Ramazon
Рамазон (арабча: رمضان [ра.ма.дˤаːн]) – ҳижрий йил ҳисобининг 9 ойи. Ислом динида рамазон ойида Аллоҳ Муҳаммад пайғамбар Қуръонни ваҳий қила бошлаган, деб талқин этилади. Шу сабабли рамазон муқаддас ой ҳисобланади, бу ой давомида мусулмонларга рўза тутиш буюрилади. Шунингдек, рамазон арабларда исломдан аввалги 4 муқаддас ойдан бири; дастлаб ёз фаслига тўғри келган. Ислом дини жорий этилиши арафасида Маккада рамазон ойида яхши амаллар қилиш (таҳаннус) анъана бўлган. Рамазон ойининг 27-кунига ўтар кечаси Муҳаммад пайғамбарга Қуръон нозил қилинган (қаранг Лайлатул-қадр). Рамазон ойида рўза тутиш ҳижранинг 2 йили жорий этилган. Мусулмон мамлакатларида рамазонга оид маросим ва анъаналар ҳар бир ўлканинг ўзига хос урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади[1].
Этимологияси
Рамазон сўзи „рамз“ сўзидан олинган „қизимоқ“, „қизиб чўғ бўлмоқ“, „куйдирмоқ“ маъноларни билдиради[2].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Рамазон“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Р-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ Файзулло Яҳёев. „“Рамазон айтиб келдик эшигингизга...” – болаларнинг севимли “Ё рамазон” қўшиқлари ҳақида нималарни биламиз?“. УЗА (2022-йил 11-апрел). Қаралди: 2025-йил 4-март.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Рамазон ойи ҳақида мақола.[сайт ишламайди]
"Рўза тутишнинг тиббий фойдалари"[сайт ишламайди] ҳақида мақола. [1]
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Исломий тақвим |
|
Муҳаррам | Сафар | Рабиулаввал | Рабиуссони | Жумодилаввал | Жумодиссони | Ражаб | Шаъбон | Рамазон | Шаввол | Зулқаъда | Зулҳижжа |