриэс“. Ҳисторй оф Сcиэнcе анд Течнологй ин Ислам. 19-январ 2012-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 42,0 42,1 42,2 Шайял, п. 126/вол. 2
- ↑ Ал-Мақризи, п. 519/вол. 1.
- ↑ Сеэ Перрй (п. 150), Рилей-Смитҳ (п. 237, Байбарс … мурдеред Қутуз"), Амитаи-Преисс (п. 47, „а cонспираcй оф амирс, wҳич инcлудед Байбарс анд wас пробаблй ундер ҳис леадершип“), Ҳолт эт ал. (п. 215, Баибарс „cаме то поwер wитҳ [тҳе] региcиде [оф Қутуз] он ҳис cонсcиэнcе“), анд Цчанз.
- ↑ Сеэ Фарис ад-Дин Актаи
- ↑ Маwсоа, п. 764/вол. 24
- ↑ Ал-Мақризи, пп. 519-520/вол. 2
- ↑ Ал-Мақризи, п. 521/вол. 1
- ↑ Фаҳми, п. 88
Изоҳлар
- ↑ Баъзи тарихчилар Шажар ал-Дуррни Миср Мамлукларининг 1-султони деб ҳисоблашади. Шунинг учун Қутуз Мамлук султонларининг учинчиси эмас тўртинчиси эди.
- ↑ Султон Айбак ҳукмронлиги даврида Баҳрийя Мамлуклари бошлиғи Фарис ад-Дин Актаининг суиқасдидан сўнг Баҳрийя Мамлуклари Мисрни тарк этишди, аммо Айюбийлар султони Ан-Носир Юсуф билан тўқнашувдан сўнг улар Айюбийлар султони ҳудудига кирувчи Ал-Каракга кўчиб ўтишди.
- ↑ Ал-Малик ал-Мугҳитҳ Омар Бен ал-Адил ИИ Бен ал-Камил Муҳаммед (الملك المغيث عمر بن العادل الثانى بن الكامل محمد) Ал-Каракдаги Айюбийлар ҳукмдори эди. Султон Бейбарс ҳукмронлиги даврида Қоҳира қалъасида ўлдирилган.
- ↑ Шаҳрзурия Мўғуллар истилосидан кейин Месопотамияга қочган Курдлар эди. Иккинчи тўқнашувда Ал-Малик ал-Муғиз уларни чалғитди ва Миср томон юришди.
- ↑ Султон Айбак ҳукмронлиги даврида Баҳрийя Мамлуклари бошлиғи Фарис ад-Дин Актаининг суиқасдидан сўнг кўпгина Баҳрийя Мамлуклари Мисрни тарк этишди. Улар Рим Салжуқийлар салтанати, Ал-Карак ва Сурияда қолишди. Икки кўзга кўринган Мамлук етакчилари Бейбарс ал-Бурундуқтарий ва Қалавун ал-Алфий Сурияга, сўнгра Ал-Каракга бориб у ерда Айюбийлар ҳукмдори Ал-Малик ал-Мугизни Мисрга ҳужум қилишга кўндиришди. (Шунингдек Айбак, Ал-Мансур Али ва ан-Насир Юсуф)
- ↑ Бу хабар Ҳулокудан Ал-Малик ал-Азизнинг ўғли Ан-Носирга берилган. Унинг айрим қисмларида шундай дейилган: „Ҳалаб ҳукмдори Ал-Малик ан-Носир биладики, биз Худонинг бизга берган қиличининг қудрати билан Бағдодни забт этдик, саркардаларни ўлдирдик, биноларни вайрон қилдик ва одамларни асирга олдик. Бу хатни олганингда ўзингнинг одамларинг, рицарларинг ва бойлигинг билан Ернинг ҳукмдори қиролларнинг қиролига бўйин эгишинг лозим, шундан сўнг сизлар унинг ёвузлигидан омон қолиб яхшиликка эришасизлар“, „Левант савдогарлари ва бошқалар ўзларининг пуллари ва аёллари билан Мисрга қочиб кетишганини эшитдик. Агар улар тоғларга яширинишса биз тоғларни вайрон қиламиз, агар ерга беркинишса, ерни чўктирамиз. Қаер хавфсиз? Ҳеч ким қочиб қутулолмайди, чунки қуруқлик ҳам денгиз ҳам менга тегишли.Шерлар бизнинг қадр-қимматимиздан нафратландилар, шаҳзодалар ва вазирлар менинг қўлимда.“
- ↑ Унинг исмдоши ва замондоши Баҳрийя Мамлуклари бошлиғи ва Ал-Мансур Алининг отаси томонидан ўлдирилган Фарис ад-Дин Актай билан адаштирмаслик керак.
- ↑ Қалюб Қоҳира шимолидаги Қалюбия губернаторлигидаги шаҳар.
- ↑ Ан-Носир Юсуф, ўғли ва укаси Ғазода хизматчиларидан бири томонидан ўғирлаб кетилиб Ҳулокуга топширилган. Бошқа маълумотларга қараганда Ан-Носир Юсуф Китбуға томонидан ҳибсга олинган ва Ҳулокуга топширилган.
- ↑ "Шарқу Ғарбда подшоҳлар подшоҳи, қудратли Хондан: Ерни қўйган, осмонларни кўтарган, эй Худо, сенинг номинг билан. Бу юртга қиличимиздан қочган, унинг фаровонлигидан баҳраманд бўлган ва кейин ҳукмдорларини ўлдирган Мамлуклар наслидан бўлган ал-Малик ал-Музаффар Қутуз ва унинг Амирлари, унинг давлати ва шоҳлигининг халқи билиб қўйсин, Мисрда ва унга қўшни мамлакатларда биз Худонинг эр юзидаги қўшинимиз. У бизни ўзининг ғазабидан яратди ва бизни ўзининг ғазабига дучор бўлганларга қарши юборди. Барча ҳудудларда сизларни насиҳат қиладиган ва бизнинг қароримизга қарши чиқишдан қайтарадиган мисоллар бор. Парда йиртилмагунича, афсусланмасдан ва хатоларингиз сизга қимматга тушмасидан, ўзгаларнинг тақдиридан огоҳ бўлинг ва кучингизни бизга топширинг. Чунки биз йиғлаганларга раҳм қилмаймиз ва нолиганларга ҳам меҳрибон эмасмиз. Юртларни забт этиб, ерни фасоддан тозалаб, кўпчиликни ўлдирганимизни эшитгансиз. Қочиш сизники, қувиш бизники. Қайси юрт сизга паноҳ бўлади, қайси йўл сизни қутқаради ва қайси мамлакат сизни ҳимоя қилади? Сизда бизнинг қиличларимиздан паноҳингиз йўқ, сиз бизнинг отларимиздан, тезлигимиздан, ўқларимиз ўткирлигидан, момақалдироқдек қиличларимиздан, тошдек юрагимиздан ва сонимиз қумдек кўплигидан қочиб қутула олмайсиз. Қалъалар бизга дош бера олмайди, қўшинларингизни бизга қарши чиқишидан фойда йўқ. Бизга қарши қилган дуоларингиз ижобат бўлмайди, чунки сизлар ҳаром егансизлар ва гапларингиз нопокдир, қасам ва ваъдаларга хиёнат қиласизлар, орангизда итоацизлик ва бузуқлик ҳукм суради. Огоҳ бўлингки, сизнинг тақдирингиз шармандалик ва хорлик бўлади. Бугун сизлар ер юзида ноҳақлик ва зулмингиз билан мағрур бўлганингиз учун хорлик азоби билан қайтарилурсизлар" (Қур’они карим, хлви, 20). „Зулм қилганлар қандай оқибатга қайтишларини биладилар“ (Қур’он, 20). ххви 227). Бизга қарши уруш қилганлар афсусда, биздан паноҳ излаганлар эса омонда. Агар сиз бизнинг буйруқ ва шартларимизга бўйсунсангиз, сизнинг ҳуқуқ ва бурчларингиз бизникига ўхшайди. Агар сиз бизга қаршилик кўрсацангиз хонавайрон бўласиз. Шунинг учун ўзингизнинг қўлларингиз билан ўзингизни нобуд қилманг. Ким огоҳлантирилган бўлса эҳтиёт бўлиши керак. Сиз бизнинг кофирлигимизга ишонасиз ва биз ҳам сизнинг бузуқликларингизни биламиз. Ҳамма нарсани билгувчи ва ҳаммага ҳукм қилувчи Худо бизни сизларга қарши даъват этди. Сизга кўп бўлгани биз учун оз, сиз учун ҳурматлиси биз учун асос. Подшоҳларингиз биздан хорликдан бошқа нарсани кутмасинлар. Шунинг учун, узоқ кутманг, уруш олови қўзғалишидан ва сизнинг бошингиз узра учқун отилишидан аввал бизга тезда жавоб беринг, Агар сиз биздан на қадр-қимматга, на тасаллига, на ҳимояга, на муқаддасликка эга бўласиз балки бизнинг қўлларимизда энг кўп азобларга дучор бўласиз ва сизлар учун юртингиз бўшайди. Сизга ёзиш орқали биз сиз билан адолатли муомала қилдик ва сизни огоҳлантириб, сизни уйғотдик. Ҳозир бизни сиздан бошқа мақсадимиз йўқ. Бизга ҳам, сизга ҳам, илоҳий ҳидоятга эргашувчиларга, ёмонлик оқибатларидан қўрқадиган ва Олий Подшоҳга бўйсунувчиларга тинчлик бўлсин. Мисрликларга айтинг, Ҳулоку қинсиз ва ўткир қиличлари билан келмоқда. Унинг қавмининг энг қудратлилари камтар бўлиб, у уларнинг болаларини кексалар қаторига жўнатади"(Ҳулокунинг Қутузга мактуби)
- ↑ Шунингдек, Ас-Солиҳия Қоҳира шимолида, Нил делтасининг шарқида, ҳозирги Шарқия губернаторлигида.
- ↑ Қутуз Дамашқда бўлганида Аббосийларнинг янги халифаси сифатида Абу ал-Аббос Аҳмад исмли аббосийни танлади. Қутуз ўлдирилганидан кейин Байбарс Абу ал-Аббосни Қоҳирага таклиф қилди, лекин Аҳмад келишидан олдин Абу ал-Қосим исмли бошқа бир Аббосий Қоҳирага етиб келди ва Бейбарс томонидан янги халифа этиб тайинланди. Қутуз номзоди Абу ал-Аббос Сурияга қайтди.
- ↑ Ҳулоку Ан-Носир Юсуф ва унинг укаси аз-Зоҳир Ғозийни Табриз яқинида қатл қилди. Ҳулокунинг хотини Туқуз Хотун Юсуфнинг ўғли ал-Азизнинг ҳаётини сақлаб қолишини сўради ва у қатл қилинмади.
- ↑ Ўрта асрларнинг турли тарихчилари бир-бирига қарама-қарши маълумотларни тақдим этадилар. Ал-Мақризий ва Ибн Тағрийнинг айтишича, Қутуз Байбарсга қўл бераётганида қотиллар қотиллар томонидан ўлдирилган. Абу ал-Фиданинг айтишича, Қутуз бошқа бировга қўл бериб турганида, Бейбарс унинг орқасига қилич урган. Ҳасан О.нинг айтишича, Бейбарс қотилларга қарши Қутузга ёрдам беришга ҳаракат қилган.
Манбалар
Адабиётлар
- Абу ал-Фида, инсониятнинг қисқача тарихи
- Ал-Мақризи, Ал Селоук Лемеърефатт Деwалл ал-Мелоук, Дар ал-котоб, 1997.
- Ал-Мақризи, ал-Мавоиз ва ал-'и’тибар би зикр ал-хитат ва ал-'атҳар, Матабат аладаб, Қоҳира 1996,**ИСБН 977-241-175-Х.
- Амитаи-Преисс, Реувен. Монголс анд Мамлукс: Тҳе Мамлук-Илкҳанид Wар, 1260–1281. Кембридж: Кембридж унверситети нашри, 1995. ИСБН 978-0-521-46226-6.
- Ал-Қалқашанди, Собҳ ал-Аша Фи сенаат ал-Инша, Дар Алкотоб, Қоҳира 1913.
- Салиб юришлари йилномалари: Ричард Cоэур де Лионнинг Ричард оф Девизес ва Жеоффрей де Винсауфнинг салиб юриши ҳақидаги замонавий ҳикоялари ; ва лорд Жон де Жоинвилнинг Сент-Луисга салиб юриши. (Лондон: ҲГ Боҳн, 1848; қайта нашр этилган Ню-Ёрк: АМС Пресс, 1969)
- Фаҳми, доктор Абдурраҳмон, ал-Ниқуд ал-Арабия (араб тангалари), Мат Миср, Қоҳира 1964-йил.
- Ҳассан, О, Ал-Заҳир Байбарс, Дар Аламал, Қоҳира 1997,ИСБН 977-5823-09-9.
- Холт, Бош вазир; Ламбтон, Энн; Люис, Бернард (2005) Кембриж Ислом тарихи, жилд. 1А: Исломдан олдинги даврлардан Биринчи жаҳон урушигача бўлган марказий ислом ўлкалари, Кембриж университети нашриёти,ИСБН 978-0-521-29135-4.
- Ибн Айбак Ал-Дwедар, Кинз ал-Дорар ва Жамиа ал-Гҳорар, Ҳанс Роберт Роэмер, Қоҳира.
- Ибн Тағрий, ан-Нужум аз-Заҳираҳ Фи Милук Миср ва ал-Қоҳира, ал-Ҳай’аҳ ал-Мисрия 1968.
- Мавсоа Тҳакафия (Маданият энциклопедияси), Франклин нашриёти, Қоҳира 1973-йил.
- Перрй, Гленн Э. (2004) Миср тарихи, Греэнwоод Публишинг Гроуп,ИСБН 978-0-313-32264-8.
- Қосим, Абду Қосим, доктор, Аср Салатин АлМамлик (Мамлук султонлари даври), Инсон ва ижтимоий тадқиқотлар учун кўз, Қоҳира 2007.
- Райли-Смит, Жонатан (2001) Оксфорддаги Салиб юришларининг тасвирланган тарихи, Оксфорд университети матбуоти, АҚШ,ИСБН 978-0-19-285428-5.
- Шайёл, Жамол, ислом тарихи профессори, " Тарих Миср ал-Исломияҳ " (Исломий Миср тарихи), дар ал-Мареф, Қоҳира 1266,ИСБН 977-02-5975-6.
- Янги Британниcа Энcйcлопæдиа, Маcропæдиа, ҲҲ Бертон Публишер, 1973-1974.
- Тойнби, Арнолд Ж., Инсоният ва она Ер, Оксфорд университети нашриёти, 1976-йил.
- Цчанз, Давид W. (Жулй–Аугуст 2007). „Ҳисторй'с Ҳинге: 'Аин Жалут“. Сауди Арамcо Wорлд. 12-сентабр 2007-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 24-сентабр 2007-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ().