Расул (араб. — элчи) — исломда Аллоҳ томонидан танлаб олиниб, вакил қилинган ва тарғибот юритиш, ҳидоятга даъват қилиш вазифаси топширилган, илоҳий китоб нозил қилинган пайғамбар. Муҳаммад (сав)га нисбатан доимо Р. номи қўлланиб келинади, бу ҳатто ташаҳҳуд (калимаи шаҳодат)да ҳам ифодаланган. Набий — китоб нозил қилинмаган пайғамбар. Шу боис ҳар бир Р.ни набий деб аташ мумкинлиги, аммо набийларни Р. деб бўлмаслиги қайд қилинган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил